394
таълим тизимини ислоҳ қилиш ва
такомиллаштириш, янги сифат
босқичига
кўтариш,
унга
илғор
педагогик
ва
ахборот
технологияларини жорий қилиш ҳамда таълим самарадорлигини
ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Инновацион муҳитни
яратиш энг муҳим вазифалардан биридир. Инновацион муҳит
ўқувчининг ўрнини ўзгартиради. У таълим жараёнининг фаол
қатнашчисига, ўқитувчининг яқин ҳамкорига айланади.
Илм-фан, ишлаб чиқариш ва технология соҳаларининг мавжуд
тараққиёти замонавий жамият аъзоси қиёфасини белгилаб берди.
Инновацион
технологияларда
ўқувчи
ўз
қобилиятини
ва
имкониятини намойиш эта олади, жамоа
билан ишлаш малакасига
эга бўлади, ўзгалар фикрини ҳурмат қилишни ўрганади.
Инновацион таълимнинг асосий мақсади таълим олувчиларда
келажакка
масъулият
ҳиссини
ва
ўз-ўзига
ишончни
шакллантиришдир. Луғавий жиҳатдан “инновация” тушунчаси
таржима қилинганда “янгилик киритиш” деган маънони англатади.
Ўқитувчининг
ўқув
фаолиятини
фаоллаштириши
ва
ўқувчиларда
мустақил,
ижодий
фикрлаш
қобилиятини
ривожлантиришнинг қуйидаги инновацион кўринишлари мавжуд:
-янги ғоялар;
-фаолият йўналишини ўзгартиришга қаратилган мақсадлар;
-ноанъанавий ёндашув;
-одатий бўлмаган ташаббуслар,
-илғор иш услублари;
Таълим инновациялари ўқув жараёнида мавжуд муаммони
янгича ёндашув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, самарали
натижани кафолатлай олади. Инновацион фаолият янги ғоялар
яратиш ва изланувчанликни амалга оширишни кўзда тутади.
Инновацион жараён
фаолиятга янгиликлар киритади, шахсга
йўналтирилган таълимни шакллантиради. Ўқувчилар ўзига бўлган
ишончни кашф қилишга ўрганади. Ижодий педагогик фаолият
мазмуни орқали қадриятлар шаклланади.
Таълим жараёнининг инновацион муҳити таълим методлари,
шакл ва воситаларини такомиллаштиради. Инновацион фаолият
касбий маҳоратни ва касбий компетенцияни шакллантиради.
Ўқувчида фаоллик ва уни намойиш қилиш имкониятлари кенгаяди.
Инновацион технологиялар асосидаги дарслар орқали ўқувчининг
фикрлаш доираси, дунёқараши ўзгаради.
Эркин тингловчидан эркин
иштирокчига айланади. Инновацион технологиялар асосида ташкил
395
қилинган дарсларнинг энг мақбул йўли бу машғулотларда
интерфаол методлардан фойдаланишдир. Интерфаол метод инглизча
сўздан олинган бўлиб, “ўзаро ҳаракат қилмоқ” деган маънони
англатади. Яъни, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малака ҳамда
ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлидаги ўзаро ҳаракати.
Интерфаол методларнинг барчаси ўқувчини фаолликка,
эркин фикр
юритишга, мустақил ишлашга ундайди. Бу эса уларнинг
инноваторлик хусусиятларини белгилайди. Ўқитувчи бу борада
дарснинг харитасини тайёрлаши, яъни ўқитиш жараёнини олдиндан
лойиҳалаши керак.
Интерфаол методларнинг турлари шунчаки кўпки, улардан
моҳирона фойдаланиш дарс самарадорлигини оширади.
Интерфаол
методлар ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарфламай, қисқа вақт
ичида юксак натижаларга эришишни кўзда тутади. Демак, ўқитувчи
ва
ўқувчининг
мақсадли
ҳаракати
инновацион
жараённи
жадаллаштиришга туртки бўлади. Ўқувчи билимни ўзи қидириб
топишга, мустақил таҳлил қилишга, хулоса чиқаришга ўрганади.
Таълим жараёнини қизиқарли ўтиш ўқитувчидан тинимсиз
изланишни талаб этади. Шундай қилиш керакки, ўқувчи педагогик
жараённи фаол субъектига айлансин. “Ақл чарҳи” усулида
ўқувчининг мантиқий фикрлаш қобилияти
ривожланиб, нутқ
равонлашиб, тез ва тўғри жавоб бериш малакаси шаклланса, “Бахтли
тасодиф” усули орқали мавзу юзасидан уйга берилган топшириқ
нечоғли ўрганилганлиги аниқланади. “Муаммоли вазият” методи
орқали муаммонинг келиб чиқиши, сабаб ва оқибатлар таҳлили,
ечимни топиш бўйича кўникмалар шакиллантирилади. Интерфаол
методлар ўқувчилар ўртасида дўстона муҳит, ўзаро ёрдам,
ҳамкорликни юзага келтиради, улардан ўз кучи ва қобилиятига
бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Интерфаол методлар ёрдамида
ташкил қилинган дарслар самарадорликни оширади,
таълим
сифатини кафолатлашга хизмат қилади.
Инновацион фаолиятни тўғри ташкил этиш таълим жараёнида
юзага келган муаммоларни аниқлашга, уни ҳал этишга, қарор қабул
қилишга имконият яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: