412
суюқликлар тузилмаси бўйича ахборотларни олишнинг моҳияти, уни
бир фаза ҳолатидан бошқасига, яъни суюқ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга
ўтказишдан иборат [1]. Натижада молекуляр даражадаги ташхисий
ахборотни визуал таҳлил қилиш даражасига ўтказищга имкон беради,
яъни ундан ҳар қандай даволаш-профилактика
муассасалари
амалиётида фойдаланиш мумкин бўлади [2].
Организмнинг суюқлик тизими таъсиротга ўта сезувчан бериб,
унинг кўриш жараёнида қаттиқ фазага ўтиш босқичида
шаклланадиган фация ансамбли тузилмасини маълум ўзгариши
тарзида намоён бўлади [2].
Томчини кўришида турли хил физик ва физик-кимёвий
жараёнлар, яъни гидродинамик жараёнларни ривожланиши, шу
жумладан, термо ва концентрацион капилляр, масса ўзгариш
жараёнлари, чизиқларни мустаҳкамланиши ва уч фазали чегарада
кўчиши, томчи шаклини нотўғри кўриниши ва бошқалар
содир
бўлиб, пировард натижада ҳар хил тузилмалар шаклланади [3].
Буюм ойначасидаги сувли эритма томчисидаги сувнинг
буғланиши суюқликнинг таркибига боғлиқ бўлиб, тиниқлашиш, гел
ҳосил бўлиш, седиментация ва кристаллизация жараёнлари сифатида
кечади. Мазкур жараёнлар фазо-вақт бўйича узвий тартибликка эга
бўлади ва «ўз-ўзидан ҳосил бўлиш» тушунчасига мос келади. Буюм
ойначасидаги кўриётган суюқлик томчиси суюқликнинг таркиби ва
тузилмасига боғлиқ ҳолда ўзини таркиб топишидаги молекуляр
чексиз турли-туман вариантлар динамикаси жараёнлари
билан
кечадиган ўз-ўзидан ҳосил бўлиши тизимининг табиий модели
ҳисобланади. Эритманинг охирги физик-кимёвий параметрлари
қуйидаги:
коацервация,
преципитация,
седиментация,
гел
шаклланиши ва кристаллизаия каби кўп компонентли суюқликни
кўриш жараёни билан бирга кечадиган жараёнлар динамикасига
таъсир кўрсатади. Натижада томчининг физик хоссалари ўзгаради ва
унинг кечиш динамикасини кузатиб қайд этиш мумкин бўлади. Бир
хил ташқи шароитда ушбу динамикани фақат суюликнинг таркиби ва
тузилмаси орқали аниқлаш мумкин [3].
Томчини буғланишида тузилмани пайдо бўлиш жараёни
кузатилиши тиббий ташхислашда юқори даражадаги ишлаб
чиқаришда
доривор воситаларни тестлаш, полимер плёнкаларни
ишлаб чикариш, нанотехнологиялар асосида ишлаб чиқаришдаги
нанотузилмалар, микро ва нано-қамровли тузилмавий юзалар ишлаб
чиқаришда ўта муҳимдир [4].
413
Турли томчиларини буғланиши хил суюқликлар ва қуриш
жараёнларини тадқиқ этиш кўплаб назарий ва экспериментал
тадқиқотлар учун ўрганиш объекти ҳисоблансада, аммо бу борадаги
кўпгина масалаларнинг ечими ҳали ҳам очиқлигича қолмоқда.
Меъёрда тартиб қонунияти мавжудлиги белгиланган бўлиб,
фацияга маълум бир тузилма ўзининг сифат ва миқдорий
параметрларига мос ҳолда фиксация бўлади. Патологик ҳолатда ушбу
тартибни бузилиши кузатилади ва физиологик тузилмани
шаклланишида биологик суюқлик имкониятини йўқолиши билан
намоён бўлади. Натижада патология сифатида қараладиган янги
белгиларга эга тузилма пайдо бўлади.
Кўплаб замонавий тадқиқотлар патоген омилнинг таъсири аввало
оқсил ва бошқа органиқ тузилмаларни ўзгариши орқали намоён
бўлишини тасдиқлаган. Молекуляр ўзгаришларнинг кўпайиб бориши
билан улар субхужайравий ва хужайравий бузилишлар кўринишида
акс этиб, мазкур ўзгаришлар тўқималарни
микроскопик текшириш
натижасида топила бошлайди. Патологик жараёнларнинг янада
ривожланиши эса тўқима, орган тузилмаларида катта макроскопик
ўзгаришларга олиб келиши мумкин.
Шуни таькидлаш жоизки, функционал бузилишлар макроскопик
ўзгаришлар орқали содир бўлади. Чунки, ҳозирда
клиник-лаборатор
амалиётда тўқима ва организмларни молекуляр даражада тузилмавий
баҳолаш усуллари мавжуд эмас ва ушбу aхборотни функционал
тавсиф сифатида қаралмоқда. Бунинг натижасида функционал
ўзгаришларни бирламчи деб баҳоланувчи нотуғри, ёлғон тасаввурлар
пайдо бўлмоқда.
Худди физиклар ҳозирги пайтгача квантни унинг энергияси
(тўлқини) орқали аниқлаш мумкинлиги каби, биологлар ҳам организм
молекулалари тузилмалари ва уларнинг бузилишлари ҳақидаги
ўзгаришларни фақат жамоавий функцияларини бузилиши бўйича
содир бўлади, деган фикрга келишлари мумкин. Шунингдек,
биотузилмаларни ўзгаришини молекуляр
бузилишлар даражасида
аниқлаш имконияти патологик жараёнларни содир бўлишидан олдин,
яъни унинг клиник белгилари намоён бўлмаган даврларда аниқлаш
буйича принципиал янги ёндашувга йўл очиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: