308
“билимлар,малакалар ва тажриба
инсоннинг компетентлигини
белгилайди, бу билимлар,малакалар ва тажрибани муайян ижтимоий-
касбий вазиятда сафарбар қила олишга қодирлик, маълумотли ва
касбда муваффақиятли инсоннинг компетенциясини белгилайди.”-
деб таърифлаган.
“Ижтимоий компетенциялар” қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) ижтимоий ўзаро таъсир;
2) шахслараро алоқа;
3) ижтимоий (диний, ирқий, миллий, қабилавий, маданий)
ўзликни англаш.
Талабаларда компетенцияларни шакллантириш учун аввало
уларга таълим берувчининг педагогнинг ўзи компетент бўлиши
керак. Бунда педагог талабаларда шаклланиши ва ривожланиши
лозим бўлган компетенцияларни
олдиндан режалаштириши, дарсга
қўйиладиган мақсад натижани кафолатлай олиши лозим. Бундай
усуллардан бири талабаларнинг ижтимоий муносабатлардаги
фаоллик қобилиятини ривожлантиришдир. Компетенциявий
ёндашувнинг яна бир жиҳати, талабаларда зарурий кўникмаларни
шакллантириш ўтилган ҳар бир мавзу мазмунини ёритишда уларнинг
кундалик турмушда қўлланилиш доираси ва чегараларини, инсоният
ва умумбашарият бугуни ва келажаги билан боғлиқ жиҳатларини
ўқувчилар онгига сингдириб бориш орқали амалга оширилишидир.
Бунда ўқувчиларга фаннинг ҳаётий, ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ва
маънавий зарурат эканлигини англатиш муҳим ҳисобланади.
Талабаларнинг таянч ҳамда фанга оид
умумий компетенцияларини
шакллантиришда талабанинг психологик-физиологик хусусиятлари,
унга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар мавжудки, таълим
самарадорлигини оширишда ўқитувчилар бу жиҳатлари эътиборга
олиши зарур бўлади. Яъни, таълим жараёнини ташкиллаштираётган
ўқитувчи учун таълим олувчининг психологик шу билан бирга
физиологик ривожланиш концепциясини билиш ҳам муҳим
ҳисобланади.
Таълим-тарбия жараёнларини янги ривожланиш босқичига олиб
чиқиш орқали ҳозирги замон талабларига мос келаладиган ижтимоий
фаол
шахсларни тарбиялаш, юрт равнақига улкан ҳисса қўшадиган
инсонни етказишда янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга
мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида ҳамда 2030 йилгача
мўлжалланган Юнесконинг Инчхон декларациясида “Таълим-
тараққиётнинг
асосий
ҳаракатланувчи
кучи
ва
барқараор
309
ривожланиш мақсадларига етказувчи муҳим фаолият” деб эътироф
этилган. Бундан ташқари Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2022 йил
5 апрель куни халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган
ислоҳотлар натижадорлигини таҳлили юзасидан бўлиб ўтган
видеоселектор йиғилишида ҳам ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор
қаратилиб, мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш бўйича
янги концепция ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди, барча педагоглар
янги Ўзбекистонга мос ҳаракат қилиб,фарзандларимизни давр
талабига мос равишда ўқитишиимиз учун ўқитувчиларни янги
методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа
бошланишини эълон қилди. Ушбу янги тизим доирасида келгуси 3-4
йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари
янги методика
асосида ўқитилиши назарда тутилган. Бу ишларни амалга оширишда
педагогларни
олдига,
айниқса
ижтимоий-гуманитар
фанлар
ўқитувчиларига ҳам катта маъсулият юклайди. Шу ўринда ҳар бир
фанга тегишли бўлган тарбиявий мақсад мавжуд бўлиб, уларни юзага
келтириш ва ёшлар онгида Ватанпарварлик рухини шакллантириш
учун дарс жараёнларида тарихий билимлар, тарихий шахсларнинг
маънавий меросини чуқур ўргатиш мақсадга мувофиқдир.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш жоизки, бугунги глобаллашув
жараёнида айрим давлатларда миллий чегараланиш муаммолари
бўлиб турган бир пайтда, барча халқлар ва миллатлар учун “тарихий
билимлар”, “тарихий хотира” каби тушунчалар муҳим аҳамият касб
этмоқда. Чунки халқларнинг тарихий билимлари улар келажагининг
юзи ҳисобланади. Айниқса, глобаллашувнинг
салбий омилларига
қарши қаршилик кўрсатиш воситаси сифатида тарихий билимлар,
тарихий онг каби тушунчаларга эътибор ортиб бормоқда.
Бугунги кунда дунё ҳамжамиятида рўй бераётган воқеа-
ҳодисаларни тушуниш, бундан ташқари юртимизда амалга
оширилаётган ислоҳотларга тўғри баҳо бериш учун инсон ўз ўтмиш
тарихини билиши, англаб хулоса чиқара олиши лозимки, бу
хулосалар унга келгуси ҳаёт йўлида ва келажагида аждодлар яратган
тажрибага, ўтмиш пойдеворига таяниш имконини бериши лозимдир.
Шиддат билан ривожланиб кетаётган ҳозирги даврда улкан ижтимои-
иқтисодий, сиёсий ўзгаришлар ва маънавий таҳдидлар бўлиб турган
бир вақтда ҳар бир шахс ўзининг тарихий воқеаларга боғлиқ ва
даҳлдор эканлигини ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ ҳис этиши, жаҳон
ҳамжамиятида ўз ўрнини аниқлаб олиши кўп халқлар учун ўта муҳим
аҳамият касб этмоқда десак муболаға бўлмайди.
310
Тарихий билимлар тарихий йўлни, унинг жаҳон тамаддунида
тутган ўрни ва мақомини билиш имконини беради.
Тарихий
билимлар ва тасаввурлар орқали ўсиб келаётган ёш авлодда ўз Ватани
тарихига бўлган қизиқиш ортади, унинг ўтмишда бўлиб ўтган оғир
кунларига ҳамдард бўлиш ёки муваффақиятларидан ғурурланиш,
миллат раҳнамолари ҳатти-ҳаракатларидан қониқиш ёки норози
бўлиш ҳисси пайдо бўлади. Ҳар бир шахс учун ўз тарихини билиш,
халқи, миллати, мамлакати босиб ўтган тарихий йўлни чуқур
ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳим вазифалардан бири саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: