Замонавий психология муаммолари


Группавий қарорлар қабул қилишда ўзаро таъсир



Download 0,7 Mb.
bet35/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Группавий қарорлар қабул қилишда ўзаро таъсир.
Группавий қарорлар қабул қилиш индивидуал қарорлар қабул қилиш жараёнидан тубдан фарқ қилмайди. Иккаласида ҳам аввал муаммо аниқланади, маълумотлар тўпланади, бир нечта таклифлар илгари сурилади ва нихоят, энг маъқули қабул қилинади.
Америкалик психолог Т. Митчеллнинг фикрича, ўзаро таъсир гуруҳ шароитида қуйидаги омиллар воситасида рўй беради: 1) айрим аъзолар бошқаларига нисбатан кўпроқ гапиришга мойил бўладилар; 2) юқорирок мавқега эга бўлган шахслар қарорлар чиқариш жараёнида ҳам бошқаларга тазъйиқ ўтказишади; 3) гуруҳда кўп вақт ўзаро фикрлардаги келишмовчиликларнинг олдини олишга кетиб қолади; 4) гуруҳда айрим одамлар таъсирида асосий мақсаддан четлаш ва мақсадга номувофиқ қарорлар қабул қилиш холлари кузатилади; 5) барча аъзолар ўзлари сезмаган ҳолда конформлиликка берилишади ва гуруҳ таъсирига тушиб қоладилар. Шунинг учун ҳам баъзан мажлисни олиб борувчи раис кун тартибини эълон қилган бўлса-да, ундан чалғиб кетиши ва ўринсиз қарорлар қабул қилиши мумкин.
Лекин группавий қарорлар қабул қилиш жараёнининг энг катта ижобий томони шундаки, унда кўплаб фикрлар туғилади ва ўртага ташланади. Бу фикрлар шундай шароит яратадики, охир - оқибат алоҳида индивидуал фикрлардан бироз бўлса-да, фарқ қиладиган оригинал янги фикр пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам раҳбарлик санъати кўпчилик фикрига таянган холда охирида энг маъкул қарорга кела олишдир. Лекин салбий томони шундаки, группавий музоқара ва қарорлар қабул қилиш жараёни баъзи аъзоларда лоқайдлик («Менга нима, улар гапиришяпти-ку» каби), ташаббуссизлик («Барибир меники қабул қилинмайди, гапириб нима қилдим?» каби) иллатларни ҳам пайдо қилиши мумкин. Бу ўша муҳитда айрим одамлар фикри доимо қўллаб - қувватланган, айрим одамларга эътибор, имтиёз берилган шароитларда раҳбарнинг айби билан рўй беради.
Хоффман ўз экспериментларида группавий қарорлар қабул қилишга гуруҳнинг таркиби таъсир қилиши мумкинлигини исбот қилган. Унинг фикрича, яхши, сифатли, ижобий фикрлар ва қарорлар гуруҳ таркиби ҳар хил (гетероген таркиб) бўлган шароитларда унинг таркиби бир хил (гомоген) бўлгандан анча кўп ва сифатли бўлади. Гомоген гуруҳларда (масалан, тахминан бир хил ўзлаштирадиган талабалар гуруҳи) қарорлар қабул қилиш мобайнида конфликтларнинг кам бўлиши ва қарорлар тезда қабул қилиниши аниқланган.
Ҳар кандай қарор қабул қилиш жараёни психологик жиҳатдан таваккалчиликка асосланади. Лекин таваккалчилик даражаси гуруҳ шароитида индивидуал ҳолатдагидан анча паст бўлади. Ўртача гуруҳ аъзоси бунда: «Таваккал шу гапни айтайчи, номаъкул бўлса, гуруҳ борку, улар маъқуллашганку?», деган мазмунда фикрлайди. Шунинг учун, гуруҳ шароитида қабул қилинган ҳар қандай қарор моҳиятан ижтимоий характерга эга бўлади, унинг тўғри ва фойдали, натижали бўлиши эса раҳбарнинг роли ва тажрибасига боғлиқ бўлади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish