16. Асосли сабабларсиз топширилган ишга аралашаверманг.
17. Иш билан бирга ходимга ҳар қандай қийинчилик ва муаммо пайдо бўлганда сиздан маслаҳат ва кўмак олишига ишонч беринг.
18. Ўзингиз вақти-вақти билан ишнинг бориши ҳақида ходимингиздан ҳисобот талаб қилинг.
19. Топширилган ишнинг якуний натижасини назорат қилинг ва назорат натижалари ҳақида ходимингизни дарҳол хабардор қилинг.
20. Амалий тарзда муваффақиятлар учун мақтанг ва ишдаги камчиликлар ва омадсизликлар учун танқид қилинг. Ходимингизга юқори доирада унга топширилган ишни ўз иши сифатида тақдим қилишга ёки керакли жойда унинг тақдимотида иштирок этишига ижозат беринг.
Қарор қабул қилиш бошқариш фаолиятининг марказий тушунчаси ҳисобланади. Айнан шу кўрсаткич меҳнат фаолияти жараёнида раҳбар ва бўйсунувчиларнинг ролини аниқлаб беради. Қарор қабул қилиш жараёнига инсоннинг, шунингдек бошқа одамларнинг билимлари, қизиқишлари, дунёқараши таъсир кўрсатади. Бу жараённинг энг муҳим хусусияти одамларга ва вазиятга қарши тура олиш қобилиятидан иборат иродавий характеридир.
Қарорларни турли асосларга кўра таснифлаш қабул қилинган:
Қамраб олиш кенглигига кўра (умумий ва хусусий қарорлар);
Амал қилиш муддати ва қарорнинг келажакка таъсири даражасига кўра (оператив, тактик ва стратегик қарорлар);
Функционал белгисига кўра (режалаштиришни, ташкиллашни, мотивацияни, назоратни такомиллаштиришга йўналтирилган қарорлар);
Мазмунига кўра (сиёсий, техник, технологик қарорлар);
Янгилик даражасига кўра (доимий бир қолипдаги, стандарт, ижодий, ўзига хос қарорлар);
Айнан шу қарор ҳал қилиши керак бўлган муаммонинг аниқлик даражасига кўра (аниқ шароитда қабул қилинадиган, таваккалчилик шароитида, яъни аниқлик эҳтимоллигида қабул қилинадиган, ноаниқлик шароитида қабул қилинадиган қарорлар);
Шахснинг интеллектуал ёки эмоционал-иродавий сохасига мурожаат қилинишига кўра (интеллектуал, иродавий, эмоционал қарорлар).
Қарорлар одатда интуитив, прагматик ва рационал ёндашувлар асосида амалга оширилади. Интуитив қарорлар уни ёқловчи ёки унга қарши омилларни тахлил қилмасдан, ушбу қарорнинг тўғрилигига ишонч ҳисси билан қабул қилинади. Прагматик қарор одатда билим ва тажрибага асосланади, кўпроқ бундай ёндашув технологик қарорларга тааллуқли бўлади. Рационал қарор ўтмиш тажрибасига боғлиқ эмас, бундай қарор аналитик тахлилга асосланади, одатда бундай ёндашув, стратегик, узоқ муддатга мўлжалланган қарорлар қабул қилишда ишлатилади. Одатда, қарор қабул қилиш жараёнида ҳар учала ёндашувдан ҳам фойдаланилади, лекин уларнинг биттаси устунлик қилади, шу билан бирга раҳбар турли вазиятларда турлича ҳаракат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |