Замонавий психология муаммолари


Шахслараро муносабатларда мулоқот



Download 0,7 Mb.
bet40/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Шахслараро муносабатларда мулоқот
Бугунги кун кишиларининг жамиятдаги фаолиятини, аввало, иккига – норасмий ва расмий фаолиятга ажратиш мумкин. Шунга кўра мулоқот ҳам норасмий ва расмий мулоқот кўринишига эга бўлади. Норасмий мулоқот асосан оилада ва қариндош-уруғ, ёру биродарлар ўртасида қўлланилса, расмий мулоқот ишхонада ҳамкасблар ва мижозлар ўртасида бўлиб ўтади.
Ижтимоий меҳнат тақсимотининг пайдо бўлиши меҳнатнинг бир тури билан банд бўлган кишилар гуруҳларининг касб-ҳунар жиҳатидан ажралиб чиқишига ва шунга мувофиқ турли мутахассисликларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Касб тақозосига кўра, турли касб эгалари ўз соҳаларига боғлиқ бўлган кишилар билан мулоқотда бўладилар. Жумладан, шифокор бемор билан, зобит аскар билан, ўқитувчи ўқувчи билан, йўл патрул хизмати ходими ҳайдовчи билан, муҳандис қурувчи билан кўпроқ мулоқотда бўлади. Бир хил вазифа билан муттасил шуғулланиш, маълум тоифадаги кишилар гуруҳи билан доимий мулоқотда бўлиш соҳа кишиларида муайян турдаги ҳаракатлар ва ўзига хос кўникмаларни вужудга келтиради. Шу зайл бир соҳа кишиларининг мулоқот усули бошқа соҳа кишиларининг мулоқот тарзидан фарқланиши хизмат мулоқотини вужудга келтиради, ҳар бир соҳадаги хизмат мулоқоти эса ўз қонуниятлари ва хусусиятларига эга. Самарали мулоқот эса ҳар қандай жамоада ишни тўғри ташкил қилишнинг асосий шарти бўлиб хизмат қилади.
МЕН ва бошқа МЕНлар
Нью-Йорк телефон компанияси телефон сўзлашувларини батафсил ўрганиб кўрганида, биринчи шахс бирлик шаклидаги «МЕН» олмоши энг кўп қўлланадиган сўз эканлиги аён бўлган. Бу сўз 500та телефон сўзлашувида 3990 марта қўлланилган.
Инсон хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда авлоддан авлодга ўтиб келаётган бу ирсий қонуният туфайли ҳар бир инсон энг биринчи навбатда «менинг муҳтарам ўзим»ини ўйлайди ва бу муҳтарам «мен»га бошқалар томонидан доимий равишда эътибор кўрсатилишини истайди. Инсон табиатидаги бу ўзига хос туйғудан, барча турдаги хизмат ходимлари тўлақонли маълумотга эга бўлишлари ва ўз хизмат мулоқотлари чоғида буни ҳамиша ёдда тутишлари зарур бўлади. Чунки хизмат нуқтаи назаридан турли одамлар билан турли хил вазият ва ҳолатларда суҳбат қилишга тўғри келади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам суҳбатдош руҳиятини инобатга олиш эса турли хил ички низолар, руҳий зарбаларнинг олдини олади.
Атрофдагилар билан зиддиятга бормаслик учун, ҳар бир одам аввало ўзини, ўз «мен»ини билиши лозим. Ўз ички низоларини бартараф қила олган кишигина бошқалар муносабатига холис баҳо бера олади.
Ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш ва фаолият кўрсатиш жараёнида одамларни бирлаштирадиган, қийин масалаларни ҳам осон ҳал этишнинг ягона воситаси тилдир. Амалдаги тил, яъни нутқ, муносабатга киришувчилар ўртасида ўзаро алоқа боғланишини таъминлайди.
Нутқ ёрдамида муносабатга киришиш туфайли икки ёки ундан ортиқ кишилар ўртасида ўзаро ахборот алмашиш амалга ошади.
Муносабат чоғида киши муҳимни номуҳимдан, зарурни тасодифий нарсадан ажратишга, ёлғиз нарсаларнинг тимсолидан уларнинг ҳаммаси учун умумий бўлган хоссаларни сўзлар ва хатти-ҳаракатлар ёрдамида акс эттиришга ўрганади.
Одамлар суҳбатдошларига, савол, илтимос, буйруқ, маслаҳат тарзида мурожаат қилар, бирор нарсани тушунтирар экан, улардан ўзи хоҳлагандек жавоб олишни, топшириғининг ижро этилишини, шу пайтга қадар тушунмаганини тушуниб етишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Ҳар бир киши ўзи билан муносабатга киришаётган одамларнинг ҳулқ-атвори, сўзлари ва хатти-ҳаракатлари кўпроқ ўзиникидек бўлишини кутади.
Аммо муносабат жараёнлари ҳар доим ва барча вазиятларда ҳам сип-силлиқ, қарама-қаршиликларсиз юз беравермайди. Ҳатто айрим вазиятларда бир-бирини инкор этувчи, келтирилган факт, айтилган фикрларга қўшилмаслик ҳолатлари ҳам юзага чиқадики, баъзан бу ўзаро адоватни келтириб чиқаради, шахслараро можаро содир бўлади. Можаронинг ижтимоий моҳияти турлича ва шахслараро муносабатлар негизини ташкил этадиган қадриятларга боғлиқ бўлади. Мулоқот жараёнида можароларнинг сабаблари икки хил:

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish