Шахснинг ижтимоий хавфсизлиги
Шу вақтга қадар яратилган хавфсизлик концепциялари доимий такомиллаштириб боришни тақозо қилади. Бундай қоида дунё тараққиётини янгича тушуниш заруратидан келиб чиқади. Биринчидан, кундан кун чигаллашиб бораётган ва инсониятнинг мавжудлигига реал хавф туғдираётган глобал муаммолар тобора ўта ноёб аҳамият касб этиб бормоқда. Иккинчидан, илмий техника тараққиёти ижтимоий ҳаётнинг глобаллашуви жараёнларини тезлаштириш, ўзаро боғлиқ ва ўзаро тобе оламни шаклланиши учун шароит яратди. Учинчидан, халқларнинг миллий ўз-ўзини англашининг фаол ўсиши, ўзига хослигини сиёсий усуллар ёрдамида сақлашга интилишлари бутун дунёда миллий асосда низоларнинг тарқалишига олиб келмоқда. Тўртинчидан, тинч ахолининг оммавий қирилишига олиб келаётган халқаро терроризм тобора кенг кўламда тарқалиб бормоқда.
Ҳар қандай жамият нормал тараққиётининг зарур шарти унинг ташқи салбий таъсирларга нисбатан чидамлилиги, шунингдек ички ижтимоий барқарорлиги саналади. Шу фикр ўз вақтида Платон томонидан унинг “Тимей”, ва “Давлат” асарларида таъкидланган. Одатда жамиятнинг бундай хусусиятларини ифодалаш учун “хавфсизлик” атамаси қўлланади, бу атама анъанавий тарзда хатар кимгадир, ёки нимагадир хавф туғдирмаётганлигини англатади. Хозирда бу тушунча ўзининг анъанавий мазмуни доирасидан чиқди. Н. Макиавелли, Т. Гоббс, Ш. Монтескье, Г. Лейбниц каби мутафаккирларнинг таълимотларида хавфсизлик фақат давлат томонидан ўзи махсус ташкил қиладиган куч ишлатиш қурилмалари ёрдамида таъминланиши ва кафолатланиши мумкин, деб ҳисобланган.
Шу билан бирга шуни таъкидлаш жоизки, дунё ҳуқуқшунослик тизими абсолют хавфсизлик концепциясини рад қилади, ҳар қандай хавфсизлик ва ҳимояланганлик тизимида эҳтимол тутилган, йўл қўйиладиган хатар даражаси сақланиб қолади. Шу нуқтаи назардан қараганда ҳавфсизлик бу эҳтимол тутилган хатардир. Акс ҳолда хатар эҳтимол бўлмай, ҳаддан ташқари, эҳтимолдан юқори бўлиши мумкин, бу эса одамнинг ҳаёт фаолияти, мавжудлиги ва соғлиги учун хавф туғдиради.
Шахснинг ижтимоий хавфсизлиги жамиятда давлат томонидан шахснинг хавфсизлигини таъминлаш учун амалга оширилган ҳуқуқий ижтимоий тадбирлар, мавжуд қонун ҳужжатлари, ратификация қилинган халқаро ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар ҳамда уларнинг ижроси воситасида таъминланади. Ўзбекистонда халқаро институтлар тўла эътироф этаётганидек мавжуд қонун ҳужжатлари шахснинг ижтимоий хавфсизлигини таъминлаш учун етарли.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қатор моддаларида шахс, унинг шахсий ҳамда мулкий дахлсизлиги, сиёсий ҳамда хуқуқий эркинликлари ва уларнинг кафолатлари белгилаб қўйилган.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси “Оила кодекси”да оила, эр, хотин ва фарзандларнинг қонун билан таъминланадиган ҳуқуқлари, давлат, жамият ҳамда бир бирларининг олдидаги бурч ва масъулиятлари белгилаб қўйилган.
[ОКОЗ:
Do'stlaringiz bilan baham: |