Замонавий психология муаммолари


Зўравонликнинг янги тури – зўравонликсиз қаршилик



Download 0,7 Mb.
bet14/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Зўравонликнинг янги тури – зўравонликсиз қаршилик
Ҳар қандай жамият хаётида вақти вақти билан турлича даражадаги кескинликлар, зўриқишлар бўлиб туриши табиий ҳол. Одамлар вақти вақти билан муайян давр давомида тўпланиб қолган салбий қувватни ҳар ҳил йўллар билан чиқариб туришга эҳтиёж сезишади. Жамиятда маълум даражада ижтимоий норозиликнинг мавжуд бўлиши ҳам табиий ҳол, чунки хокимият бор экан ундан норозилар ҳар доим бўлади, жамиятда ҳаммани бирдек рози қилиш амалда мумкин эмас.
Кимдир адолатсиз, қўпол амалдордан норози, кимдир порахўр хуқуқ тартибот ходимидан норози, кимдир қўшнисидан, кимдир ўқитувчисидан ва кимдир хатто ўзидан норози ва х.к. ва х.к. Қисқаси норози бўлишга мойиллик бор экан унга сабаб ҳар доим топилади. Лекин психологиянинг шундай қонуниятлари борки, муайян бир сабаб билан, муайян бир одамга нисбатан пайдо бўлган норозилик вақт ўтиши билан аста секин ёйилиб норозиликнинг асл сабаби ва сабабчисидан сабаб ва сабабчи мансуб бўлган бутун вазият ва одамлар гуруҳига, маълум вақтдан сўнг эса бутун тузумга кўчирилади. Норозиликнинг бундай тури индивидуал норозиликка нисбатан хавфлироқ ҳисобланади, чунки у энди ижтимоий аҳамиятга эга бўлади.
Келинг дунёнинг турли бурчакларида пайдо бўлиб қолаётган ва у ёки бу усуллар билан бартараф этиб келинаётган норозилик акциялари, уларнинг мазмун моҳияти ва ташкил бўлиш тамойилларига назар ташлайлик. Иш хақининг оширилиши, мехнат шароитини яхшилаш, ёки яқиндан бери Европа давлатларида бўлаётганидек инқироз туфайли ижтимоий дастурларни қисқартиришга қарши бўлаётган норозилик намойишлари оддий, ижтимоий хаётнинг ажралмас белгиси сифатида қабул қилинадиган ҳаракатлар ҳисобланади ва хатто улар ижтимоий кескинликни юмшатувчи омил сифатида зарур ҳам ҳисобланади.
Лекин биз норозиликнинг бошқа кўриниши хақида, охирги ўн йиллар давомида дунёнинг турли мамлакатларида муваффақият билан синовдан ўтиб келаётган, асосчиларидан бири Срджа Попович американинг обрўли журнали “Форейн Полиси” томонидан дунёнинг энг буюк 100 та мутафаккирлари қаторига қўшилган “Зўравонликсиз қаршилик” хақида сўз юритмоқчимиз.
2000 йили Белградда бир гуруҳ талабалар томонидан бошланган ва охир оқибат Югославия президенти Слободан Милошевичнинг хокимиятдан воз кечишига олиб келган, рамзи қора фонда оқ рангдаги тугилган мушт расми бўлган “Отпор” ҳаракати шунчаки талабаларнинг фантазияси оқибатида туғилган ғоя эмас эди. Бу ва кейинчалик бошқа давлатларда муваффақият билан амалга оширилган “зўравонликсиз қаршилик”, “рангли инқилоб”, инқилобнинг янги сиёсий технологиялари ғоясининг оталари Американинг собиқ давлат котиби Збигнев Бжезинский, собиқ вице президенти, “Форейн Полиси” журналининг асосчиси Самуэл Хантингтон, “Диктатурадан демократияга” китобининг муаллифи Джин Шарп, американинг “Болқон ташаббуси” дастурининг муллифи Даниэль Сервер, америка контрразведкачиси Роберт Хелви ва “Очиқ жамият”, “Халқаро кризис гурухи” жамғармаларининг асосчиси, миллиардер Джордж Сорослар ҳисобланади.
Дунёнинг қатор мамлакатларида ўз офисларини очган Сорос жамғармаси “Очиқ жамият институт”ларининг ўқув машғулотларида қатнашганлар соддаларча чет эллик тренерлар чин кўнгилдан, самимий бизга демократия, хуқуқий, очиқ жамият тамойилларини ўргатишмоқчи деб ўйлашган. Барча бориш келиш йўл, яшаш, овқатланиш ҳаражатларини қоплаш, танаффусларда кофе-брейк, ора-орада фуршет каби тадбирлар, турли мамлакатлардан катта маблағ эвазига таклиф этилган “тренерлар”га сарфланадиган маблағлар чет элликларнинг демократия, хуқуқ деган тушунчаларни бизнинг онгимизга сингдириш учун қилаётган беғараз ёрдами деб ўйлашган. Ўтилаётган машғулотлар эса на мазмун ва на моҳият жиҳатидан унчалик беғараз бўлмаган. Масалан бир машғулотда америкалик ёши элликни қоралаган аёл тренер тингловчиларга ўзлари яшаб турган шаҳарнинг схемасини барча асосий йўллар, аэропорт, мухим объектлар, хокимият биноларини қўшиб тасвирлашни таклиф қилади. Бу дарсни у “ким ўз шахрини яхши билади” деб номлайди. Албатта хозирда техниканинг имкониятлари шу қадар улканки, космосдан туриб йўлдош орқали дунёнинг хоҳлаган нуқтасини бемалол аниқ тасвирга олиш мумкин, лекин тасвирга аниқлик киритиш учун гувохларнинг оғзаки тасвири ҳам албатта керак. Тайёрланган чизмалар эса махсус тилда айтганда тайёр разведка маълумотларидан бошқа нарса бўлмаган. Иккинчи ҳолат, Тошкентдаги қайсидир кризис марказининг вилоятда уюштирган “оилада аёлларга нисбатан зўравонлик” масалаларига бағишланган тренинг машғулоти. Эътироф этиш керак, бундай кризис марказларининг машғулотлари мавзулари ҳар доим долзарб бўлиб келган: “оилада аёлларга нисбатан зўравонлик”, “оилада болаларга нисбатан зўравонлик”, ”зиддиятлар” ва х.к. Чет эллик консультантлар яхшилаб ўқитган Тошкентлик ўзбек аёллар вилоятнинг турли туманларидан 50-60 нафар аёлни вилоят кутубхонасига йиғиб ўзингизни хуқуқингизни билинг, ҳар доим уни ҳимоя қилинг, жанжал бўлса тезда махаллага шикоят қилинг, эрингиз ёмон қараб қўйса судга беринг, деб насиҳат қилиб ўқитиб бошлашган. Эътироф этиш керак, яхши ўйланган ҳолат, аслида машғулот ўтказаётган тренерлар асл мақсадни англамаган бўлишлари ҳам мумкин. Аудиториядаги 60 нафар аёл эшитганларини эртага 600 нафарига, улар яна 6000 нафарига етказади, етказганда ҳам “бузуқ телефон” тамойили бўйича ниманидир қўшиб, ниманидар тушириб қолдириб етказади. Модомики Тошкентдан келиб шундай дейишаётган экан албатта тўғри бўлиши керак деган ишонч пайдо бўлади, берилган “қимматли маслаҳатларга” оғишмай амал қилина бошланади. Ўзбек оилаларининг миллий муносабат ўзига хосликлари, миллий менталитетимиз хусусиятлари эса умуман инобатга олинмай, гўёки асл мақсад ўзбек жамиятини ичидан емиришдек туюлади. Кейинчалик чет эллик валломатларнинг “Очиқ жамият институти”, “Кризис марказлари” доирасида нима учун шунча маблағни орқа ўнгига қарамай сарфлаганининг хақиқий сабаби ҳам очилди, Украина, Грузия, Қирғизистон, ниҳоят “Араб бахори”дан кейин хақиқий мақсад аниқ ошкор бўлди.
Белградда ташкил бўлган “Отпор” талабалар ҳаракати кейинчалик “Канвас” – зўравонликсиз акция ва стратегиялар амалий марказига айлантирилди. Унинг ташкилотчиларидан бири Срджа Поповичнинг айтишича марказ сўнгги йилларда 37 та давлатдан зўравонликсиз акциялар инструкторлари, бўлғуси инқилобчиларни тайёрлаган. “Канвас”нинг “Отпор”дан мерос қилиб олган қора фонда оқ рангдаги тугилган мушт расми рамзини Ливан, Тунис, Миср, Грузия, Украина, Венесуэла, Қирғизистонда кўришган. Бу мамлакатлардаги хокимиятлар ўз вақтида Америка учун номаъқул режимлар ҳисобланган. Лекин “демократия оталари” учун дунёда қачон, қайси режим номаъқул бўлиб қолишини яна худо билади.
Хозирда зўравонликсиз қаршилик стратегияси ташкилотчиларининг қўлида жуда кучли замонавий қурол-интернет бор. Ҳар қандай қаршиликка чақириқ лахзада минглаб, миллионлаб иштирокчиларга етиб боради. Ижтимоий тармоқ хозирда шунчалик катта имкониятларга эга бўлиб қолдики, қисқа даврда катта миқдордаги аудиторияни керак манзилга тўплаш имконияти мавжуд.
Сурия ва Ироқ давлатлари чегарасида пайдо бўлган “Ироқ Шом Ислом давлати” қисқа вақтда Суриянинг 60%, Ироқнинг 40% дан ортиқ ҳудудини эгаллади, жангарилар сони кундан кун ортиб бормоқда. “Ироқ Шом Ислом давлати” жангарилари сафида хозирда дунёнинг 80 га яқин мамлакатларининг фуқаролари жанг қилмоқда. Бу сохта давлат эмиссарлари дунёнинг ҳамма жойида катта маблағ, сохта диний ғоялар ёрдамида тобора кўпроқ одамларни ёллашмоқда. Қизиғи шундаки ўзларининг махсус хизматлари қудрати билан мақтанадиган Ғарб давлатларида гўёки бу эмиссарларни хеч ким пайқамаяпти, улар гўё кўринмас одамлардек бемалол ўз ишларини бажаришаяпти. Ислом оламининг энг мўътабар уламо шайхларининг гувохлик беришларича ўзларини Ислом давлати рахбарлари, деб эълон қилганлар хатто намозда имомгарчиликни ҳам уддалаёлмайдиган, диний саводсиз кимсалардир, қолмишига бу рахнамолар аёлларни жинсий жиҳод қилишга ундаб, фохишаликка даъват қилмоқдалар. Бу давлат жангарилари ёвузлик, разиллик, қонхўрлик ва вахшийлик деб аташ мумкин бўлганидан ортиқроқ қилмишларни дунёга намойиш қилиб бўлишди. Бу далилларнинг ҳаммаси қўшилиб беихтиёр шундай фикрга олиб келадики, “Ироқ Шом Ислом давлати” бу аслида аниқ мақсадни кўзлаган кучлар томонидан Исломга нисбатан фитна, мусулмонларни дунё ҳамжамияти кўзи ўнгида обрўсизлантириш, ёмон кўрсатиш учун атайин уюштирилган фитна, унинг раҳбар, рахнамолари эса дилида мусулмон ҳам эмаслар. Охир оқибат Каъбани вайрон қилишни ният қилган, қилаётган иши хунрезлик бўлган бу савдойиларнинг хақиқий хўжайинлари кимлар эканлигини англамай, уларнинг даъватларига эргашаётганлар эса хақиқий манқуртлардир.
Сўнгги Украина воқеалари асосий мақсади дунёнинг турли бурчакларида “зўравонликсиз қаршилик” ниқоби остида тартибсизликлар келтириб чиқариш ва якуний мақсад мавжуд тузумни ўзлари ҳохлаган тарзда ўзгартиришни ният қилиб олганларнинг режалари қанчалик пухта ўйланган ва узоқни кўзлаганлигини яққол кўрсатди. Ўз режаларини амалга ошириш учун бу кучлар на маблағ, на куч қувватни аяшмаяпти. Ўз мақсадларига эришиш учун улар икки ёқлама стандартлар, мунофиқлик ва безбетликни қурол қилиб олишмоқда. Барча сабаб ва ташқи кучлар таъсиридан кўз юммаган ҳолда шуни тан олиш керакки, бундай тартибсизлик ва моҳиятида терроризм ётган “зўравонликсиз қаршилик”лар асосан давлат бошқарув тизими ва назорати издан чиққан, бошқарув идоралари ва хавфсизлик тизими вазиятни назорат қила олмаган, жамият ўзи хали тайёр бўлмаган демократик ўзгаришлар жозибасига учган мамлакатларда содир бўлмоқда. Ҳокимиятнинг оламон талабига осонгина ён бериши эса, унга ишониб овоз берганларга нисбатан, баррикаданинг у томонида турган ва сон жиҳатидан тартибсизлик ташкилотчиларига нисбатан кўпчиликни ташкил қиладиган, тинчлик, хотиржамликни ҳохлайдиганларга нисбатан хиёнатдан бошқа нарса эмас.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish