Замонавий психология муаммолари


Оммавий маданиятнинг шахс ижтимоийлашуви жараёнига таъсири



Download 0,7 Mb.
bet13/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Оммавий маданиятнинг шахс ижтимоийлашуви жараёнига таъсири
Анаъанавий талқинда маданият тушунчаси жамият тушунчаси билан тенг кучли тушунча сифатида қўлланиб келинган. “Инсоният маданияти” табиат кучлари устидан ҳукмронлик қилиш, фаровонликка эга бўлиш ёки ўз эҳтиёжларини қондириш учун одамлар томонидан ўзлаштирилган ҳамма билим ва усулларни қамраб олади, ва айни пайтда у одамлар ўртасидаги муносабатларни бошқарадиган ва ноз-неъматларни тақсимлайдиган ижтимоий институтларни ҳам ўз ичига олади.
Тарқалиш кенглиги ва аудиторияни қамраб олиш даражасига кўра замонавий маданият: Элитар (элита маданияти) маданият; Популяр маданият; Оммавий маданият каби кўринишларга бўлинади.
Оммавий маданият ёки поп-маданият ─ бу замонавий жамиятнинг маиший, кўнгилочар ва ахборат маданияти сифатида онгда ижобий ва салбий ҳис-туйғулар, маънавий ва эстетик қайғуриш ҳамда завқланиш ҳиссиётларини ўйғота оладиган, ўзининг идрок қилиниши учун инсон онги ва ҳиссиётининг қаттиқ зўриқишини талаб қилмайдиган оммабоп маҳсулотдир.
Оммавий маданият – кўплаб нусхада техник усулда кўпайтириладиган ва замонавий коммуникатив технологиялар ёрдамида тарқатиладиган одамлар кенг оммасининг таъбига мослаштирилган маданиятдир.
Оммавий маданиятнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши аудиторияга кучли таъсир ўтказишга қодир бўлган оммавий коммуникация воситаларининг гуркираб ривожланиши (восита сифатида) ҳамда моддий фаровонлик ва ирода эркинлиги, эркин ахлоқ жамияти шаклланиши (ижтимоий талаб сифатида) билан боғлиқ.
“Оммавий маданият”ни тарқатадиган оммавий коммуникация воситаларининг учта компоненти ажратилади: Оммавий ахборот воситалари (газета, журналлар, радио, телевидение, интернет-блоглар ва х.з.) — ахборотни кўпайтиради, аудиторияга доимий босим ўтказади ва одамларнинг алохида гуруҳларига йўналган; Оммавий таъсир воситалари (реклама, мода, кино, оммавий адабиётлар) — аудиторияга ҳар доим ҳам таъсир ўтказмайди, ўртача истеъмолчига йўналган; Коммуникациянинг техник воситалари (Интернет, телефон) — одамнинг одам билан бевосита мулоқоти имкониятини белгилайди ва шахсий характердаги маълумотни узатиш учун хизмат қилади.
Замонавий оммавий маданиятнинг таркибий қисмларига қуйидагилар киради: Ахборот индустрияси — бўлиб ўтаётган ходисаларни тушунарли тилда изохлаб берадиган матбуот, телевизион янгиликлар, ток-шоулар ва х.з., ижтимоий фикрни манипуляция қилиш – аниқ мақсадни кўзлаб бошқаришнинг самарали воситаси ҳисобланади; Дам олиш индустрияси — фильмлар, кўнгил очар адабиётлар, ўта сийқа мазмунли эстрада юморлари, поп-мусиқа ва х.з.; Марказида реклама ва мода бўлган оммавий истеъмолни шакллантириш тизими. Бу ерда истеъмол бетўхтов жараён кўринишида ва одам мавжудлигининг энг асосий мақсади сифатида тақдим қилинади; Тўқиб тарқатиладиган афсоналар – қашшоқлар бир юмалаб миллионерга айланиб қоладиган “америка афсонасидан” тортиб “бир миллатнинг ноёблиги”, бир халқнинг бошқа халқдан яхшироқлиги хақидаги афсоналаргача.
Тадқиқотчилар оммавий маданиятнинг учта даражасини ажратишади: Кич-маданият, оммавий маданиятнинг энг паст пробаси, даставвал фақат амалий санъатда кенг тарқалиб, хозирда санъатнинг ҳамма соҳаларини, шунингдек кино ва телевидениени ҳам қамраб олди. Кич савол қўймайди, у барча муаммоларга бир хил, зерикарли жавоб беради, зерикиш ва лоқайдликни шакллантиради. Хозирда ўта ривожланган мамлакатларда шу маданият кенг тарқалган. Мид-маданият, анаъанавий маданиятнинг айрим қирраларини ўзида мужассамлаштиради, айни пайтда оммавий маданиятга намуна яратади. Арт-маданият, қисман бадиий мазмун ва эстетикадан холи бўлмаган, билимли ва талабчан аудиторияга мўлжалланган оммавий маданият. Унинг асосий вазифаси оммавий маданиятни анъанавий маданиятнинг нормалари ва стандартларига мумкин қадар яқинлаштиришдан иборат.
Хозирги пайтда оммавий маданиятнинг қуйидаги асосий йўналишлари ажратилади: Болалик индустрияси — болалар махсулотлари ва ўйинчоқлари ишлаб чиқариш, болалар клублари ва оромгохлари, болаларни жамоавий тарбиялаш; Оммавий ахборот воситалари – ахолининг кенг қатламларига кундалик маълумотни маълум қилади, ижтимоий фикрни шакллантирадиган ва одамлар онгини манипуляция қиладиган маълумотга бахо беради; Умумжахон ижтимоий мифологияси — сохта диний оқимлар ва секталар, сохта илмий таълимотлар, ғийбат ва миш-мишлар, кумирлар яратиш ва х.з.; Кўнгил очиб дам олиш, шунингдек оммавий бадиий маданият (адабиёт ва санъатнинг ҳамма турлари) – кўнгил очар томошалар, профессионал спорт, клублар, дискотекалар ва х.з.; Соғломлаштириб дам олиш индустрияси — курортлар, спорт туризми, оммавий жисмоний маданият, косметик фирмалар ва хизматлар; Интеллектуал ва эстетик кўнгил очиш индустрияси — “маданий” туризм, бадиий хаваскорлик, коллекциячилик, қизиқишлар бўйича тўгараклар ва жамиятлар, илмий-маърифий муассасалар; Ижтимоий онгда обрўли турмуш тарзи стандартларини шакллантирадиган, буюмлар, хизматлар, ғояларга истеъмолчилик талабини рағбатлантирадиган ва бошқарадиган реклама, мода; Одамни замонавий ҳаёт темпи ва ритмига ўргатадиган, реакция тезлигини ривожлантирадиган ўйин комплекслари; Оммавий истеъмолчига мўлжалланган ва замонавий билимларни оммалаштирадиган луғатлар, справочниклар, энциклопедиялар, маълумотлар электрон банклари, библиотекалар.
Иқтисодиёт махсулотлари сингари оммавий ахборот воситалари томонидан рақобат асосида ишлаб чиқариладиган “оммавий маданият” махсулотлари ҳам ахолига сотилади. Демак, “оммавий маданият” ишлаб чиқарадиган маҳсулот ҳам иқтисодиёт соҳаларида ишлаб чиқариладиган товарларга ўхшаб сифатли, сифатсиз кўринишда ёки мазмунда бўлиши мумкин.
Кўриб турганимиздек “Оммавий маданият” атамаси ўз-ўзича абсолют салбий мазмунга эга эмас, юқорида санаб ўтилган омиллар ва воситаларсиз аслида замонавий одам бир соат ҳам яшай олмайди. Асосий гап фақат ана шу восита ва омиллар нимани ва қандай шаклда, қандай мақсадни кўзлаб узатаётганлиги, ижтимоий онг таркибига қандай элементларни нима мақсадда жойлаштираётганлиги, ижтимоий фикрни нима билан, нима мақсадда манипуляция қилаётганлигида. Масаланинг иккинчи, ўта муҳим жиҳати эса, “оммавий маданият махсулотларини истеъмол қилаётганлар”, айниқса ёшлар уни ғоявий, мафкуравий, ижтимоий баҳолай оладиларми, уларда таълим, тарбия, мафкуравий тарғибот ва ташвиқот воситасида бу “махсулотларни” ғоявий, мафкуравий, ижтимоий баҳолаш мезонлари қай даражада шакллантирилган ва ривожлантирилганлигида.
“Юксак маънавият енгилмас куч” асарида таъкидланганидек: “Табиийки, «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди”.
Хозирги кунда кўпчилик, айниқса ёшлар керакли хулқ усули, турмуш тарзи, карьера, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар хақидаги тасаввурларни айнан оммавий маданият орқали қабул қилаяпти. Овқат, кийим-кечак, уй-жой, маиший техника, кундалик фойдаланиладиган буюмлар, таълим ҳам одамга оммавий маданият механизмлари орқали узатилмоқда. Хозир у ёки бу махсулот кўпчилик томонидан талабга айлангандагина қимматли ва обрўли ҳисобланади. Айтиш мумкинки, оммавий маданият реклама орқали истеъмолни рағбатлантириш усулига айланмоқда.
Афсус билан бўлса ҳам шуни тан олиш керакки, оммавий маданиятдан ғараз мақсадларда фойдалаётганларнинг таъсири натижаларини жамиятда айрим ёшларнинг хулқида, ўзаро муносабатларида, кийиниш услубларида кузатиш мумкин. Айрим қизларда бу ҳолат турли тақинчоқлар, наколкалар, ўта замонавий ёки аксинча, ўта анаъанавий, диний мансублик белгиси сифатидаги либосларда, турли миллатларга мансуб шаклда ва услубда рўмол ўрашда, одатдан ташқари ўзаро муносабатларда намоён бўлаётган бўлса, айрим ўғил болаларда ҳар-хил браслетлар, занжирлар, хатто сирғалар тақиш, қизил камар, қизил оёқ кийимлари, қизил шимлар кийиш, сочини турли шаклда причёска қилиш, хатто турли рангларга бўяш, одатдан ташқари услубларда саломлашиш ва сўрашиш, антиқа байрамларни нишонлаш, катталар ва бир-бирлари билан ўзаро муносабатларида қўполлик, зўравонлик, агрессия, муаммоларни ҳал қилишда куч, баъзан совуқ қуроллар ишлатиш шаклида намоён бўлмоқда.
Бундай вазият “оммавий маданият”дан ғараз мақсадда фойдаланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганларнинг ниятига мос равишди ёшлар томонидан мавжуд қадриятлар тизими, ахлоқ нормалари, миллий ўзига хослик, жамият олдидаги бурч ва масъулиятни инкор қилишни англатади. Қадриятлар тизимига, ахлоқ нормаларига, миллий ўзига хослик ва бурч ҳамда масъулиятга беписандлик, атроф борлиқ воқеа ходисаларига бефарқлик ва лоқайдлик турли диний ва сиёсий экстремистик, террористик, норозилик ғоялари тузоғига илинтиришнинг асосий шарти бўлиб ҳисобланади.
Жамиятда айрим ёшларда бўлса ҳам, бундай ташвишланарли ҳолатларнинг мавжуд бўлиши ота-оналар, маҳалла ва таълим муассасаларида тарбия жараёнида йўл қўйилаётган хатолар, болаларнинг келажаги олдида масъулиятсизлик, ўз ишига ва бурчига совуққонликнинг натижаси бўлиб ҳисобланади.
Ўсмирлик даврида, бу давр умумий ўрта таълимнинг юқори синфлари ва ўрта махсус, касб ҳунар таълими даврига тўғри келади, истисносиз ҳамма ўғил ва қиз болалар хулқида жаҳлдорлик, депрессия ва ипохондрияга мойиллик (депрессия - руҳий сиқиқлик, ипохондрия - вахима), юқори даражада таъсирчанлик, хадиксираш, шахсий тўлақонли эмаслик ҳиссининг кучайганлиги, юқори даражада хавотирлилик, бадгумонлик, журъатсизлик, доимий шубҳа ва мулоҳаза, ўз-ўзини таҳлил қилишга мойиллик, ритуал ҳаракатлар ва обсессия (иримчилик) тенденцияси, бошқалардан ажралиш, яккаланиш, интероверсия, ҳамдардликнинг йўқлиги, атрофдагиларнинг таъсирига енгил берилиш мойиллиги, доим янги тассуротлар, давралар қидириш, юзаки характерга эга бўлган осонгина контакт ўрнатиб олиш, бошқаларнинг фикрларига хаддан ташқари боғлиқлик ва бўйсунганлик, танқидийлик ва ташаббускорликнинг етишмаслиги каби салбий сифатлар намоён бўлади. Ёшлар психик тараққиётининг бу қонуниятларини яхши билган кучлар оммавий маданият ниқоби остидаги таъсир усуллари билан уларни турли диний, экстремистик, террористик ғоялар гирдобига тортишмоқда.
Ҳозирда бирор мамлакат ёки халқни бўйсундириш учун оммавий ахборот воситаларининг ўзи кифоя қилмоқда. Куч ишлатиш, мажбурлаш, зўравонлик орқали таъсир қилиш усуллари ўрнини одамларни бирор бир ғояга ишонтириш, онгни бошқариш технологиялари эгаллаяпти. Ишонтириш воситасида харакат қилаётганларни бирор нарсада айблаш ҳам қийин, зеро, улар тарғиб қилаётган ғоялари ортида қандай манфаатлар яширинганини билиш осон эмас. Бунда истилочининг ким экани номаълум бўлади, ҳатто аҳоли ўзини босиб олиш учун ким кураш олиб бораётганини англамайди ҳам. Бу кураш яширин равишда, зимдан амалга оширилгани боис, унга уюшқоқ ҳолда қаршилик кўрсатиб бўлмайди, айнан шу омил бундай тажовузларнинг муваффақиятини белгилаб беради.
Хозирда оила, никох тушунчалари тобора омонат бўлиб бораётган шароитда ғарбона яшаш тарзини, бир жинсли никохларни “оммавий маданият” ниқоби остида китоб, кино, сериал ва хатто мультфильм кўринишида ёшларимиз онгига сингдиришга уринишлар бўлмокда. Булар оила билан боғлиқ асрий анъаналаримизни, қадриятларимизни, ёшларнинг маънавиятини емиришга йўналтирилган тахдидлардир.
Мактаблар, касб-ҳунар коллежларида ва умуман таълим муассасаларида билим олаётган ўқувчи ва талабалар фойдаланадиган дафтарлар жилдида оммавий маданиятнинг энг оддий ва хавфли кўриниши мавжуд: эстрада санъаткорларининг, хорижий фильмлар қахрамонларининг турли муқомдаги суратлари билан безатилган дафтар жилдига тикилиб дарсни тугалловчи ўғил-қизлар оммавий маданият «асир»ларига айланиб қолишади.
Оммавий маданият таъсирида одамларда дидсизлик ва масъулиятсизлик шаклланади. "Кўнгилочар индустрия" мақомини олган жамиятда чоп этилаётган ҳажвий, олди-қочди, интим воқеликлар, суратлар, турли қотилликлар, машҳур кишиларнинг ишқий можароларини акс эттирувчи "сариқ матбуот"нинг демократия ниқобида фаолият юритиши оммавий маданиятнинг кенгроқ илдиз отишини амалда таъминлаяпти.
"Сохта-маданият" шахснинг ўз-ўзини чегаралаб қўйиши сингари фожеаларга сабаб бўлмоқда. Телевизор, компьютер ёки радио қаршисида соатлаб ўтириб, тонг отиши ва кун ботишини ҳар куни бирдек кузатувчи одамлар, "робинзонлашиш"ларнинг сони борган сайин кўпайиб бораяпти.
Олдиндан режалаштирилиб, аниқ мақсадни кўзлаб тарқатилаётган “оммавий маданият” шакллари ва элементлари ҳар қандай миллий маънавиятнинг кушандаси ҳисобланади, чунки маданиятнинг бу шакли ҳар қандай миллийлик ва динийлик чегарасини, ҳар қандай ўзига хосликни инкор қилади, бир қолипдаги, ортиқча зўриқиш талаб қилмайдиган тафаккурни, атроф-борлиқдаги воқеа ходисаларга бефарқлик, лоқайдликни тарғиб қилади, истеъмолчилик ва боқимондалик психологиясини шакллантиради.
Ғараз мақсадни кўзлаб узатилаётган ва сингдирилаётган ахборот жамиятдаги турли табақалар, тоифалар, миллатлар, диний гуруҳлар ўртасида адоват, нафрат ва низо келтириб чиқаришни кўзлайди, миллий маънавий қадриятлар тизимини бузиб ташлашга ҳаракат қилади.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish