Замонавий психология муаммолари


Одамларнинг янги ирқи - индиго болалари: афсона ва хақиқат



Download 0,7 Mb.
bet15/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Одамларнинг янги ирқи - индиго болалари: афсона ва хақиқат
Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб психологик уруш олиб боришнинг ҳамма қонун қоидаларига мос холда режалаштирилган афсона – одамларнинг янги ирқи – индиго болалари хақидаги уйдирма одамлар онгига сингдирила бошланди. Айнан шу вақтдан бошлаб тарбиячилар, педагоглар, шунингдек ота-оналар болаларнинг ўзларини одатдагидан бошқача тутаётганликлари, катталарга муносабатлари хеч қандай хатти ҳаракат нормаларига тўғри келмаётганлиги хақида нолий бошладилар. Педагогларнинг фикрича болаларни умуман бошқариш мумкин бўлмай қолди, улар катталарнинг фикрини инобатга олмай қўйишди, ўзларини қандай хоҳлашса шундай тутишаяпти. Улар қўрқмасдан ўқитувчининг юзига “нотўғри ўқитаётганлигини” айта олишаяпти, ўқитувчининг танбехига эса ёки умуман эътибор беришмайди ёки яна ҳам ёмонроғи, қўполлик билан сўкинишлари мумкин. Илгари бундай болалар нари борса 50 тадан битта учраса, хозир ҳар бир синфда улар энг ками 10 тани ташкил қилаяпти. Қисқаси, болалар ўз иродалари, фикрлари ва хатти ҳаракатларида тобора эркин бўлиб боришаяпти.
Мана шундай “одатдан ташқари” болаларнинг хулқини изохлаш учун 1982 йили Америкалик экстрсенс Ненси Энн Тепп ўзининг “Сенинг ҳаётингни ранг ёрдамида тушуниш” номли китобида “индиго” атамасини қўллади. Индиго – тўқ хаво ранг, мазмунини билдириб, Теппнинг фикрича 1960 йилдан бошлаб аксарият болалар индиго – тўқ хаво ранг аура билан дунёга кела бошлашган ва у ўз китобини эълон қилган вақтда 10 ёшли болаларнинг 90% и ҳамда 15-25 ёшлиларнинг 40 % ини индиго болалари ташкил қилган. 1999 йили Ли Керолл ва унинг хотини Джен Тоуберларнинг “Индиго болалари: янги болалар келиб бўлишди” номли китоби нашр қилингандан кейин индиго атамаси кенг тарқалиб кетди. Хозирга қадар гўёки интеллектнинг юқори даражаси, одатдан ташқари сезгирлик, телепатик хусусиятларга эга бўлган индиго болаларига бағишлаб ўнлаб фильмлар суратга олинди, бир неча ўнлаб китоблар нашр қилинди. Уларни одамларнинг янги ирқи, деб ҳам атай бошлашди.
Индиго болаларининг турли манбаларда бир-биридан кескин фарқ қиладиган қатор сифатлари қайд этилади, шу билан бирга улардаги айрим ўхшаш белгилари бўйича умумлаштириш мумкин, масалан, жамиятга қўшила олмаслик, кришимлиликнинг паст даражаси, ўз-ўзига чуқурлашиш, ўзини хаддан ташқари хурмат қилиш, индивидуализм, бошқаларга бўсунишни хоҳламаслик, обрўли одамларга нисбатан нохушлик, интеллектнинг юқори даражаси билан биргаликда намоён бўладиган катта ижодий потенциал, эмпирик билишга, бир-биридан узоқ предметларга қизиқишга мойиллик, бир жойда тинч ўтира олмаслик, ҳаракатчанлик, диққат танқислиги, импульсивлилик, кайфият ва хулқининг кескин ўзгариши, нохуш шароитда депрессияга мойиллик, ижтимоий адолатсизлик ҳисси, масъулиятнинг юқори даражаси, тарбиянинг анъанавий усулларини қабул қилмаслик, интуиция ва хатарни ҳис қилишнинг ривожланганлиги, рақамли технологиялардан фойдаланишни тез ўзлаштириш ва х.з.
Шу билан бирга индиго болалари хақида айрим стереотиплар ҳам шаклланди. Хусусан, улар бу дунёга хукмронлик ҳисси билан келишади ва ўзларини хукмдорлардек тутишади, улар айнан “шу ерда” бўлишга хақлари борлигини, ўз қадр-қимматларини билишади, улар учун обрўли одам йўқ, ўз ҳаракатларини изохлаш шарт эмас, деб ҳисоблашади ва танлаш эркинлигини тан олишади, улар анъаналарга кучли амал қилинганда ўзларини йўқотиб қўйишади, ўзларига нима кераклигини айтишдан уялишмайди, тартиб-интизомни писанд қилишмайди.
Шунингдек, бундай болаларни тарбиялаш бўйича қатор тавсиялар ҳам ишлаб чиқилган: индиго болаларига хурмат билан муносабатда бўлинг, интизом масаласида мустақил қарор қабул қилишларига ёрдамлашинг, ҳар қандай вазиятда ҳам уларга эркин қарор қабул қилиш имкониятини беринг, хеч қачон уларнинг иззат нафсини ерга урманг, хеч қачон уларга хозир ким-у, келажакда ким бўлишларини айтманг, улар ўзлари келажакда ким бўлишларини сиздан яхшироқ билишади, уларга қулоқ солинг, улар хақиқатан ҳам донишманд, улар сиз билмайдиган хақиқатни билишади, уларни ота-онангиз, яқинларингизни хурмат қилгандек хурмат қилинг.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish