Психологик урушни амалга ошираётган мамлакат ҳар доим қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
1. Рақибни пароканда қилиш; 2. Рақибнинг ўз стратегияси ёки рақиб мамлакат жамиятининг ўз раҳбариятига нисбатан ишончини сўндириш; 3. Рақибни психологик уруш олиб бораётган мамлакат ташвиқотининг хақлигига ишонтириш; 4. Рақиб мамлакат ичидаги ўз дўстларининг эътиқоди ва қатъиятини қўллаб-қувватлаш.
Психологик уруш ҳар қандай жанговар ҳаракатлар ва махфий операцияларнинг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. У алохида жанговар ҳаракат бўлмай, қачонки унинг усуллари, мақсадлари ва вазифалари миллий сиёсат, ҳарбий доктрина, танланган стратегиянинг мақсад ва вазифаларига бўсундирилгандагина муваффақиятга эришиши мумкин.
Хозирги пайтда халқаро ҳаётда ахборотнинг янгича роли туфайли турли мамлакатлар қонуний ҳокимиятларини ағдаришнинг янги имкониятлари пайдо бўлди. Масалан, Югославия, Албания, Болгария, Индонезия, Грузия, Украина, Қирғизистон, Гаити, Миср ва х.з. давлатларда худди шу усул қўлланди ва шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу режа хали тўлиқ амалга оширилгани йўқ, хали шу сценарий ўйналиши керак бўлган давлатлар кун тартибида талайгина турибди. Бугунги кунда ахборот уруши бемалол қуролли уруш ўрнини боса бошлади. Бунда рақиб томон ахолиси ва армияси орасида варақалар, фақат битта каналга созланган транзистор приёмниклар тарқатиш, овоз кучайтиргичларни чегара яқинларига ўрнатиб ишлатиш, чегара ҳудудларида харбий машқлар ўтказиш, қурол яроғнинг қудратини намойиш қилиш, махфийлари хақида шов-шув қилиш замонавий ахборот урушининг асосий элементларига айланди, бу усуллар тобора такомиллашиб бормоқда.
Замонавий психологик уруш таркибида жахон жамоатчилигига давлатлар раҳбарларини энг жирканч сифатлар билан тасвирлаб тақдим қилиш, унинг салбий образини шу давлат ахолисига узатиб, сингдириш усули тобора кўпроқ ўрин эгалламоқда. Шунинг билан бирга бугунги кунда оммавий ахборот воситаларининг барчаси, хатто бадиий телевидение ҳам ахборот хуружининг воситаси бўлиб қолмоқда. Масалан, Япония ҳар йили миллионлаб маблағ эвазига АҚШ киностудиялари акцияларини сотиб олиб, Американинг ўзида ишлаб чиқарилаётган бадиий фильмлар орқали америкаликлар онгида япон одами образини ўзгартириб, нуфузли япон образини сингдиришга ҳаракат қилади. Миллий сериалларни бошқа мамлакатларга экспорт қилиш, баъзан шунчаки совға қилишнинг замирида шу миллий сериаллар орқали уни ишлаб чиққан давлат, миллатнинг улуғвор образини сингдириш, шу миллат ва давлатга хайрихоҳлар гуруҳларини шакллантириш ётади. Турли грантлар, грин карталар ёрдамида асосан ёшларни, интеллектуал мулкни жалб қилиш орқали, маълум муддат яшаб, ишлашга имкон бериш шу ёшлар мансуб бўлган жамият ичида улар бир муддат яшаб, ишлаган жамият дунёқараши, қадриятлар йўналишини, муносабат усулларини ёқлайдиган гуруҳлар шакллантирилмоқда, шу гуруҳлар воситасида кейинчалик жамиятда кескин ўзгаришлар қилишга замин тайёрланмоқда.
XX-XXI асрда амалга ошаётган ўзгаришлар замонавий жамиятни ахборотга нисбатан ожиз қилиб қўймоқда. Бундай ожизлик қуйидаги омиллар билан изохланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |