Замонавий психология муаммолари


Медиаторлардан фойдаланиш



Download 0,7 Mb.
bet22/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Медиаторлардан фойдаланиш. Бу усул иккита қоидага асосланади. Биринчидан, ижтимоий фикр одатда оммавий ахборот воситаларидаги ташвиқот таъсирида эмас, балки жамиятда оғиздан оғизга, қулоқдан қулоққа кўчиб, айланиб юрадиган афсоналар, миш-мишлар, ғийбатлар таъсирида шаклланади. Иккинчидан, одамга сезиларли ахборот босимини оммавий ахборот воситасидаги ташвиқот эмас, унинг учун аҳамиятли, обрўли бўлган одамлар – фикр ва миш-мишларни узатувчилар, медиаторлар ўтказишади. Демак, оммавий ахборот воситаларининг ташвиқот таъсири ҳар доим бавосита характерга эга. Бу қоидаларни оммавий ахборот воситалари яхши билишади. Масалан, аксарият сариқ, бульвар матбуотида чоп этилаётган ахборот-маълумотнинг 70 % дан ортиғини бугунги кунда енгил-елпи, тез хазм бўладиган, ғийбат, миш-миш мазмунидаги ахборот ташкил қилади. Ўз-ўзидан тушунарлики, бундай керакли, тарқатилиши зарур бўлган маълумотлар медиаторлар орқали кучайтирилиб кенг аудиторияга, қисқа муддатларда тарқатилади.
Тарихий аргументлар, далиллар. Бу усулни қўллашнинг бир неча қоидалари мавжуд. Биринчи қоида, кундалик муаммоларни тарихий ўтмиш билан алмаштириш, мавжуд қийинчиликлардан одамларни чалғитиш. Иккинчи қоида, кундалик муаммоларни ўтмишга кўчириш, шу куннинг манфаатларидан келиб чиқиб, уни асослайдиган тарихий далилларни қидириб топиш. Учинчи қоида “тарихий нигилизм”, анъанавий тарзда халқ ғурурланадиган тарихий шахсларни обрўсизлантириш, ерга уриш. Тўртинчи қоида, аксинча айрим тарихий шахсларни улуғлаш, илохийлаштириш.
Таснифлагичлар (классификаторлар). Гордон Оллпорт шундай ёзган эди: ҳар қандай тилнинг моҳияти биз бетўхтов дуч келадиган ахборотни таснифлаш ва категорияларга ажратишдан иборат. Оммавий ахборот воситаларида доимий қўлланиладиган шундай таснифлар мавжуд: акция қатнашчилари..., акция ...нинг маблағи ҳисобига ўтказилаяпти, акциянинг мақсади ..., давлат органлари ..., ҳуқуқ тартибот органлари ..., оддий фуқаролар ... ва ҳар бир тасниф маълум шархлардан ташқари видеотасвирлар билан ҳам мустаҳкамланади.
Шархлар. Одатда одамлар тақдим қилинаётган ахборот-маълумотнинг ўзини эмас, унинг бошловчи, ҳикоя қилувчи журналистнинг баён қилаётган шархини идрок қилишади. Бундай шарх эса ҳар доим маълум мақсадга хизмат қилади ва керакли ижтимоий фикрни шакллантиришга йўналтирилади. Бу усулнинг мақсади – шундай тугалланган фикрни яратиш керакки, уни қабул қилаётган одамнинг фикри ўз-ўзидан керакли томонга (керакли хулосага) йўналсин. Шу мақсадда ходиса хақидаги хабар ўқувчи ёки томошабинга бир неча ақлли изохлар вариантини таклиф қиладиган шархловчининг талқинлари билан бирга баён қилинади. Уддабурон шархловчи керакли вариантни энг ишончли қила олиши керак.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish