Замонавий психология муаммолари


Оила қонунчилиги / 04.02.00.00 Никоҳ / 04.02.03.00 Эр-хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари] Шахснинг таълим муҳитидаги хавфсизлиги



Download 0,7 Mb.
bet7/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.02.00.00 Никоҳ / 04.02.03.00 Эр-хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари]
Шахснинг таълим муҳитидаги хавфсизлиги
Шахснинг ижтимоий хавфсизлиги, шахснинг психологик хавфсизлиги, шахснинг ахборот-психологик хавфсизлиги тушунчалари каби шахснинг таълим муҳитидаги хавфсизлиги бир томондан жамиятдаги мавжуд таълим ҳамда болаларга оид миллий ва ратификация қилинган халқаро хуқуқий меъёрий ҳужжатлар орқали, иккинчи томондан педагог-ўқувчи тизимида педагогларнинг касбий ва шахсий сифатлари, психологик-педагогик билимдонлиги, тажрибаси, болаларга нисбатан инсонпарварлик муносабати орқали таъминланади.
Психологияда ўқитувчи ва умуман инсон шахси билан боғлиқ тушунчалар ичида “Мен - концепция” алоҳида ўрин тутади. Бу тушунча шахснинг бошқалар билан муносабатини белгилаб берадиган ўзи ҳақидаги тасаввурлари тўпламидан иборат деб изоҳланади. Таълим-тарбия жараёнида эса “Мен- концепция” янада муҳимроқ аҳамият касб этади, чунки ўқитувчи ўқувчиларга ўзи ҳақидаги тасаввурлардан келиб чиқиб баҳо беради, уларга ўзи ўзлаштирган тажрибани узатади, сингдиради.
Агар ўқитувчи ижобий “Мен- концепция”га эга бўлса, яъни унда шахсий тўлақонлик ҳисси мавжуд, етарлича эмоционал барқарор ва етук бўлса унда бундай ўқитувчининг болалар билан муносабати фақат ижобий тасаввурлар асосига қурилади, ўқитувчи болалардан ўзига нисбатан салбий муносабатни кутмайди, чунки бундай ўқитувчида ўз-ўзини баҳолаш билан боғлиқ муаммо бўлмайди. Ўз-ўзидан маълумки ўқитувчининг ижобий “Мен - концепция”си ўқувчи шахси шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади, чунки инсон ёшидан қатъий назар ўз фаолиятига нисбатан ижобий баҳолашга эҳтиёж сезади, бундай муносабат ва ибрат эса болада ижобий характер ҳислатларини шакллантиришда ҳам муҳим рол ўйнайди.
Нима учун ўқитувчининг етуклиги ва эмоционал барқарорлиги шунчалик муҳим. Гап шундаки аксарият болаларнинг асосий муаммолари уларнинг ўқитувчилар билан ўзаро ҳамкор муносабатларида намоён бўлади. Баъзан ўқувчилар ўзларининг луқмалари, саволлари ва мулоҳазалари билан бундай ўқитувчиларни ноқулай аҳволга солиб қўйишади. Ўзига ишонмайдиган, салбий “Мен - концепция”га эга бўлган ўқитувчилар бундай ўқувчиларга зўрға чидайдилар, баъзан эса умуман тоқат қилолмайдилар “уларни чайнаб олишга, ўрнига қўйиб қўйишга, узиб олишга ҳаракат қиладилар, бу эса ўқувчиларнинг шахсий ва ақлий тараққиётига албатта салбий таъсир қилади”.
Президентимизнинг ёшлар билан боғлиқ муаммолар ичида мустақил фикрлаш, жараёнларга онгли муносабат билдириш масалаларига алоҳида эътибор бераётганликлари бежиз эмас. Психологик комплексга, етарлича етукликка, яъни мустақил, онгли муносабатга ва эмоционал барқарорликка эга бўлмаган ўқитувчилар ўзларининг шахсий муаммоларини бевосита таълим олувчиларга кўчиришади, таълим муҳитида психологик хавф манбаига айланиб қолишади, ўзларининг етарлича бўлмаган шахсий эмоционал барқарорликлари ва мувозанатсизликлари улар томонидан болаларнинг тарбиясизлиги сифатида идрок қилинади. Болаларнинг оддий шўхликларини ҳурматсизлик, болаларча соддаликни одобсизлик, болаларча самимийликни қўполлик ўрнида қабул қилишади. Шу нарсани ёддан чиқармаслик керакки, агар ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида муаммо пайдо бўлса, сабабини биринчи навбатда ўқитувчидан қидириш керак. Шахсий муаммоли ўқитувчи педагоглар ўқувчилар учун психологик хавф туғдирувчи омилга айланиб қолишади. Худди шундай муаммо оилада, ота-оналар етарлича педагогик билимга эга бўлмаган, ўзларида шахсий етуклик болаларни тарбия қилиш учун етишмаган, шахсий тўлақонлик ҳисси етарлича шаклланмаган шароитда ҳам мавжуд бўлади.
Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек “Юқори малакали педагог қадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга алоҳида эътибор бериш лозим. Кадрлар тайёрлашнинг сифати, эркин фикрловчи шахс – фуқарони камол топтириш эртага синфхоналар ва аудиторияларда кимлар дарс ва сабоқ беришига боғлиқ”.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури” таълим муҳитида ҳам таълим олувчи ва тарбияланувчиларнинг, шунингдек педагог ходимларнинг психологик хавфсизлигини таъминлашнинг хуқуқий асосларини, уларнинг таълим муҳитидаги хуқуқ ва эркинликлари ҳамда бурчларини қонун йўли билан мустаҳкамлаб қўйган меъёрий ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади.
Психологик хавфсиз таълим муҳитини моделлаштириш муаммолари бўйича шу вақтга қадар психологияда кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган.
Шу билан бирга шуни унутмаслик лозимки фақатгина муҳитни психологиялаштириш, педагоглар ва ота-оналарнинг психологик ва педагогик компетентлилигини оширишнинг ўзи билан, болаларнинг индивидуал шахсий хусусиятлари ҳамда сифатларини, шунингдек уларнинг психологик барқарорлик ва бардошлиликни намоён қилишга мойилликларини ҳисобга олмасдан, психологик жароҳатланмайдиган бола шахсини ривожлантиришда ижобий натижаларга эришиб бўлмайди.
Ушбу муаммо бўйича ўтказилган тадқиқотлар бола шахсининг психологик жароҳатлардан ҳимоясизлигига сабаб бўладиган ташқи омиллар масаласига диққатни жалб қилади. Бундай ёндашишда психологик педагогик таъсирнинг нишони боланинг жисмоний ва психик саломатлигига психологик хавф туғдирувчи “хатар омиллари” бўлади. Бу ерда педагоглар, психологлар ва ота-оналар шундай омилларни аниқлаш, англаш ва босимини пасайтиришга эътибор қаратишлари лозим. Шуни ҳам тан олиш керакки, бу амалда мумкин бўлмаган уриниш ҳисобланади. Чунки, шахснинг психологик хавфисзлигига тахдид қилувчи ҳамма мумкин бўлган микро- ва макро- омилларни таснифлаш мумкин эмас. Бошқа томондан хатар-омилларни тўла таснифлаш шахснинг индивидуаллилиги ва констант эмаслиги туфайли ҳам мумкин эмас. Бошқа сўз билан айтганда бир хил вазият турли одамлар томонидан турлича идрок қилинибгина қолмай, битта одамнинг ўзи турли вақтда бир хил вазиятнинг ўзини хавфсиз-бетараф-хавфли кўринишида бахолаши мумкин.
Шу муносабат билан таъсир қилаётган омилларга боғлиқ бўлмаган ҳолда шахснинг психологик хавфсизликни ҳис қилиши ва намоён қилишига сабаб бўладиган бола шахсининг индивидуал психологик хусусиятларини синчиклаб ўрганиш зарурати пайдо бўлади.
Бундай ёндашувда боланинг психологик хавфсизлиги “унинг ўзига хос паттерн-моделли, шу билан бирга психик жароҳатловчи муҳитда барқарорлигини сақлаш қобилияти, деструктив ички ва ташқи таъсирларга қаршилиги-иммунитети, конкрет ҳаёт вазиятларида ўзини ҳимояланган/ҳимояланмаган деб ҳис қилишида акс этадиган хусусияти бўлиб ҳисобланади”.
Фанда таълим муҳитида шахс хавфсизлигини шакллантиришнинг бир неча асосий ёндашувлари шаклланган:

  1. психоаналитик ёндашув вакиллари шахснинг психологик хавфсизлигини психологик ҳимоя механизмлари ёрдамида (А. Фрейд); тўлақонли эмаслик комплексини бартараф қилиш орқали (А. Адлер); шаклланган хавфсиз хулқ моделини такомиллаштиришш ва корректировка қилиш йўли билан (Э. Эриксон) таъминлашни таклиф қиладилар.

  2. бихевиорал ёндашув бола томонидан хавфли-хавфсиз ҳолатни ичдан кечиришнинг субъектив характерини ҳисобга олишни назарда тутади (М. К. Джонс). Ушбу ёндашувда психологик хавфсизликни таъминлайдиган хулқни қатор психологик тренинглар воситасида (Д. Уотсон); ижтимоий ўрганиш тизими воситасида (А. Бандура); конструктив хулқни ижобий мустаҳкамлаш орқали (Б. Скиннер) шакллантириш таклиф қилади.

  3. психологик хавфсизлик назариясининг шаклланишига гештальтпсихологлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишган. Психологик хавфсизлик назариясининг ривожланишига К. Левиннинг “майдон назариясининг” бир қисми бўлган ҳаёт фазоси концепцияси ўта муҳим аҳамият касб этган. Т. В. Эскакустонинг фикрича психологик хавфсизлик нуқтаи назаридан К. Левин томонидан амалга оширилган “содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар ва куч майдонлари”ни ўрганишни алохида тизимларнинг хавфлилик/хавфсизлик даражасини аниқлашга уриниш сифатида тасаввур қилиш мумкин.

  4. шахснинг психологик хавфсизлигини шакллантиришга ёндашувлар ичида экзистенциал-гуманистик йўналиш алохида ўрин тутади (С. Мадди, К. Роджерс, В. Франкл ва бошқ.). Ушбу йўналиш доирасида замонавий психология шахснинг психологик хавфсизлигини, шахс ўзининг хавфсизликка бўлган базавий эҳтиёжини ижтимоий ўз-ўзини амалга ошириши орқали қондиришга интилади, деб тушуниши имконияти мавжудлиги хақида гапиришимиз мумкин. Бундай ёндашувда шахс ўз тақдирини ўзи яратишга, фаол ҳаёт тажрибасини ўзлаштиришга, хатарга англанган хулқ тизими билан жавоб беришга, демак унга қарши тура олишга қодир мавжудот сифатида баҳоланади.

Хозирда таълим муҳитида шахс хавфсизлигини шакллантириш жараёнида шахснинг хавфсизлиги маданияти тушунчасига алохида эътибор қаратилмоқда. Шахснинг хавфсизлиги маданияти – бу индивиднинг табиатга, шахсий, ижтимоий ва миллий хавфсизликка муносабатларини характерловчи норма, қараш ва установкалар тўпламидан иборат. Шахснинг хавфсизлиги маданияти тарбия, таълим ва алохида одам, жамият ва ахолининг барча қатламларини шахсий ҳамда ижтимоий хавфсиз фаолиятга тайёрлашнинг ўзига янгича методологик мактаби сифатида бахоланади.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish