Замонавий психология муаммолари


Шахс – жамият- давлат тизимида ижтимоий идрок



Download 0,7 Mb.
bet8/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Шахс – жамият- давлат тизимида ижтимоий идрок
Психология фанининг бутун тарихи давомида турли тадқиқотчилар томонидан кўплаб шахс назариялари яратилган. Хозирги даврнинг ўзига хос хусусиятлари, кишилик жамияти тараққиётида вужудга келган вазият, шахс, табиат ва жамият ўзаро муносабатларидаги мураккаб ҳолат, умуминсоний қадириятлар тизимида рўй бераётган ноанъанавий ўзгаришлар доирасида бу назариялар янада долзарб аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда. Ушбу назарияларни шу кун нуқтаи назаридан яна бир бор таҳлил ва мушоҳада қилиш замонавий шахс қиёфасини адекват идрок қилиш ва унинг моҳиятини англашга ёрдам беради, деб умид қилиш мумкин.
Француз файласуфи, экзистенциал психологиянинг асосчиси Блез Паскаль одам ҳақида ўзига хос тасаввурлар тизимини ишлаб чиққан. Унинг фикрича одамнинг моҳияти унинг буюклиги, фикрлаш, билиш ва яхшилик қилишга қобил бўла олишида, тубанлиги эса, унинг ўз маиший моҳиятини англашида амбивалент намоён бўлади. Ўзининг маиший моҳиятини англаш билан бирга одам, эртами кеч унинг ҳамма нарсани билиш мумкин эмаслигида намоён бўладиган билиш тубанлигини ҳам англайди. Одамнинг яна бир тубанлиги манманлик ва икир-чикир ташвишлар билан боғлиқ бўлган ахлоқий тубанликдир. Блез Паскаль ташвишларга ўралашиб қолиш одамнинг шухрат ортидан қувиб доимий ўзига оро беришга интилишида намоён бўлади, манманлик одамга ўз камчиликларидан қутулишга халақит беради, деб ҳисоблаган. Шундай қилиб, одам ўз-ўзига ва бошқаларга нисбатан риёкорлик, лўттибозлик, иккиюзламачилик ва мунофиқликдан иборат, одамнинг ҳаёти эса доимий иллюзиядир.
Одамнинг гедонистик (лаззатланиш) моҳиятига диққатни жамлаб, Паскаль одамнинг кўнгил очишга интилиши ўз-ўзидан қочиш усулидир, деган хулосага келди. Айш-ишрат, кўнгил очишсиз инсон ўз-ўзига чуқурлашади, ўз-ўзи билан бўлиб қолади ва ўзининг тубанлигини англай бошлайди. Айнан шунинг учун ҳам, Блез Паскаль одамга уни касалликлар ва муқаррар ўлимдан чалғитадиган икир-чикир ташвишлар керак, деб ҳисоблаган. Ташвишларда одамда бахт иллюзияси пайдо бўлади. Бахт иллюзиясига эга бўлишнинг яна бир механизми халоватга интилиш ҳисобланади. Одамнинг бутун ҳаёти халоват ва ташвиш ўртасида кураш билан ўтади. Агар ташвиш мағлуб бўлса ҳаловат чидаб бўлмас ҳолга айланади, одамда пессимистик фикрлар, зерикиш, тубсиз йўқлик олдида қўрқув пайдо бўлади. Агар ташвиш ҳаловатдан устун келса одам ўз-ўзини, ўзлигини йўқотади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish