Замонавий психология муаммолари


Фанда раҳбарнинг қарор қабул қилиши билан боғлиқ олтита шахсий қиёфаси ажратилади



Download 0,7 Mb.
bet34/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Фанда раҳбарнинг қарор қабул қилиши билан боғлиқ олтита шахсий қиёфаси ажратилади:
1. Босиқ, вазмин, мулохазали типдаги қарор – бундай қарорлар қабул қилиш муаммога аниқ шаклланган ғоя билан ёндашадиган одамларга хос бўлади. Қарор қабул қилишнинг бундай тактикаси одатда самаралироқ бўлади.
2. Импульсив қарор – гипотезаларни шакллантириш жараёни уларни тахлил қилишдан устун турадиган одамларга хос бўлади. Бунда қарор қабул қилиш жараёни уни асослаш ва қайта текшириб кўриш босиқичларини четлаб ўтади.
3. Инерт, мўрт қарор – ечимни ўта ўзига ишонмасдан ва эҳтиёткор қидириш натижаси ҳисобланади. Бирламчи фараз пайдо бўлгандан сўнг уни уни аниқлаштириш хаддан ташқари секин кетади. Раҳбар алохида фаразларни ўта танқидий кўриб чиқади, ҳар бир қадамини бир неча марта текширади. Бу нарса қарор қабул қилиш вақтининг чўзилиб кетишига сабаб бўлади.
4. Таваккал қарор – импульсив қарорни эслатади, лекин айрим индивидуал ёндашув хусусиятлари билан ажралиб туради.
5. Эҳтиёткор типдаги қарор – фаразларни ўта синчиклаб баҳолаш, уларни танқидий тахлил қилиш билан характерланади. Бунда раҳбар бир қарорга келишдан олдин, кўплаб турли тайёрлаш ҳаракатларини амалга оширади.
Одатда қарор қабул қилишда соф психологик характерга эга бўлган айрим тўсиқлар пайдо бўлади:
1. Шошилиш. Ёмон қарорлар қабул қилишга олиб келадиган сабаб, деб ҳисобланади. Одатда шошилиш, вақт етишмаслиги туфайли пайдо бўлади. Шошилиш ҳамма вариантларни текшириб кўришга вақт қолдирмайди, уларнинг кўпи одатда бундай шароитда шунчаки ҳисобга олинмай қолаверади, натижада биринчи, энг тўғри деб, ҳисобланган ечим танланади. Агар вақт ўта тиғиз бўлса, қарор қабул қилишни хотиржамлик пайдо бўлгунча тўхтатиб туриш тавсия қилинади.
2. Эмоционал қўзғолиш. Кучли эмоционал қўзғолиш – жахл, асабийлик, шунингдек хурсандчилик, кўтаринкилик ҳам асассиз қарор қабл қилинишига сабаб бўлиши мумкин, натижада бундай қарор амалга оширилмай қолади.
3. Имиллаш. Бу қарор қабул қилинишини чеклашнинг ўта кучли омили бўлиб ҳисобланади. Одамларнинг қарор қабул қилишларида имиллашларига олтита сабаб ажратилади:

  • Ҳар қандай одам қарор қабул қилишдан бош тортишга, масъулиятдан қочишга интилади.

  • Одам борига қаноат қилади.

  • Ҳар қандай одам қарорни кўпчилик қабул қилиб, масъулиятни ҳаммага тенг тақсимлашни ҳохлайди.

  • Жиддий муаммолардан бири – маълумотнинг хаддан ташқари кўплиги, одам уни ҳаммасини хазм қила олмаслиги ҳисобланади.

  • Тасодифий вариантларнинг пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли – уни инкор қилиш одамда нима қилиб бўлмасин келажакни башорат қилишга интилишга сабаб бўлади.

  • Қарор қабул қилишда иккиланиш. Шунинг учун энг ёмон вариант эҳтимоли билан иш тутиш тавсия қилинади.

4. Ўз хатоларини тан олишга ноқобиллик. Одатда хато қилганда уни тўғрилаш ва олдинга қараб ҳаракат қилиш тавсия қилинади.
5. Ортиқча ўзига ишониш, фақат ўз фикрини тўғри, деб қабул қилиб, бошқаларнинг фикрларини инобатга олмаслик.
Шуни таъкидлаш лозимки, қарорлар тўласича онгли равишда қабул қилинмайди, унга онг ости соҳаси таъсир қилади, шунинг учун аксарият ҳолларда одам нима учун айнан шундай қарорга келганлигини, ўз ҳатти-ҳаракатларини тўла асослаб беролмайди. Одамнинг битта туғма хусусияти шуки, у фақат лаззатланиб, фойда олиб, шу билан бирга азобланмасликни, зарар кўрмасликни ҳохлайди, шунинг учун у ҳар доим ўз ҳаракатларини рационаллаштиришга, яъни оқлашга ҳаракат қилади, бу хусусият баъзан бошқаларнинг ўз манфаатлари йўлида уларни ўйнатишларига, ахмоқ қилишларига сабаб бўлади.
Онгсизлик назариясига кўра шахс ўзини ўз ҳаракатларининг хақиқий мақсадларини англашдан онгсиз ҳимоя қилишга интилади, бунда у кўплаб онгсиз ҳимоя механизмларидан фойдаланади.
Рационализация. Қарор қабул қилишда иккиланаётган раҳбар ўзини қарорнинг фойдасизлиги, вақт, одамлар ва маблағнинг етишмаслиги билан оқлайди.
Репрессия. Раҳбар ўзининг ҳам салбий ҳам ижобий ҳиссиётларини намоён бўлишини таъқиқлайди, натижада улар чиқиб кетмайди, таранглик бўшашмайди, оқибатда унинг ахволи шунчалик ёмонлашадики, у онгсиз равишда қарор қабул қилишни ташкилотдаги “соядаги раҳбар”га оширади.
Регрессия. Раҳбар ўз ҳулқини иродавий назорат қила олмай қолган вазиятда ишга тушади. Бундай вазият раҳбар қўл остидагиларга нисбатан ўта қаттиққўл муносабатда бўлганда содир бўлади.
Рад этиш. Раҳбар ўзининг билими ва обрўсидан хадиксираб, муаммони ҳал қилиш ўрнига уни шунчаки мавжуд эмас, деб тан олганда, рад этганда ишга тушади.
Реактив қурилмалар, раҳбар ўзи интилган нарсага эришолмаслигини тушуниб, бутунлай қарама-қарши ҳаракатга қўл урганда пайдо бўлади.
Кўчириш, ёки “кўчириш феномени”, раҳбар ўзининг эҳтиёжлари, ҳиссиётлари, қизиқишлари, тасаввурлари ва ҳатто характер сифатларини бошқаларга кўчириши, уларни бошқаларда кўришга интилишини англатади. Ҳар ким ўз қаричи билан ўлчайди.
Сублимация. Эришилмаган мақсад, қониқиш олиш мумкин бўлган бошқаси билан алмаштирилади, одам асосий муаммодан шу йўл билан ўзини чалғитади.
Қарор қабул қилиш соф субъектив жараён бўлмай, унга кўплаб омиллар, шунингдек бошқа одамлар таъсир кўрсатишади. Бошқа одамларнинг қарор қабул қилиш жараёнига таъсири хабар қилиш, ишонтириш ва таъсир кўрсатиш орқали амалга ошади.
Қарор қабул қилаётган одамга қарор қабул қилиши учун асос бўладиган унинг ҳулқини тўғрилайдиган, фикрини шакллантирадиган ахборот тақдим қилинади.
Ишонтиришда одам маълумотни шундай узатадики, бу маълумот қарор қабул қилувчининг қадриятлари ва установкаларини ўзгартиради. Бунда ёки қатор далиллар тақдим қилинади, ёки обрўли одамлар гувоҳ қилинади.
Қарор қабул қилишга энг хавфлиси, атайин таъсир кўрсатувчи босим ўтказишдир. Атайин таъсир кўрсатувчи босим элементлари коммуникациянинг ҳамма турида мавжуд: имиджда, маълумотни тақдим қилиш хусусиятида, мулоқотнинг новербал усулларида ва х.з.
Атайин таъсир кўрсатувчи босим ўтказишнинг қарор қабул қилишга бевосита таъсир кўрсатадиган шакли – психологик манипуляция ҳисобланади. Манипуляция деганда, манипуляторнинг ўз шахсий мақсадларига эришиш учун, бошқа одамни ўзига сездирмасдан, нимагадир муносабатини ўзгартиришга, қандайдир ҳаракатни содир қилишга, қарор қабул қилишга ундаши тушунилади. Манипуляция қилинаётган одам ўзим мустақил ҳаракат қилаяпман, деган ўйда қўғирчоқ ролини бажаради. Манипуляциянинг мажбурий шарти, манипуляция қилинаётган одам, қарор қабул қилишда мустақиллиги иллюзиясини сақлаб қолиши, уни ўйнатаётганликларини билмаслиги шарт.
Э. Шостр манипуляциянинг саккизта асосий схемасини ажратади. У ҳар биримизда бир эмас бир неча турдаги манипулятор жойлашиб олади, деб ҳисоблайди: диктатор, латта, калькулятор, елим, тўполончи, қойилмақом йигит, судья, ҳимоячи.
Манипуляцияни пайқаш осон эмас. Унинг энг умуий белгиси у ёки бу ўзгариб турадиган ҳамкорликлар мувозанатини бузиш ҳисобланади. Биринчи усул, манипуляция қилинувчи билан мулоқотдан орттирилган тажрибадан фойдаланиш. Агар раҳбар шошилинч қарор қабул қилмаслиги маълум бўлса, манипулятор қабул қилинишин ҳохламаётган қарорни атайин вақт тиғизлигида тақдим қилади. Иккинчи усул, қарор қабул қилиш ёки ҳаракат учун масъулият тақсимоти мувозантини бузиш. Гўёки раҳбар шу қарорни қабул қилиши шарт эканлиги, ёки унинг учун барибир бошқалар жавоб беришини тасдиқлаш. Учинчи усул, вазият элементларини мулохаза қилиш шаклини ўзгартириш. Тақдим қилинаётган ҳужжат билан танишмоқчи бўлаётган раҳбардан, қайси ручкада қўл қўясиз, деб сўраш. Тўртинчи усул, қарор қабул қилиш учун ажабланарли вақт етишмовчилиги. Манипуляция қилувчи вақти озлигин бахона қилиб кетиши кераклигини таъкидлаб туриб, сиздан хозирнинг ўзида бир қарорга келишингизни сўрайди. Бешинчи усул, “салбий буйруқ” усулига асосланган гипноз. Айрим реклама акциялари ҳам шу усулга қурилади. Манипуляция қилинувчига керакли ҳужжатни бераётиб, ярим хазил, ярим чин шаклида “олдин яхшилаб ўқиб чиқинг, хозир алдайдиганлар кўп, сиз ҳаммасини синчиклаб текширшингиз шарт”, деб “салбий буйруқ” берилади. Бундай “самимийлик”дан сўнг одам ҳар қандай ҳужжатга текширмай қўл қўйиши мумкин.
Одам онгсиз равишда ўзини манипуляция қилаётганликларини сезиши мумкин. Бундай онгсиз ҳимоя сигналларига қуйидагилар киради:
Шу одам билан ҳамкорлик пайтида пайдо бўладиган қандайдир тушунарсиз ғижиниш ҳисси.
Ўз обрўсини ерга урилаётганлигини англаш ҳисси.
Фон ҳолатларининг кутилмаган ўзгариши, агрессия, зерикиш реакцияларининг пайдо бўлиши.
Мутахассислар манипуляциядан ҳимояланишнинг бир неча усулларини таклиф қилишади:
Кетиш – орадаги масофани узайтириш, алоқани узиб қўйиш, таъсир доирасидан ташқарига чиқиш, мавзуни ўзгартириш.
Хайдаб солиш – манипуляторни бартараф қилиш, ишдан, уйдан хайдаш, унинг айрим одатлари, характерини йўқотиш.
Тўсиқ қўйиш – таъсирни назорат қилиш, ўзини тушунмаётгандек кўрсатиш, ишлаётганлигини таъкидлаш.
Бошқариш – манипулятордан чиқаётган таъсирни назорат қилиш, унинг ўзига таъсир кўрсатиш.
Қотиб қолиш – манипуляция қилинувчининг атайин ўзи хақидаги маълумотни қисқартириши ёки уни бузиши.
Инкор қилиш – манипулятор хақидаги маълумотни назорат қилиш, унинг ўзини ёки ундан чиқаётган хатарни бузиб идрок қилиш.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish