Замонавий психология муаммолари



Download 0,7 Mb.
bet29/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Бумеранг самараси. Кимни обрўсини кўтармоқчи бўлсангиз уни қораланг. Жамиятда ким, ижтимоий гуруҳ, сиёсий куч қанча кўп қораланса аста-секин жабрдийда образи пайдо бўлади, энди одамлар қораланаётган объектга ачина бошлайдилар.
Бирламчилик самараси. Шундай қонуният мавжуд. Текшириб кўриш қийин бўлган бир-бирига қарама-қарши маълумот олинганда одамлар одатда биринчи қабул қилган маълумотларига ишонишга мойил бўладилар. Шаклланиб бўлган фикрни эса ўзгартириш одатда қийин бўлади. Кимни лойга булғашган бўлса, унинг ўзини оқлаши қийин бўлади, чунки “ўзини оқлаяптими, демак айби бор”, деган қоида ишлайди. Одамлар ҳар доим 100% рад қилишдан кўра 90% текширилмаган, асосланмаган айбловга ишонишга мойил бўлишади. Кимки биринчи бўлиб маълумот берган бўлса кейингиларининг олдида устунликка эга бўлади, чунки бирламчи маълумот далил ёки ходисага нисбатан психологик установкани шакллантиради. Оммавий ахборот воситаларининг нима қилиб бўлмасин биринчи бўлиб хабар топишга ва уни бошқалардан олдинроқ оммага етказишга интилишлари ҳам шу қонуният билан изохланади.
Захарли бутерброд. Шархловчи бу усулни қўллашда ўзига керакли, онгга жойланиши керак бўлган маълумотни хабарнинг бошида ва охирида келадиган салбий маълумот ўртасига жойлаштиради. Бунда, яхшиси ёлғон гапирмаслик керак, ундан кўра одам керакмас хақиқатни пайқамагани маъқул, деган қоидага амал қилинади. Маълумот узатувчининг ўзига хос қобилиятлари ва тажрибаси бўлса ижобий хабар аудиториянинг диққатидан четда қолади.
Санаб ўтилган психологик уруш ва психологик таъсир усуллари фойдаланиладиганларининг ҳаммаси эмас. Вақт мобайнида бу усул ва услублар тобора такомиллашиб, одамлар онгига таъсир қилиш, уни манипуляция қилиш ва унинг қурилмасига керакли маълумотни жойлашнинг самарали технологиялари ўйлаб топилмоқди. Юртбошимиз таъкидлаганларидек одамларнинг онги ва қалби учун кураш тобора авжига чиқмоқда. Бундай шароитда таъсир ва манипуляцияга қаршилик ва ҳимоя реакцияларини шакллантириш, қарши ташвиқотнинг самарали усулларини излаш ва қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Ана шу вазифа доирасида бир неча хулоса ва тавсиялар қилиш мумкин:

  1. Замонавий ахборот одами оммавий ахборот воситаларисиз, улар тарқатаётган ахборот-маълумотсиз яшай олмайди, унинг онги ва психикаси мунтазам равишда ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлашга кўникиб қолди ва бу омилни жамиятда психологик таъсирни, психологик урушга қарши ички психологик қаршилик ва ҳимояни шакллантиришда ҳисобга олиш зарур;

  2. Глобал ахборот муҳитида ахборотнинг йўлини тўсиш, индивидуумларни ахборот олиш имкониятидан махрум қилишнинг иложи йўқ, чунки ҳар қандай ахборот танқислиги давлатнинг кучсизланиши, жамиятда ахборотнинг ўрнини босадиган турли миш-мишларнинг тарқалишига сабаб бўлади;

  3. Психологик урушга қарши психологик таъсир доимий равишда, бетўхтов, жамиятда барча ёш даврлари, ижтимоий гуруҳлар ва табақаларни тўлиқ қамраб олгандагина керакли самарани бериши мумкин;

  4. Психологик уруш воситасида жамиятда вужудга келтирилган ва турли, миллий менталитетга ёт хулқ усулларини тарқатаётган гуруҳларни мавжуд барча усул ва воситалар билан фош қилиш учун махсус психологик операциялар ўтказиш, жамиятда бундай гуруҳ аъзоларига нисбатан нафратни шакллантириш зарур;

  5. Оммавий ахборот воситаларининг кучи билан ташқаридан шакллантирилаётган гуруҳлар тарғиб қилаётган ижтимоий фаолият усулларига қарши курашишни зарурат сифатида тақдим қиладиган ахборот-маълумотлар доимий тарзда ёритилиб борилиши лозим;

  6. Қарши ташвиқотни мувофиқлаштирадиган, психологик таъсир операцияларини тайёрлаб, амалга оширадиган, унинг бевосита ижрочилари бўлган маънавий-маърифий фаолият соҳаси вакилларининг фаолиятини уйғунлаштирадиган ягона органнинг бўлиши мақсадга мувофиқ;

  7. Глобал ахборот муҳитида психологик уруш бизни четлаб ўтади, деган фикр нотўғри фикр. Яқин қўшнимиз Қирғизистонда икки марта амалга оширилган рангли инқилоб, Тожикистон, Қозоғистондаги воқеалар, машъум Андижон воқеалари етакчи давлатларнинг Марказий Осиё билан боғлиқ геосиёсий ва геоиқтисодий манфаатлари мавжудлигидан ва бу давлатлар ўз мақсад, режаларидан воз кечмасликларидан далолат беради;

  8. Айрим етакчи давлатлар дунёнинг турли бурчакларида нотинчлик нуқталари доимий вужадга келиб туришидан манфаатдор эканлигини, нотинчлик энг сердаромад қурол яроғ, наркотиклар ва одам савдосига кенг йўл очиб беришини унутмаслик керак;

  9. Диний экстремизм ва терроризм ўлмас кучга айланиб қолди, чунки глобал ахборот муҳити турли ёзма ва видео материаллар воситасида жамият аъзоларида агрессив хулққа, ўзаро муносабатларда куч ишлатишга мойилликни шакллантирмоқда, бундай шароитда аль-Қоида, ИШИД, толибон, жабхат-ан-нусра каби ташкилотлар янги-янги манбалардан озуқа олаверади, яна янги ташкилотлар пайдо бўлаверади, чунки шундай ташкилотларнинг бўлиши ва одамларга доимий қўрқув солиб туришидан манфаатдор кучлар мавжуд;

  10. Христиан оламининг мўътабар рахнамоларидан бири яқинда шундай сўзларни айтди: дунё маст одамга ўхшаб қолди, қаёққа қараманг одамлар хулқида ўзаро нафрат, адоват, очкўзлик ва истеъмолчилик авж олаяпти, дунёнинг турли нуқталарида тинмай нотинчлик ўчоқлари пайдо бўлаяпти. Бу хозирги хақиқий вазиятнинг тасдиғи. Оммавий маданиятнинг турли реклама, сериаллар, виртуал ўйинлар кўринишидаги материаллари тиғиз ахборот муҳитида инсоннинг онгига таъсир қилиб унда айнан юқорида таъкидланган иллатларни шакллантиришга уринмоқда. Бундай вазиятнинг охир оқибати нақадар хатарли эканлигини ана шу ахборотни ўйлаб топаётганлар тушуниб етишади ва ўз мақсадларини ўзгартиришади, деб ўйлаш нодонлик. Мақсад фақат фойда олишдан иборат бўлган жамият дунёқарашининг ўзи шуни тақозо қилади.

  11. Ташқи тарғиботга қарши фикр билан, унга қарши очиқдан-очиқ курашиш билан натижага эришиб бўлмайди. Унга мустаҳкам қадриятлар тизими, ўз тарихий анъаналари, урф-одатлари, ўзаро хурмат, миллий ғояга садоқат туйғуси билангина қарши туриш мумкин. Фақат шундагина ижтимоий онг ташқи тарғиботнинг ташвиқотига бефарқ қола олади.

  12. Ҳуқуқий демократик давлат қурилмасида нодавлат, нотижорат жамоат ташкилотларининг ўрни ва ролини инкор этмаган ҳолда шуни тан олиш керакки, жамиятда ижтимоий, маънавий ва сиёсий барқарорликни кучли давлат қурилмаси ва мукаммал бошқарув тизимигина таъминлаши мумкин. Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, диний ва сиёсий экстремизм, терроризм сингари ёвуз кучлар ҳам айнан давлат бошқаруви издан чиққан ҳудудларда бош кўтаради.


Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish