ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Юридик факультети
«Юриспруденция» йўналиши 1-курс АУ-22 талабаси
Ўринов Шерхоннинг
“ Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фанидан
КУРС ИШИ
Мавзу: Ҳуқуқ ижодкорлиги ҳуқуқ яратишнинг мураккаб жараёни сифатида
Топширди: _____________
Илмий раҳбар: Р.Боймирзаева
НАМАНГАН 2023
МУНДАРИЖА:
КИРИШ.
I БОБ. Ҳуқуқ ижодкорлигининг умумий тушунчаси.
Қонун ижодкорлиги - давлатнинг ҳуқуқий нормаларини яратишга қаратилган энг муҳим фаолият йўналишларидан бири сифатида.
Қонунни қабул қилиш босқичлари.
II БОБ. Замонавий ҳуқуқшуносликда ҳуқуқ ижодкорлигининг мазмуни ва моҳияти.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни вақт, ҳудуд ва шахсларга нисбатан ҳаракат қилиши.
Ҳуқуқий нормалар тушунчаси, белгилари ва тузилиши. Ҳуқуқий нормаларнинг турлари.
ХУЛОСА.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Қонунларнинг асосий ижтимоий вазифаси жамиятда тартиб, интизом ва барқарорликни таъминлашдан иборат. Қонунчилик сиёсати давлат сиёсатининг бир қисми бўлиб, унда ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий йўналишлари, тамойиллари, мақсадлари ифодаланади. Ҳуқуқий ижод натижаларига кўра, яъни қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга асосан давлатнинг демократия, маданият ва сивилизация даражаси баҳоланади. Ҳуқуқ ижодкорлигининг энг мухим характеристикасидан бири бўлиб, унинг давлат ёки давлат органлари фаолияти эканлиги ҳисобланади.
Бугунги кунда, демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишда миллий ўзликни англаш ва қадриятларимизни тиклашда, фуқаролар онгида, уларнинг ҳуқуқий - ахлоқий тарбиясида туб ўзгаришларни талаб этадиган ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқ нормалари ва манбаларини мукаммал жорий этиш жамият тараққиётининг муҳим бир бўлагини ташкил этади. Бу борада Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг кўплаб фармон ва фармойишлари, қарорлари ҳам катта тамал тоши сифатида ўрин эгалламоқда.
Мустақиллигимиз шарофати билан ўз эркимизни қўлга киритдик. Эркин фуқаролик жамиятини барпо этишни мақсад қилиб қўйган юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев мамлакатда ҳуқуқий тарбияни такомиллаштириш борасида демократик ислоҳотларнинг етакчисидир.
Ушбу курс ишининг мақсади - замонавий ҳуқуқ ижодкорлигининг хусусиятларини, уларнинг шаклланиши ва ривожланиш қонуниятларини ўрганиш.
Қонун ижодкорлиги фаолияти - ваколатли давлат органининг қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга қаратилган, аниқ мақсадга қаратилган ихтиёрий фаолияти. Бу фаолият бунёдкорлик жараёни бо`либ, унда халқ иродаси белгиланади, шаклланади ва белгиланган тартибда қонун даражасида кўтарилади.
Қонун чиқариш фаолияти (ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти) ўзининг масъулиятлилиги ва мураккаблиги билан фарқ қилади. Республика шаклидаги демократик давлатларда қонун чиқариш фаолияти, анъанага кўра, алоҳида сайлаб қўйиладиган ташкилот томонидан амалга оширилади. Бундай ташкилот турли мамлакатларда турлича номлар билан (АҚШда – конгресс, Францияда – миллий мажлис, Англияда – парламент, Германияда – Бундестаг, Эронда – мажлис, Россияда – федерал мажлис (Дума), Ўзбекистонда – Олий Мажлис, Полша, Литвада – Сем, Чвецияда – Риксдаг ва ҳ.к) аталиб умумий қабул қилинган ягона ном парламент ибораси билан ифодаланади.
Шу ўринда Президентимиз томонидан 2019 йил 9 январда қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон фармони, 2022 йил 17 мартдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-89-сон фармонларида ҳам ҳуқуқий онг ва тарбия, уни такомиллаштирилган ҳуқуқий манбалар орқали ривожлантиришга катта эътибор берилган.
Бундан ташқари Биринчи Президентимизнинг 1997 йил 25 июнда “Ҳуқуқий тарбияни яхшилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида”ги фармонига кўра, бу борадаги олиб борилаётган ишлар давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.
Демократик тамойилларга асосланган давлатни барпо этишда, албатта миллий қадриятларга ва инсонпарварлик принципларига таянамиз. Бунинг учун жамият аъзоларига, шу жумладан ўсиб келаётган ёш келажак авлодларда ҳуқуқий тарбияни шакллантириш зарурдир.
Ваҳоланки, мустақиллигимизга ҳамда берилган имкониятларга мос турда аҳолининг ҳуқуқий тарбияси, ҳуқуқ манбаларини теран ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш бугунги кун талабларига жавоб бермаяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |