Маъруза-1
Муҳандислик ижодкорлигининг назарий асослари
Режа:
1.Фаннинг мақсади ва вазифалари, манбалари ва таркибий қисмлари.
2.Ақл‑идрок, ақлий меҳнат. Муҳандислик тафаккури маданиятининг ўзига хос хусусиятлари.
3.Муҳандислик меҳнатининг ижодий даражаси. Муҳандис‑қурувчи касбий фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари.
4.Ижодкор муҳандис шахсининг ҳаётий стратегияси.
Таянч сўзлар ва атамалар: Ижод, ақл, идрок, интеллект, ихтиро, кашфиёт, рационализатор,техносфера, зеҳн, диққат, интуиция, абстракция.
|
|
Мухандис ўз атрофидагиларни жамиятда тутган ўрнига хос равишда жамиятда ишлаб чиқаришни таьминлашига йўналтирилади.
Ишлаб чиқаришга ўрганмай ва қарор қабул қилмай туриб одатланиб бўлмайди. Баьзи бир ноаниқ холатларида кўпгина қарорлар бўлиши мумкин. Улардан мосини ажратиш-бу инсоннинг ижодий ютуғи бўлади.
Тарихдан маьлумки, янги ғоялар, техникада ечим ва ва ихтиролар юзага келиши бир одам орқали, унинг ижоди, фаолияти маҳсулоти бўлиб намоён бўлишини кўрсатади.
Юқори билимга эга бўлган ва техносферадаги ўзгаришларни олдиндан тушунган мухандислар авлодлар эсида қолади.
Мухандисларни тайёрлашда асосий муаммо- ўзича янги вазифаларни ўз олдига қўя олиши, вазифаларни хал қилишда янги техник-конструкторлик ишларини ахтариб топиши, ноу-хау, қайсики махсулотлар сифатини кўтариши, жахон талаблари даражасига етказиш, хар томонлама ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва маблағларни тежаш бўлади
Мухандисликка ижодкорлик, инновацион ва билим ва тажриба оширишда мухандислик ижодиётни янгиликлар билан бойитишга қаратиш, ижодиётчиларни кўпайтириш, техника иқтисодий муаммоларнинг тахлил тизимига боғлиқ бўлиши кирган.
Шундай фикрлар борки нима топишни эплаш, қидирувчанлик ва яратувчанлик вазифаларини олдига қўйиш ва хал қилиш-бу “худо берган неьмат”. Қайсики, уни ўргатиб бўлмайди. Қатор таниқли педагогларнинг фикрича мухандислик ижодиётига ўргатиш хар бир одамнинг ақлий тафаккурини сезиларли оширар экан. Шу ерда спорт соҳасини эсга олсак, хар бир киши ўз имкониятларини яхшилаши мумкин. У ҳақида айтилган сўзларни келтирсак – “улардан баьзиларигагина холос, ижод қилиш таланти берилган, бўлиб улар талантларини ривожлантира ва ундан фойдалана олиши мумкин” Шунинг учун мухандислик ижодиёти усулларига ўргатиш бу техника ва иқтисодиётни иновацион ривожлантиришни энг кўп ишлатиладиган йўли хисобланади.
Фанни ўқишдан мақсад:
-автомобиль йўлларини қуришда билим асослари ва мухандислик ижодиёти услубиётларини шакллантириш;
-мухандислик ижодиётини қоидалари ва усулларини ўрганиш.
Фанни ўрганишда қуйидагилар керак бўлади:
-Мухандислик вазифаларини ижодий хал қилишнинг самарали йўлларини назарий ва мухандислик уддабуронликларига ўрганиш;
-Мухандислик вазифаларини ечим тактикаси ва стратегияси тармоғига ижодий ёндашиш;
-Мухандислик фаолиятида техника тизимлари ривожланишлари ҳақида тушунчага эга бўлган холда улар тўғрисида ўзининг ижодий тушунчалари бўлиши керак.
Идрок, ақлий заковат.
Идрок ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларни (барча хосса ва сифатлари билан) ақлий холда акс эттирувчи руҳий жараёндир. У алоҳида одамларнинг тафаккури сифатидир.
Идрок табиий ва суньий намоён бўлади.
Табиий идрок бу маьлум бир мухандислик фаолиятида ақлни ишлатиб билимларидан фойдаланган холда йиғилган маьлумотлар асосида уларни ишга солиш ва бошқаришдир.
Кишилар рухий тафаккурининг сифати уни идроки табиийлигини кўрсатади.
Зеҳн- идрокни ривожланиши қуйидагича кўрсаткичларда кўринади:
тушунтириш;
мушоҳада қилиш;
эсда сақлаш;
фикрлаш;
диққат;
мойиллик;
кенг тармоқли мулоҳаза юритиши;
ишни бажариш даражаси.
Буларга ишчанлик қобилияти ҳам қўшилади:
-ишга киришиб кета билиши;
-чарчоқлик даражаси;
-ишни бошлашдаги жадаллик ва бошқа кўрсаткичлар.
Келтирилган кўрсаткичларни хозирги вақтда руҳий диогноз тестлари орқали компьютерда баҳолаш имкониятлари мавжуд.
Кўрсаткичлардан қониқиш ҳосил қилмаган холларда ўрнини тўлдиришга харакат қилинади: сабаблари бўрттириб кўрсатилади; ишчанлик ва кўп шуғулланишга боғлиқлик тизими, ишни тугатишга тиришиш ва покизалик.
Суньий интеллект бу керак ва кўп маьлумотни бирор ишни бажариш учун маьлумотларни айлантириш, ахборотларни автоматик равишда шакллантиришдир.
Бошқача қилиб айтганда, суьний интеллект олдинлари инсон имкониятлари даражасида бўлгани ва ақлли компютерларга тизимли программалар ёрдамида мурожаат этиш, тил ўргатиш, ўйлаш имкониятларида хал қилишдир.
Интеллект ютуғи учта бир бирини тўлдирувчи таркибни ўз ичига олади:
-аналитик интеллект;
-ижодий интеллект;
-амалий интеллект
Ижод инсоннинг фан, техника, маданият ва бошқа соҳаларда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган янгилик яратиш, кашф этиш фаолиятини мураккаб рухий жараёни. Унда инсон тафаккури, хотираси, тасаввури, диққати ва иродаси фаол иштирок этиб, бутун билим тажрибаси ва истеъдоди намоён бўлади. Фаробий сўзича, “ижод шундай улуғ фазилатки, инсон уни эгаллаши учун бошқа ҳамма фазилатларини .... ишга солиши керак”.
Бошқача айтганда ижод бу инсоннинг интеллектуал фаолияти бўлиб, янги сифатга эришиш, бошқаларга ўхшамаслиги билан ажралиб турувчи, жамият тарихида алоҳидалигидадир.
Ижод у ўзи билан нарсалар тўғридаги маьлумотларни тўлиқ ўрганиб, касбий ёндашув орқали камчиликларга муносабатини билдириш натижасида ўзининг ақлий хулосасига асосан хақиқийликни текшириш ва янгилашга интилишдир.
Ижод дастлаб инсон тасаввурида туғилади, кейин ижодга таалуқли масалалар юзасидан изланишлан олиб боради: бошқалар бажарган ишлар танқидий кўриб чиқилади, таҳлил этилади, кузатишлар ва тажрибалар ўтказилади, мантиқий хулосалар чиқарилади ҳамда улар тажрибада синаб кўрилиб нотўғри бўлса, янгиланади ва ҳ.к.
Изланишлар натижаси турли шаклда жамиятга тақдим этилади. Улардан жамият баҳраманд бўлиб, эьтибор этсагина у ҳақиқий, тўлиқ ижод бўлади. Ижод фан техника маданиятни бойитади, ривожлантиради.
Ижод шартли равишда илмий ва бадиийга бўлинади.
Интуиция-хақиқатни далили билан исботламасдан туриб, тўғридан тўғри, бевосита билиб, англаб олиш қобилияти.
Интуицияни айрим элементларни асосий билим шакли (сезги, идрок, тасаввур) деб қараганлар.
(Декарт, Лейбниц ва бошқалар) Интуиция, инсон тажрибасидан келиб чиқиб ноаниқ холатларда бирдан-бир маҳсулдор усулларнинг шаклланиши бўлади.
Янги фикрлар ривожланишини харакатга келтирувчи куч, мухандислик фаолиятидан ташқари сиёсат ва шахсий ҳаётда намоён бўлади.
Эсланг. “Инсон-ўз тақдирини яратувчидир” дейилади.
Мухандис меҳнати ақлий меҳнат асосида вужудга келади.
Ақлий мехнат-меҳнат фаолияти тури бўлиб, касбий билимлар ўрганиш асосида усуллар, ақл билан ишни бажариш орқали мақсад ва натижага эришишдир.
Ақлий меҳнатда меҳнатни сақлаш технологиялари-бу шундай ишни ташкил қилишки, унда ишни бир мартада бажариб, мутахасислар билан яна қайтарилмас.Аксинча бундай ишлар чала бўлиб қолади. Ақлий меҳнат шундан илмий ишларнинг зарур қисми бўлиб, услублар, қоидалар ва усулларни бажариш мухандис ишни енгиллаштиради.
Меҳнатни тергаш технолологиялари учта йўналишда бўлади:
Ахборот ва маьлумотларнибитта тизимда бўлиши;
Билимлар банкидан фойдаланиш;
Мухандислик ишларини шакллантириш қисмини автоматлаштириш ва шу қатори суьний интеллект усулларидан фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |