1. 2. Қонун қабул қилиш босқичлари.
Қонунчилик жараёни ҳакида батафсил тасаввур ҳосил қилиш учун унинг мазмунини ташкил этувчи босқичларни чуқўр таҳлил этиш керак. Аксарият ҳуқуқшунос олимларнинг ва амалиёт ходимларининг фикрига кўра, қонунчилик жараёни қуйидаги босқичларлан иборат:
Қонунчилик ташаббуси;
Қонун лойихасини муҳокама қилиш;
Қонунни қабул қилиш;
Қонунни эълон қилиш.
Қонун яратишдан олдин жамиятда шундай қонун вужудга келишига эҳтиёж борми, деган саволга жавоб бериш лозим. Қонун ишлаб чиқишга киришишдан аввал мавжуд ижтимоий воқелик, хаёт, муаммоли вазият атрофлича ўрганиб чиқилади. Шундай қилиб, у ёки бу қонуннинг яратилишига бўлган эхтиёжни ўрганиш – қонунчилик жараёнининг бошланғич нуқтасидир. Қонунчилик фаолиятига таъсир этувчи ижтимоий омилларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: иқтисодий, сиёсий-хуқуқий, социал-маданий, жуғрофий, демографик, экологик, миллий, илмий-ташкилий ва ҳ.к.5
Қонунчилик фаолиятига таъсир қилувчи омиллар муайян механизм асосида ҳаракатланади. Қонунни яратиш жараёни, яъни қонун чиқарувчи орган доирасида бевосита фаолият қонунчилик ташаббуси руёб бўлишидан бошланади. Қонунчилик ташаббуси хуқуқий муаммолари мағзини англаб етиш учун унинг қуйидаги мухим жиҳатларини пухта мушохада этиш талаб қилинади:
Қонунчилик ташаббуси хуқуқи тушунчаси ва мохияти;
Қонунчилик ташаббуси амалга оширилиши натижасида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатнинг мазмуни;
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқнинг субъектлари доираси ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва бошқалар.
Давлатнинг ҳуқуқ ижодкорлик фаолиятини асосини қонунларни қабул қилиш ташкил қилади. Чунки, қонунлар барча норматив хужжатлар ичида биринчи ўринда туради. Шунинг учун қонунлар махсус тартибда қабул қилинади. Қонунни қабул қилиш жараёни қуйидаги 4 та босқичдан иборат:
Қонун ташаббускорлиги – бу давлат органлари, жамоат бирлашмалари ёки фуқароларнинг давлатни олий қонун чиқарувчи органига янги қонун чиқаришга, амалдаги қонунни тўлдириш ёки бекор қилиш ҳақида киритган таклифидир. Бу таклиф қонун чиқарувчи олий орган томонидан қабул қилиш ва қилмаслиги мухокама қилинади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг (2023 йил референдумдан олдинги таҳририда)
82-моддасига асосан Олий Мажлисга қонун лойихаларини таклиф қилиш қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз давлат ҳокимиятининг олий органи орқали Қорақолпоғистон Республикаси, Олий Мажлиснинг депутатлари, республика Вазирлар Махкамаси, Конституциявий суди, Олий суди ҳамда Бош Прокўрори эгадирлар.
Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш. Қонун лойихасини мухокама этиш – қонун яратиш жараёнининг муҳим босқичидир. Бу босқич қонун чиқарувчи органга қонун лойихаси такдим этилгач ва у сессия кун тартибига киргач бошланади. Шаклланган тажрибага кўра, қонун лойихаси икки ҳил кўринишда мухокама қилинади. 1-ҳолда, қонун лойихаси аксарият умумий қоидага биноан парламент (Олий Мажлис) томонидан унинг йиғилишида муҳокама этилади. 2-холда, мамлакат ҳаётининг ўта муҳим масалаларини тартибга солишга қаратилган қонунлар лойихаси парламент карори билан кенг халқ муҳокамасига чиқарилади.6 Қонун лойихаси моддама-модда, бўлимлар ва боблар буйича ёки ялпи муҳокама қилинади. Қонунни қабул қилиш босқичининг аҳамияти ва масъулияти шундаки, бунда қонун лойихасига расмий юридик куч бахш этилади, у қонунга айланади. Парламентда баъзи жиддий масалаларни ҳал этиш учун депутатлар малакали кўпчилигининг овоз бериши лозим бўлади. Депутатлар умумий сонининг малакали купчилигининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ жами депутатларнинг 2 дан 3 қисми ташкил қилади. Депутат овоз бериш учун бошқа депутатни вақил қилиши мумкин эмас. Овоз бериш очиқ, яширин ва номма-ном бўлиши мумкин.
Қонун қабул қилиш босқичи қонун лойиҳасини мақуллаб Олий Мажлис депутатларининг кўпчилиги овоз берса қонун қабул қилинади.
Қонунни матбуотда эълон қилиш босқичи. Қонун қабул қилингандан кейин, унинг матбуотда ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномасида тегишли масъул шахсларнинг имзоси билан эълон қилинади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида қабул қилинган қонунлар, Олий Мажлис раисининг имзоси билан ёки мухум қонунлар Президентнинг имзоси билан ўзбек ва рус тилида босиб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |