Қонун ижодкорлиги - давлатнинг ҳуқуқий нормаларини яратишга қаратилган энг муҳим фаолият йўналишларидан бири сифатида.
Қонуности хуқуқ ижодкорлиги. Бундай холларга, баъзида давлат олий вақиллик органларига кирмайдиган давлат органлари томонидан хуқуқ нормалари қабул қилинади ва харакатга келтирилади. Бундай қонун ости актлари қонунни қабул қилишни таъминлаш учун мухим хисобланади.
Қонун ости хуқуқ ижодкорлиги субъектларига – Президент, ҳуқуқматнинг бошқа олий давлат органлари кириб, улар қонунга биноан юридик нормалар ва норматив актларни қабул қилиш хуқуқига эга. Қонун ости хуқуқ ижодкорлигининг ўзига хос ижобий ва салбий томонлари мавжуд:
Ижобий томонларига – унинг тезкорлиги, расмиятчиликнинг камлиги, тегишли органларнинг компицентлиги, хужжат қабул қилиниши билан боғлиқ шарт-шароитларни яхши билишлари керак;
Салбий томонлари – хуқуқий карорнинг қабул қилиниши жараёнининг яширинлиги, норматив актларнинг куплиги қўллашни кийинлаштиради. Улар жамият аъзолари томонидан назорат қилишни мураккаблаштиради.1
Жамиятда хуқуқ нормаларининг яратилиши, давлатнинг ижодкорлик ёки хуқуқий ташаббускорлик фаолияти орқали амалга оширилади. Давлатнинг хуқуқ ижодкорлик фаолияти - бу хуқуқ нормаларини яратиш, ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган фаолиятидир. Бу фаолият натижасида яратган хуқуқ нормалари турли норматив - хуқуқий хужжатларда қонун, қарор, фармон, фармойиш ва бошқаларда ифодаланади. Норматив - хуқуқий хужжатларни қабул қилиш, яъни хуқуқий нормаларни яратиш қуйидаги 2 босқичдан иборат.
Биринчи босқич - норматив хуқуқий хужжатларни лойихасини тайёрлаш: а) шу хужжатни лойихасини тайёрлаш учун қарор қабул қилиш; б) лойихани тайёрлаш; в) лойихани мухокама қилиш;
г) лойиханинг камчиликларини тўзатиш; д) лойихани қайта ишлаш.
Иккинчи босқич - норматив хуқуқий хужжатларни нашр этиш:
а) лойихани ташаббускор давлат органларига мухокама қилиш учун киритиш; б) лойихани ташаббускор органга мухокама қилиш;
в) норматив хуқуқий хужжатларни қабул қилиш; г) унинг халқка эълон қилиш (нашр этиш).
Давлатнинг хуқуқ ижодкорлик фаолиятида норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳасини тайёрлаш, халқ ўртасида муҳокама қилиш ва қабул қилиб нашр этиш муҳим масаладир. Ўзбекистонда бу иш билан республика қонун чиқарувчи олий органи Олий Мажлис, давлат бошлиғи Президент, Вазирлар Махкамаси ва бошқа давлат органлари шугулланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XII чақириқ XI сессиясида 1992 йил 8 декабрдаги Мустақил Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси қабул қилинди. Шу куни Олий Кенгаш махсус қарор билан Конституцияни кучга киритиб, Олий Кенгаш Раёсати Республика қонунларини Конституцияга мослаштириш ишларини белгилаб берди.2
Ҳуқуқ ижодкорлиги жараёни принциплаприга қуйидагилар киради:
Қонунийлик, адолатпарварлик, халқчиллик, илмийлик, демократизм, ошкоралик ва ҳ.к.;
Қонунийлик принципи – катъий белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан хар қандай норматив хужжатнинг қабул қилиниши ёки бу хужжатнинг мазмуни ўзидан олдинги қабул қилинган ва нисбатан юқори даражадаги юридик кучга эга бўлган норматив хужжатга қарши бўлмаслиги зарур ва ҳ.к.;
Адолатпарварлик принципи – барчанинг қонун олдида тенглигидан келиб чиқади;
Илмийлик принципи – мутахассисларнинг илмий асосларига, фикрларига асосланган холда ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини олиб бориш;
Демократизм принципи – ҳуқуқ норматив хужжатларни қабул қилишда халкнинг иштирокини таъминлаш;
Ошкоралик принципи – ҳуқуқ ижодлкорлиги натижаларининг фуқароларга етказилиши.
Хозирги вақтда Ўзбекистон давлатининг ҳуқуқ ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришда катта эътибор берилмокда: 1) Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси асосида қонунларни, ҳуқуқ сохаларини ва кодексларни янгилаш; 2) мустақиллик билан боқлҳ бўлган қонунлар ва бошқа норматив - ҳуқуқий хужжатларни қабул қилиш ва уларни нашр қилиш; 3) амалдаги норматив - ҳуқуқий хужжатларнинг бажарилишини таъминлаш; 4) уларнинг бўзилишининг олдини олиш ва бўзилганда белгиланган жазо чораларини қўллаш.3 Ҳуқуқшунос олим З.Исломов ҳуқуқ ижодкорлигининг турлари қуйидагича таърифлайди:
Do'stlaringiz bilan baham: |