«Юриспруденция» йўналиши 1-курс


Ҳуқуқ нормаларининг турлари



Download 66,13 Kb.
bet7/8
Sana16.06.2023
Hajmi66,13 Kb.
#951824
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 курс иши

2.2 Ҳуқуқ нормаларининг турлари.
Ҳуқуқ нормаларини таснифлаш (классификация) хуқуқни тартибга солиш тизимида юридик нормаларнинг ўрни ва аҳамиятини тўқри ва аниқ белгилашга ёрдам беради. ҲНларини қуйидаги белгиларга қараб таснифлаш мумкин:

  • функционал аҳамиятга қараб бошланқич нормалар, умумий нормалар ва махсус нормаларга бўлинади.

  • Бошланғич нормалар - ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг асосини, уларнинг мақсади, вазифаси, чегараси ва йўналишини ифодалайди.

  • умумий нормалар - у ёки бу соха хуқуқининг умумий қисмига тааллуқли бўлиб, тегишли хуқуқ йўналиши институтларининг бутун ёки кенг қисмига жорий қилинади.

  • махсус нормалар – у ёки бу хуқуқ сохаси йўналишининг алоқида институтга тегишли бўлиб, маълум бир ёндош (яқин) ижтимоий муносабатларни ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда тартибга солади.

  • Маълум сохага тегишлилигига қараб, конституциявий, фухаролик, маъмурий ва ҳ.к.

  • Характерига қараб: моддий, процессуал (жиноят процесси, фухаролик процесси)

  • хуқуқни тартибга солиш усулига қараб:

* императив (ҳокимиятлилик характерига фаромойишларини мужассамлаштирувчи)?
* диспозитив (мустақил харашларни мужассамлаштирувчи)?
* рақбатлантирувчи (ижтимоий фойдали юриш-туришларни)?
* тавсиянома кўринишидаги нормаларга бўлинади.
* харакат қилиш вақтига қараб:
* доимий ва вақтинчалик (Президент фармонлари фавқулотда холат хақида).
Хар қандай хуқуқ нормалари шахсга маълум харакат (хулқ) шаклини кўрсатиб беради, шунга кўра уларни:
мажбурият юкловчи (обязывающие);
тақиқловчи (запрещающие);
ваколат берувчи, яъни баъзи хатти-харакатларни, юридик оқибатларни бажаришга миконият беришга (уполномочивающий).
Жамиятда ижтимоий хаётнинг барча тамоилларини тартибга солувчи хуқуқ нормалари қуйидаги белгиларга асосан турларга бўлинади.
Биринчидан, хуқуқ нормалари жамиятда кишилар ўртасидаги ижтимоий муносабатларнинг тартибга солиш предмети ва усулига қараб, турли хуқуқ сохаларига бўлинади. Масалан, Конституциявий хуқуқ нормаси, маъмурийхуқуқ нормаси, фуқаролик хуқуқ нормаси, жиноят хуқуқ нормаси, мехнат хуқуқ нормаси, молия хуқуқ нормаси ва бошқалар.
Иккинчидан, хуқуқ нормалари қайси давлат органи чиқаришига яъни субъектга қараб қонунларга (давлат Конститутцияси ва жорий қонунлар) ва қонун ости актларига (фармон, қарор, фармоиш ва бошқалар) ажратилади. Ўзбекистон Рнспубликаси қонун чиқарувчи олий орган Ўзбекистон Республикаси Олий Олий Мажлиси бўлиб, у фақат коунун қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ва ижро этувчи хокимият бошлҳи будиб, қарорлар, фармонлар ва фармоишлар қабул қилади. Ўзбекистон Республикасининг турли вазирликлари, бошқармалм давлат кумиталари буйруқ қўллаинма, юрикнома ва низомлар, вилоят, шаҳар ва туман депутатлари Кенгашлари қарор ва фармоишлар, уларнинг бошқарувидаги хокимлар эса қарорлар чиқаради.
Учинчидан, хуқуқ нормалари мазмунига кўра кишиларнинг мажбур этувчи, ман этувчи ва ваколат берувчи нормаларга бўлинади. Мажбур этувчи хуқуқ нормалари бу нормаларнинг бажапишга мажбур этади. Масалан? ЎзР оила Коексининг 39-моддасига асосан «Хотинининг хомиладорлиги актида ва бола тугилгандан кейин бир йил мобайнида эр-хотининг розилигисиз никохдан ажратиш тўғрисида иш кўзгатишга хакли эмас», деб курсатилган. Ман этувчи хуқуқ нормалари кишилардан хуқуқ нормасида курсатилган қоидаларни ман этади. Жумладан, ЎзР Жкнинг 50-моддасига асосан, айблонувчи суддан химоячини талаб қилишга хакли, суд унга химоячи тайинлашга мажбур. Ваколат берувчи хуқуқ нормалари кишиларга тегишли ваколатлар беради. ЎзФКниг 164- моддасига биноан, мулк эгасига қонун асосида мулкни эгаллаш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш хуқуқлапри берилган.
Тўртинчидан, хуқуқий нормалар уларда баён этилган қоидаларнинг мазмуни ва ҳарактерига қараб қатъий (императив) ва диспозитив (тулдирувчи) хуқуқ нормаларида хуқуқий қоиданинг талаби қатъий тарзда ифодаланади. Масалан? ЎзхФКнинг 23-моддасида «Фуқароларнинг хуқуқ лаёкати ёки муомила лаёкатидаг тўла ёки қисман воз кечиш ва хуқуқ лаёкати ёки муомила лаёкатини чеклашга қаратилган бошқа битимлар ўз-ўзидан хакикий жмасдир», деб курсатилган. Диспозитив ( тулдирувчи) хуқуқ нормаларида тарафлар келишб ўз хуқуқ ва бурчларини хал қилади. Масалан, ЎзР Фкнинг 547-моддасида, агар қонун хужжатлари ёки шартномада бошқача тартибда назарда тўтилмаган бўлмаса , ижарага берувчи жарага топширилган мол-мулкни ўз хисобидан каритал таъмирлаши шарт дейилган.
Бешинчидан, хуқуқ нормлари хақиқат қилиш вақтига қараб доимий ва вақтинчалик нормаларга бўлинади. Доимий хуқуқ нормалари деганда, ҳаракатда бўлган барча хуқуқ нормалари ваколатли давлат органи расман бекор қилингунга қадар амалда бўлган хуқуқ нормаларига айтилади. Вақтинчалик хуқуқ нормалари уруш вақтида, табиий офатлар ёки махсус масалалар бўйича қабул қилинган нормалардир.
Олтинчидан, хуқуқ нормалари ҳаракат этиш жойига қараб Ўзбекистон Республикаси ва махаллий жойлар худудида амал қилувчи хуқуқий нормаларга бўлинади.
Еттинчидан, хуқуқ нормалари ижтимоий муносабатларни мустахкамлашга қараб, регулятив (тартибга солувчи) ва изтимоий муносабатларни қўриқловчи нормаларга бўлинади. Регулятив нормаларга ижтимоий муносабат иштирокчиларига хуқуқ ва бурч берувчи хуқуқ нормалари киради. Ижтимоий муносабатларни қўриқловчи нормаларга хуқуқий жавобгарлик ва субектив хуқуқларни химоя қилувчи хуқуқ нормалари киради. Бунга Ўзбекистон Республикаси жиноят хуқуқ нормалари киради.
ХУЛОСА.
Ҳар бир давлатда қонун ва қонунларни яратиш муҳим вазифа экан қонун яратувчиларига катта эътибор қаратиш зарур. Қонун яратувчилар ҳуқуқ ижодкорлиги орқали узоқни ўйлаб қонунлар яратади. Улар яратган қонунлар оддий аҳоли балким юридик шахсларга ҳам амалий ёрдам бериб уларни ҳимоя қила олиш керак. Шунинг учун ҳам ҳозирда қонун ижодкорлигига ката эътибор берилмоқда.
Шунинг учун ҳам ҳуқуқ ижодкорлиги-жамият ва давлатнинг ҳуқуқий эҳтиёжларини аниқлаш ва баҳолаш, ваколатли субйектларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини белгиланган тартибда шакллантириши қабул қилишини қамраб олувчи жараёндир.
Ушбу таърифда қуйидаги муҳим жиҳатларга урғу берилади.
Ҳуқуқ ижодкорлиги давлатнинг юридик нормалар яратишга қаратилган махсус фаолиятидир. Давлат мазкур фаолият орқали халқнинг муштарак иродасини қонун даражасида ифода этади, ижтимосий бошқарув ва сиёсий раҳбарликни амалга оширади. Бу фаолият натижасида жамиятда ҳаракатланувчи бир бутун ва ички мутаносибликк эга бўлган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган умуммажбурий ҳуқуқ нормалар вужудга келади. Ҳуқуқ нормаларининг яратилиши шакли, қуйидан юқорига бўйсуниши муносабатлари давлатнинг ҳуқуқ ижодкорлиги функсияси билан боғлиқ.



Download 66,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish