5. Полимерларда деструкция Полимерлар макромолекулаларида полимерланиш даражасининг камайиши билан борадиган реакцияларни деструкция реакциялари дейилади. Полимерлардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва қайта ишлашда, шунингдек химиявий ўзгаришларга учратиш вақтида деструкция жараёнлари содир бўлади. Деструкция натижасида полимерларнинг кўпгина физик-химиявий ва механикавий хоссалари ўзгаради (яъни ёмонлашади). Бунга асосий сабаб деструкция вақтида полимер макромолекуласида борадиган парчаланиш реакцияларидир. Масалан, тўқимачилик ва енгил саноат махсулотлари, матолар, кийим кечак кўп вақт қуёш нури таъсирида сифати ёмонлашади, яъни полимери деструкцияланади.Деструкция жараёнларини қимматбаҳо паст молекулали моддалар олиш учун ҳам ишлатиш мумкин. Масалан, целлюлоза ва крахмални деструкциялаб глюкозага айлантирилади.Гидролиз натижасида қимматбаҳо глюкоза олинади.
Тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари вақт ўтиши билан эскиради. Бу маҳсулотларнинг ранги ўчади. Мустаҳкамлиги ва ишқаланишга чидамлиги камаяди. Бунинг асосий сабаби, барча юқори молекуляр бирикмалар каби, тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари оксидланиш деструкциясига учрайди. Оксидланиш деструкциясининг механизми химиявий деструкция механизмидан фарқ қилади. Оксидланиш деструкциясидан полимер асосий занжирининг узилиши билан бирга функционал группалар ҳам оксидланади. Полимерлар кислород, озон ва бошқа оксидловчилар таъсирида оксидланади. Полимерларнинг оксидланиши реакциясини бошқариш жуда қийин, чунки у маълум йўналишда бормайди. Полимерларнинг эксплуатация даврида оксидланиши зарарли, чунки бунда оксидланиш полимернинг эскиришига яъни унинг физик-химиявий ва механик хоссаларининг ёмонлашишига сабаб бўлади. Полимерларнинг жараёнини металл корозияси билан
3. Аморф полимерларда физикавий ҳолатлар. Аморф полимерлар юқорида келтирилган икки ҳолатдан ташқари, оддий жисмларда учрамайдиган учинчи ҳолатга ҳам эга. Бу ҳолат полимерларнинг юқори эластик ҳолати дейилади. Юқори эластик ҳолатидаги полимерлар унча катта бўлмаган куч таъсирида жудда катта қайтар деформацияга эга. Бу ҳолат полимернинг қовушқоқ оқувчан ҳолати билан шишасимон ҳолати орасида вужудга келади. Шундай қилиб, чизиқли аморф полимерлар учун 3 та физикавий ҳолат: шишасимон, юқори эластик ва қовушқоқ оқувчан ҳолатлар мавжуд. Бу ҳолатларнинг ҳар бирида ўзига хос механикавий ва физикавий хусусиятлар бор. Полимерларни қайта ишлашдан олдин оқувчан ҳолатга ўтказилади. Шунинг учун шишасимон ҳолатдан юқори эластикликка, ундан қовушқоқ оқувчан ҳолатга ўтиш ҳароратлари аморф полимерларнинг асосий хусусиятларини белгилайди. Полимерларни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш ҳароратлари оралиғи термомеханик усул билан аниқланади. Бу усул полимер деформациясини механик куч таъсиридаги кенг ҳарорат оралиғида ўлчашга асосланган. Тажриба, турли махсус қурилма, асбоблардан фойдаланиш билан олиб бориш натижасида деформациянинг ҳароратга боғлиқ графиги чизилади. Бу график "термомеханик эгри чизиқ" деб аталади. Чизиқсимон шаклдаги макромолекуласи аморф полимернинг термомеханик эгри чизиғи.
Тш – шишаланиш ҳарорати.
То - оқувчанлик ҳарорати.