Юқори молекуляр бирикмалар, уларнинг тавсифи: Табиатда кўплаб учрайдиган моддалар ичида юқори молекуляр бирикма (ЮМБ)лар ўзининг ажойиб хусусиятлари бўйича бошқа қуйи молекуляр моддалар ҳамда коллоид эритмалардан ажралиб туради. Улар аввало тола, парда ҳосил қиладилар, эритмалари эса жуда қуюқ (қовушқоқлиги юқори). Физикавий хоссалари билан ҳам ажралиб туради. Бундай моддаларга целлюлоза, крахмал, оқсил, каучук ва ҳоказолар киради. Инсониятга зарур бўлган бундай моддалар табиати XX асргача тўла ўрганилмаган эди. Немис олими Г.Штаудингернинг чуқур изланишлари натижасида юқорида кайд этилган моддалар жуда катта - гигант молекулалардан тузилганлиги маълум бўлди. Уларнинг молекулалари шунинг учун макромолекула (йирик молекула) деб, моддаларни эса юқори молекуляр моддалар деб аташ таклиф қилинди. Шу даврдан бошлаб ЮМБларнинг тузилиши, ҳосил бўлиши, хоссалари маълум равишда ўрганиб борилди. Бу изланишлар натижасида табиатда ҳосил бўлган ЮМБларни таркибини ўзгартириш ҳамда уларни ўрнини босадиган моддалар ҳам синтез қилина бошланди. Шундай қилиб ЮМБларни табиий, сунъий ва синтетик гуруҳларга бўлиш мумкин бўлди. Илмий текширишлар натижасида целлюлоза, каучук каби ЮМБлар жуда мураккаб тузилишга эга бўлишидан қатъий назар, улар макромолекулаларида бир хил қисмларининг қайтарилиши натижасида ҳосил бўлиши маълум бўлди. Масалан, каучукда бундай қисм изопрен, целлюлозада эса глюкоза бир-бирига бир неча минг бор бирикишидан ҳосил бўлган экан. Макромолекуладаги ана шундай такрорланиб келган қисм звеноларни элементар звенолар деб аталади. Шундай қилиб, молекулалари бир хил элементар звеноларнинг бир-бири билан бирикишидан ҳосил бўлган моддалар юқори молекуляр бирикмалар ёки оддий қилиб полимерлар (поли - кўп, мер - ўлчов) деб атала бошланди. Полимерлар тушунчасини ҳам фанга немис олими Г.Штаудингер таклиф қилган.
Юқори молекуляр бирикмалар, полимер, мономер, олигомер, тушунчалари
l
Улкан молекулалар кўплаб даврий равишда қайтарилувчи элементар ҳалқалардан ташкил топган органик бирикмаларга юқори молекуляр бирикмалар (ЮМБ) деб айтилади. Одатда улар макромолекула деб ҳам аталади. Бошқача қилиб айтганда, молекуласи мингта ва ундан кўп атомларнинг ўзаро ковалент боғланишидан ҳосил бўлган органик бирикмадир. Масалан, полиэтилен макромолекуласи CH2 CH2n, табиий каучук полистиролполихлор вини ва бошқала Кўпчилик табиий ва суньий полимерларнинг макромолекулалари кўп марта такрорланадиган бир хил атомлар группаси – элементар ҳалқалардан ташкил топган бўлади. Масалан, поливинил хлорид ва поливинил спирт макромолекуласи: Элементар ҳалқа – мономер қолдиқ ватузилгандир. Лекин полимерларни формуласини кўпинча йиғиқ ҳолда, ифодаланади.Юқори молекуляр бирикмаларни кўпинча полимерлар деб юритилади (poly грекча сўз бўлиб – кўп, meros-бўлак деган маьнони англатади). Шунинг учун полимерларнинг молекуляр массаси 5000 у.б. дан бир неча миллионгача бўлиши мумкин. Полимерларни синтез қилишда ишлатиладиган паст молекуляр бирикмалар мономерлар дейилади. Полимерлар формуласидаги «n» индекси макромолекуладаги элементар ҳалқалар сони бўлиб, юқори молекуляр бирикмаларнинг полимерланиш даражаси (Р) ни ифодалайди ва қуйидаги формула билан топилади:
бунда М*Рm, яьни полимернинг молекуляр массаси (М) унинг элементар ҳалқаси молекуляр массасининг (m) полимерланиш даражаси (Р) га кўпайтмасига тенг. Полимерланиш даражаси юқори бўлган бирикмаларни юқори молекуляр полимерлар, паст бўлганларни олигомерлар дейилади.
.