Юқори молекуляр бирикмалар, уларнинг тавсифи


Полимер молекуласининг қайишқоқлиги



Download 77,27 Kb.
bet3/19
Sana23.02.2022
Hajmi77,27 Kb.
#136556
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
shpargarkalka

Полимер молекуласининг қайишқоқлиги:
Малромолекулаларнинг хар хил конформацияларга ўтиш хусусияти макромолекула қайишқоқлигини характерлайди. Макромолекулани қайишқоқлигини статик буралган занжир учларининг квадрат масофаси билан белгилаш мумкин. Занжир қанчалик қайишқоқ бўлса, h2 шунча кичик бўлади. Аксинча бўлганда эса, яьни занжир қанчалик қаттиқ бўлса, h2 нинг қиймати шунчалик катта бўлади. Макромолекула қайишқоқлигини миқдорий характерлаш учун сегмент тушунчаси киритилади. Бу тушунчанинг моҳияти қуйидагича. Чегараланган айланма ҳаракат туфайли макромолекула занжиридаги айрим гуруҳлар ва бўғинларининг айланиши эркин бўлмайди. Уларнинг айланишига ҳар хил энергетик тўсиқлар қаршилик қилади. Бироқ макромолекула занжирининг шундай моделини кўзимиз олдига келтириш мумкинки, унда занжирнинг айрим қисмлари эркин айлана олсин. Аммо бундай участканинг катталиги ҳақиқий бўғиннинг ўлчамидан катта бўлади. Бунда макромолекуладан пайдо бўладиган конформациялар сони ҳар икки қисм учун ҳам бир хил бўлади.Бошқача айтганда, макромолекулада бир бўғиннинг тебраниш кенглиги (амплитудаси) 10° қийматга тенг деб фараз қилганимизда иккинчи бўғин биринчига нисбатан 20 кенглик билан, учинчи ҳалқа эса 30 ли кенглик билан тебранади ва ҳоказо. Бўғинлар сони ортиши билан бир-биридан узоқлашаётган бўғинлар орасидаги боғлиқлик йўқола боради ва ниҳоят, 36-бўғин биринчига нисбатан эркин айлана олади. Демак, бўғинлар бутунлигича эркин айланиши ўрнига макромолекуланинг қандайдир бир қисмии (сегменти) эркин айлана олади. Анна шу сегментларнинг эркин айлана олиши макромолекуладаги қайишқоқликни характерлайди. Шундай қилиб, сегмент макромолекула қайишқоқлигининг ўлчови бўлиб, у полимерларнинг физикавий хоссаларини идеал системалар қонунлари билан ифодалаш учун киритилган марематик абстракциядир. Агар идеал
Чизиқсимон аморф полимерларининг физикавий ҳолати ва хусусиятлари:
Маьлумки моддаларнинг қайнаш температуралари молекуляр оғирлик ортиб бориши билан кўтарилади. Одатда полимерларда молекуляр оғирлик ниҳоятда катта бўлгани учун уларнинг қайнаш температуралари жуда юқори бўлади. Шунинг учун ҳамма мажуд бўлган полимерларнинг қайнаш температуралари уларнинг парчаланиш температурасидан юқори бўлади, шу сабабдан полимерларни газсимон ҳолатга ўтказиб бўлмайди.Демак, қуйи молекуляр моддаларда уч агрегат ҳолат-газсимон суюқ ва қаттиқ ҳолат мавжуд бўлгани ҳолда полимерлар фақат икки агрегат ҳолатда қаттиқ ва суюқ ҳолатларда бўлиши мумкин.Қаттиқ моддалар кристалл ёки аморф ҳолда бўлгани сингари полимерларда ҳам аморф ёки кристалл ҳолатлар мавжуд. Оддий жисмларнинг аморф ҳолатлари яхши ўрганилган. Кўпгина ҳолларда жисмларни ўта тез совитсак, аморф кўринишига ўтади. Масалан, глицерин ёки сувни тез совутганимизда ҳосил бўлган аморф масса тиниқ ва мўрт бўлиб, шишани эслатади. Моддаларнинг бундай ҳолати шишасимон ҳолат дейилади.Аморф полимерлар ҳам бир қатор физикавий хусусиятлари ва ташқи кўриниши билан оддий шишага ўхшаб кетади. Улар ташқи куч таьсирида озгина деформацияга учрайди. Маьлум шароитда маьлум шароитда мўрт бўлади. Шунинг учун полимернинг бу физикавий ҳолати шишасимон ҳолат ҳисобланади.Суюқ ҳолатдаги полимерлар ҳам аморф тузилишида бўлиб, кўп хусусиятлари билан оддий суюқлиларни эслатади. Улар ҳам озгина ташқи куч таьсирида шаклини қайтмас даражада ўзгартиради. Аммо оддий суюқликлардан полимер суюқликларнинг қовушқоқлиги жуда катта бўлиши билан фарқ қилади. Шунинг учун ҳам полимерларнинг оқувчанлиги оддий суюқликлар оқувчанлигидан тубдан фарқ қлади. Полимерларнинг бундай ҳолати қовушоқ-оқувчанлик ҳолати дейилади. Аморф полимерларда юқорида қайд қилинган икки ҳолатдан

Download 77,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish