Юқори молекуляр бирикмалар тузилиши ва физик-механик хоссаларини ўзига хослиги. Юқори молекуляр бирикмалар асосий занжирининг ту-зилишига кўра иккита катта синфга бўлинади:
1. Карбозанжирли полимерлар; 2. Гетерозанжирли полимерлар.
Карбозанжирлн полимерлар молекуласининг ий занжири фақат углерод атомидан иборат бўлади:
Углероднинг қолган боғлари водород, алкил, арил ва бошқа элемент атомлари билан боғланган бўлиши мумкин. Масалан, полиэтилен: [–СН2–СН2–]nГетерозанжирли полимерлар макромолекуласининг асосий занжирида углерод - углерод боғидан ташқари кислород ёки азот, олтингугурт, ёхуд фтор, кремний ва бошқа элемент атомлари бўлиши мумкин. Масалан:
Бундай полимер вакилларига оқсил, целлюлоза, пектин; синтетик полимерлардан капрон, найлон мисол бўла олади.
ЮМБлар занжирннинг тузилишига кўра чизиқсимон, тармоқланган, тўрсимон тузилишли полимерларга ҳам бўлинади.
Қўшбоғнинг бўлишига қараб макромолекулалар "цис" ва "транс" геометрик изомерлар ҳолатида бўлиши мумкин. Бундан ташқари полимер макромолекуласидаги функционал гуруҳларни бир-бирига нисбатан жойлашиши бўйича стереоизомерлар бўлиши мумкин. Масалан, метилен гуруҳини полимер занжирига нисбатан бир хил
Полимерлар тузилишининг ўзига хос хусусиятлари: Полимер моддаларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўзида ифода этувчи асосий хусусиятлари боғланиш энергияси ва табиати билан кескин фарқ қилувчи икки хил кимёвий боғланишнинг мавжудлигидир. Атомлар полимер занжирида асосан кимёвий боғ билан боғланган. Шунингдек молекулалар орасида эса анча кучсиз молекулалар аро Вандеральс кучлари билан боғланган водород боғлари мавжуд.Фазовий тузулишли полимерларда занжирлар ўзаро кимёвий боғланган. Занжирлараро кимёвий боғланишда яъни фазовий панжарада, асосий занжир боғларига нисбатан, занжирлараро кимёвий боғлар сони кам бўлса ва тартибсиз бўлса, унда полимерлар учун хос хусусиятлар сақланиб қолади. Агар атомлар бирқбир билан кимёвий боғлар орқали уч ўлчамли фазовий панжара хосил бўлса(молекулалараро боғлар мавжуд бўлмаса) полимерлар учун хос хусусиятлар йўқолади. Бундай моддаларга олмос ва у сингари мустахкам кимёвий панжара хосил қилувчи қаттиқ моддалар киради. Масалан: бор таркибида, порунд ва х.к.о. олмосда ҳар қайси углерод атоми бошқа тўртта углерод атоми билан ковалент боғлар орқали боғланган ва улар орасидаги масофа 1,45А0 дир.Графит ва бошқа унга ўхшаш ноорганик моддаларда атомлар
орасидаги кимёвий боғ, фазовий панжара қаватлари орасидаги боғдан кескин фарқ қилади. Шунинг учун графитсимон тузилишга бирикмаларни полимерлар синфига киритиш мумкин.Полимерда, мунтазам тартибли ва тартибсиз, кимёвий, бир хил таркибли ва бир хил таркибли бўлмаган, моно- ва полимолекуляр бўлиши мумкин.Моддаларнинг қатор физикавий хоссалари,уларнинг кимёвий тузилишига эга бўлади.Шу сабабдан
Do'stlaringiz bilan baham: |