ЯНГИЕР ШАҲАР 6-СОН “ШИРИНТОЙ”НОМЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ БУЙРУҒИ
“Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 4-октябрдаги 366-сонли буйруғи Сирдарё вилояти ҳокимининг 2017 йил 2-октябрдаги 449-сонли қарорлари ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30-сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198-сонли Фармонига мувофиқ қабул қилинган Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 4-октябрдаги 366-сонли буйруғи ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2017 йил 2-октябрдаги 449-сонли қарорлари ижроси таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Янгиер шаҳар ХТБининг 2017 йил 13-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 71-сонли буйруғи ҳамда рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30-сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198-сонли Фармон билан қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ,Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ,Тошкент шаҳар мактабгача таълим бошқармаси,вилоят мактабгача таълим бошқармалари ҳамда уларнинг туман(шаҳар)лардаги бўлимларини ташкил этилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг аосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланганлиги;
Идоравий мансублигидан қатъий назар,барча давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги
тизимига ўтказилсин;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш республика ўқув маркази негизида Мактабгача таълим вазирлиги;
3.Янгиер шаҳар 6-сонли МТМ услубчиси (Д.Убайдуллаева) ,ҳўжалик ишлари мудираси (Нажмиддинова. Н)га;
Янгиер соғлиқни сақлаш бўлими билан келишилган ҳолда МТМларда қўлланаётган овқатланиш меъёрларини ривожланган мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва 2018 йил 1-январдан бошлаб янгиланган овқатланиш меъёрларини жорий этилиш юзасидан таклифлар киритиш;
Молия бошқармаси билан биргаликда МТМлар учун ўқув кўргазмали қуроллар,тарбияланувчилар учун ўргатувчи ва ривожлантирувчи китобларни тайёрланиши,шунингдек уларни чоп этилиши,молялаштирилиши ва муассасаларга етказиб берилишини назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар режаси лойихасини ишлаб чиқиш;
Таълим миллий тилда олиб борувчи МТМларнинг ўқув тарбия жараёнида инглиз ва рус тилларини,таълим рус тилида олиб бориладиган МТМ ўқув тарбия жараёнида инглиз ва ўзбек тилларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
МТМларда фойдаланилаётган ўйинчоқларни болаларнинг интелектуал ва англаш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган ўйинчоқларни давлат стандартларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;
Соғлиқни сақлаш,молия бошқармалари билан биргаликда МТМларда ўқув –тарбия жараёнини ташкил этишни зарур шарт шароитларни яратиш учун таълимга қўйиладиган давлат талаблари асосида ўйинлар,ўйинчоқлар,мебель,жихозлари ва бошқа техник воситалар билан МТМларни жихозлаш меъёрларини ишлаб чиқиш ҳамда таклиф тайёрлаш;
Бандлик ва меҳнатга муносабатлар бошқармаси билан ҳамкорликда МТМ тизими ходимларининг меҳнатга хақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли қарор доирасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот ваоситаларида кенг ёритиб бориш вазифалари юклатилсин.
4.Янгиер шаҳар 6-сонли МТМ услубчиси (Д.Убайдуллаева) ,ҳўжалик ишлари мудираси (Нажмиддинова. Н)га;
- МТМлар тизимида юз бераётган ўзгаришлар ўз вақтида тартиб асосида МТМдаги бажарилиши ҳолати;
-белгиланган вазифалар ижроси ҳамда Янгиер ХТБ томонидан берилган барча янгилик ва топшириқлар ўз вақтида сифатли бажарилиши назорати юклатилсин.
5. Ушбу буйруқнинг бажарилиши назоратини қилишни ўз зиммамда қолдираман.
6-сонли МТМ мудираси: Н.А.Турдиқулова
Янгиер шаҳар 6-сонли МТМ
2017 йил__________
___________ -cон
Do'stlaringiz bilan baham: |