ЯНГИЕР ШАҲАР 6-СОН “ШИРИНТОЙ”НОМЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ БУЙРУҒИ
Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида
04.09.2017 йил
Муассасада юқори ва бошқа ташкилотлардан бораётган буйруқ ва хатларнинг ижросини назоратини тўғри йўлга қўйиш ёзишмаларни қатъий тартибга келтириш мақсадида буюраман:
1.2017 йил 4-сентябрдан бошлаб Янгиер шаҳар ХТБ га қарашли 6-сонли “Ширинтой” номли МТМ да ижро интизомини хатларнинг ижросини назорат қилиш Тўрақулова Н зиммасига юклатилсин.
2.Ижро интизомига маъсул ходим Н.Тўрақуловага:
- ижро интизомини мустаҳкамлаш юқори ташкилотлар томонидан юбориладиган ҳужжатларни,ёзма топшириқларни ижросини таъминлаш;
- юқори ва қуйи ташкилотлардан келадиган хатлар ҳамда фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатларини белгиланган тартибда рўйхатга олиш,уларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш ушбу масала юзасидан мониторинг ва статистик ҳисоботларни тайёрлашни назорат қилиш юклатилсин.
3.Ижро интизомига маъсул Н.Тўрақулованинг ойлик маошига 30% миқдорида қўшимча устама белгилансин.
4. Муассаса ҳисобчиси (Қодирқулова Ф)га қўшимча устама маблағни муассаса сметасида белгиланган ҳар ҳар чораклик мукофот пули ҳисобидан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 15-августдаги 1215-сонли Фармонига кўра ишлаб чиқилган Низом асосида иш хақи фондининг 15% маҳсус рағбатлантириш фондидан ажратиш юклатилсин.
5.Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
6-сон МТМ мудираси: Н.А.Турдиқулова
2017 йил 4-сентябр
37-сон
ЯНГИЕР ШАҲАР 6-СОН “ШИРИНТОЙ”НОМЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси ХТВ ҳамда халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ЎЗбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22-августдаги 659-сон “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Намунавий Низомга ўзгартириш киритилганлиги хақидаги қарорга мувофиқ буюраман:
1.ЯШХТБ нинг 2017 йил 13 сентябрдаги 44-сонли буйруғи рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2.Ўзбекистон Республикаси ХТВнинг 2015 йил 3-апрелдаги 102-сонли буйруғи,Сирдарё вилояти ХТБнинг 2015 йил 17апрелдаги 94/1-сонли буйруқлари тасдиқланган.Бошқарма ва ҳамда халқ таълими тизимидаги муассасаларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги НИзомга илова мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3.Қабул қилинган буйруқни бир ҳафта муддатда ушбу буйруққа мувофиқлаштирилсин.
4.Мазкур буйруқнинг бажарилиш назоратини ўз зиммамда қолдираман.
6-сонли МТМ мудираси: Н.А.Турдиқулова
Асос: Янгиер шаҳар ХТБнинг 2017 йил 13-сентябрдаги 44-сонли буйруғи
6-сон МТМ мудираси: Н.А.Турдиқулова
2017 йил 16-сентябр
39-сон
Do'stlaringiz bilan baham: |