ЯНГИЕР ШАҲАР 6-СОН “ШИРИНТОЙ”НОМЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9-сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3261-сонли қарори тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9-сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги
ПҚ-3261-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1.ЯШХТБнинг 2017 йил 22-сентябр 49-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9-сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги
ПҚ-3261-сонли қарори билан:
3.МТМдаги барча педагог ходимларга;
-замонавий ҳаммабоп МТМларни ташкил этиш мақсадида инвесторларга ер участкалари,бўш турган бинолар,шу жумладан,юритмаётган тарбияланувчилар сони кам бўлган давлат МТМларни беғараз ажратиш;
-имтиёзли кредитларни ажратилганлиги имконияти;
- ҳусусий шериклик тўғрисидаги келишув асосида лойиҳани амалга ошириш;
-МТМ хизмати нархини ижтимоий ҳаммабоплигини таъминлаш;
3.2018 йил 1-январдан бошлаб МТМ тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш мақсадида СВХТБ ЯШХТБ нинг ишчи гуруҳи ташкил этилганлиги ўрганишлар олиб борилишини белгилаб олсинлар.
4.”Йўл харитаси” да белгиланган тадбирларни вазифаларни Мактабгача таълимда тезкор фурсатларда амалга оширилиши лозимлиги таъкидлансин.
5. МТМ услубчиси Д.Убайдуллаевага;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу қарори билан барча педагогик ходимлар таништирилсин ҳамда қарордаги барча белгиланган тадбирлар,вазифалар чора-тадбирлар билан огоҳлантирилсин.
6.Ушбу буйруқнинг ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.
6-сонли МТМ мудираси: Н.А.Турдиқулова
Янгиер шаҳар
2017 йил 22-сентябр
40-сон
ЯНГИЕР ШАҲАР 6-СОН “ШИРИНТОЙ”НОМЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ БУЙРУҒИ
Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ва давлат молия назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ва давлат молия назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги 2017 йил 21-августдаги ПҚ-3231-сонли қарори ҳамда СВХТБнинг 2017 йил 7-сентябрдаги 340-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1.ЯШХТБнинг 2017 йил 26-сентябрдаги 54-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2.Барча 6-сонли МТМ маъсул рахбар ходимларига;
- бир ҳафта муддатда марказлашган молия бухгалтерия хизматлари атшкил этилганлиги муносабати билантаълим муассасалари ва марказлашган молия-бухгалтерия хизматлари ўртасида молия-бухгалтерия хужжатларини топшириш ва қабул қилиш бўйича молия бўлими билан ҳамкорликда худудий коммиссияларни шаклантирганлиги маълум қилинсин;
- ҳар бир муассаса ўзининг бюджетидан ташқари маблағлар ҳисобидан юритиш учун бюджетдан ташқари фаолиятдан тушган маблағлар ҳисобидан бухгалтер сақлаш хуқуқи мавжудлиги хақида тушунтириш ишларини ўтказиш;
- муассасанинг харажатлар сметаси ва унинг ижроси бўйича ҳисоботлар,шуниндек,товар (иш хизмат) харид қилиш бўйича тузилган шартномалар рўйхатини ўз веб-сайтига жойлаштирилишни таъминлаш вазифалари юклатилсин.
3. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
6-сонли МТМ мудираси: Н.А.Турдиқулова
Янгиер ш.
2017 йил 27-сентябр
41-сон
Do'stlaringiz bilan baham: |