Марғилон шаҳар ХТБ тасарруфидаги 29-умумий ўрта таълим мактаби
5-“Д” синфининг ЙИҒИЛИШ БАЁННОМАСИ
2019 йил 29 март Марғилон шаҳри
Йиғилиш раиси: О.Ашурматов
Қатнашдилар: 33 нафар синф ўқувчилари
КУН ТАРТИБИ:
1.Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг 2019 йил 26 февралдаги 69-сонли “Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг босқичли якуний назорат имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ва “Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларининг босқичли назорат имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисида “ги тавсиялар билан таништириш.
ЭШИТИЛДИ:
Йиғилиш раиси О.Ашурматов синф йиғилишини очиб, ўз сўзида билим олиш доимий жараён эканлигини, илмнинг ошиқчаси бўлмаслигини, шу боис, яна бир ўқув йили якунига етаётган айни кунларда мактаб ўқувчилари дарсларда янада фаолроқ бўлишга интилаётгани бежиз эмаслигини, зеро, мактабнинг битирувчи синфлари таълимнинг навбатдаги босқичига ўтишдан аввал яна бир синовга тайёрланаётган бўлса 5-8,10- синф ўқувчилари босқичли назорат имтиҳонлари олдида турганлигини айтиб ўтди ва ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 26 февралдаги 69-сонли “Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг босқичли якуний назорат имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ва “Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларининг босқичли назорат имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисида “ги тавсиялар билан таништирди.
У сўзида давом этиб, мактабда ўқув машғулотлари 25 майда тугалланиши белгилаб қўйилганлигини, мактаб V-VIII, X-синф ўқувчиларининг билими, малака ва кўникмалари оғзаки, ёзма ёки тест усулида босқичли назорат имтиҳонлари шаклида ўтказилиши белгиланганлиги, мактабнинг V-VIII,X синфларида босқичли назорат имтиҳонлари 2019 йил 26 майдан 1 июнга қадар ўтказилишини таъкидлаб ўтди.
О.Ашурматов сўзида давом этиб, V-VIII синфлар учун босқичли назорат имтиҳонлари иккита ўқув фанидан ўтказилиши лозимлигини айтиб, “Босқичли ва якуний имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари”даги 1-рақамида кўрсатилган ўқув фанидан ўтказиладиган имтиҳон мажбурий, 2-рақам остида кўрсатилган фанлардан бирини ўқувчилар танлашлари лозимлигини айтиб ўтди ва фанларни ўқиб берди, ўқувчилардан ўз фикр-мулоҳазаларини сўради.
Шу масала юзасидан 5-”Д” синф ўқувчиси Муродалиев Муҳаммадризо, Мухторов Муҳаммадхон, Муқумова Дилнавоз музокарага сўзга чиқиб, ҳар бир фанлардан белгиланган дастурларни муваффақиятли тўлиқ ўзлаштиришга ҳаракат қилаётганликларини айтиб, 2-рақам остида кўрсатилган фанлардан рус тили фанини танлаб, имтиҳон топширишни таклиф этдилар.
Юқоридагилардан келиб чиқиб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.5-“Д” синф раҳбари О.Ашурматовнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 26 февралдаги 69-сонли “Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг босқичли якуний назорат имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ва “Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларининг босқичли назорат имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисида“ги тавсиялар билан таништириш юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. 5-“Д”синф ўқувчиларининг босқичли назорат имтиҳонларини топширишларида ҳаққонийлик, шаффофлик, белгиланган қоида ва талаблар асосида ўтказилишига эришилсин.
3.“Босқичли ва якуний имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари”даги 1-рақамида кўрсатилган ўқув фанидан ўтказиладиган имтиҳон мажбурий, 2-рақам остида кўрсатилган фанлардан бирини ўқувчилар танлашлари лозимлиги тўғрисидаги қоидага мувофиқ
5-“Д”синф ўқувчиларининг рус тили фанини танланганлигини раҳбариятга маълум қилиш синф раҳбари О.Ашурматов зиммасига юклатилсин.
4. Ушбу қарор ижроси назоратини синф раҳбари О.Ашурматов зиммасида қолдирилсин.
Йиғилиш раиси: О.Ашурматов
Марғилон шаҳар ХТБ тасарруфидаги 29-умумий ўрта таълим мактаби
5-“Д”-синф ўқувчиларининг
Do'stlaringiz bilan baham: |