Я. Алиев – тдиу “Саноат иқтисодиёти” кафедраси доценти, и ф. д



Download 2,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/75
Sana03.11.2022
Hajmi2,13 Mb.
#859747
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   75
Bog'liq
Армат SanIqt Kaf 11.Real sektorda mahsulot sifati va raqobat

Назорат учун саволлар: 
1. Корхоналарда сифатни бошқаришга қандай тизимли ёндашув 
зарур? 
2. Умумжаҳон сифатни бошқариш тушунчаси ва унинг 
мазмунини ёритиб беринг.
3. Сифатни бошқаришда АҚШ тажрибаси нимадан иборат?
4. Сифатни бошқаришнинг Япония тажрибаси нимадан иборат?
 


28 
3- боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕАЛ СЕКТОР КОРХОНАЛАРИДА 
МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШДА 
СТАНДАРЛАШТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ, ИҚТИСОДИЙ 
ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 
3.1. Стандартлаштириш – юқори сифатли маҳсулот 
тайёрлашнинг ташкилий-техникавий асоси.
3.2. Стандартлаштиришнинг мақсадлари ва вазифалари.
3.3. Стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар ва 
уларга қўйиладиган талаблар.
3.4. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
«Стандартлаштириш 
тўғрисида»ги қонуни ва унинг сифатни таъминлаш тизимини 
тартибга солишдаги роли.
 
Таянч иборалар: 
стандартлаштириш асосида сифатни 
бошқариш, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар, 
стандартлаштириш тўғрисида қонун. 
3.1. Стандартлаштириш – юқори сифатли маҳсулот 
тайёрлашнинг ташкилий-техникавий асоси 
“Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва 
иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш, 
жумладан, Давлат бюджети барча даражада мутаносиб, миллий 
валюта ва ички бозордаги нарх даражаси барқарор бўлишини 
таъминлаш – энг муҳим устувор вазифамиздир. Халқаро 
стандартлаштириш ташкилотининг 21 минг стандартидан атиги 13 
фоизи мамлакатимизда жорий этилган, холос”
8

Реал сектор корхоналарида халқаро стандартлар асосида 
юқори сифатли маҳсулотлар тайёрлаш, ишлаб чиқариш 
харажатларини камайтириш ва меҳнат унумдорлигини оширишни 
таъминлашга бўлган қизиқиш ва интилиш анча кучли бўлиб, ишлаб 
8
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016-йилда 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017-йилга мўлжалланган 
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 
кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси.// Халқ сўзи, 2017 йил 16 январь. 


29 
чиқариш туфайли имкон қадар кўп даромад олиш каби пировард 
молиявий натижаларга эришилаётганини таъкидлаш жоиз.
2017–2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ 
доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда 
тутувчи тармоқ дастурларини рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда. 
Натижада, кейинги 5 йилда саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 
баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 
фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизгача 
ошади
9

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 28 апрель 
куни «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификация 
агентлигининг фаолиятини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 
ги қарорни имзолади
10
.
Ўзбекистон 
стандартлаштириш, 
метрология 
ва 
сертификатлаштириш агентлигининг устувор вазифалари ва 
йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро 
стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали 
уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва 
ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш;

маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини 
биринчи навбатда экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш 
ва саноат маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ 
сертификатлаштиришни амалга ошириш;

экспорт 
қилувчи 
корхоналарга 
маҳсулотларни 
сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, 
9
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги Фармони. «Халқ сўзи» Г.// 
08.02.2017 й. №28 (6722). 
10
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 28 апрель куни 
“Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификация агентлигининг фаолиятини 
такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ги қарори. // Халқ сўзи, Г. 29.04.2017 йил.


30 
миллий сертификатлар ва мувофиқликни баҳолаш ишлари 
натижалари асосий экспорт бозорларида тан олинишига 
йўналтирилган 
халқаро 
ташкилотлар 
билан 
ҳамкорликни 
фаоллаштириш.
Стандарт – бу кўпчилик манфаатдор томонлар келишуви 
асосида ишлаб чиқилган ва маълум соҳаларда энг маъқул даражали 
тартиблаштиришга йўналтирилган ҳамда фаолиятнинг хар хил 
турларига ёки натижаларига тегишли бўлган умумий ва такрор 
қўлланиладиган қоидалар, умумий қонун-қоидалар, тавсифлар, 
талаблар ва усуллар белгиланган ва тан олинган идора томонидан 
тасдиқланган меъёрий ҳужжатдир. 
Стандартлар 
фан, 
техника 
ва 
тажрибаларнинг 
умумлаштирилган натижаларига асосланган ва жамият учун юқори 
даражадаги фойдага эришишга йўналтирилган бўлиши керак. 
Стандартлар даражасига қараб, халқаро, минтақавий 
давлатлараро, миллий ва корхона миқёсида фаолият кўрсатади. 
Бизни ўраб турган заминда маҳсулот ва уни ишлаб чиқариш 
жараёнлари 
бир-бири 
билан 
боғлиқ 
ҳолда 
ривожланиб, 
инсонларнинг йўлини тўғри танлашда стандартлардан фойдаланиш 
замон талабидир
11
.
Давлат стандартлари маҳсулотни ишлаб чиқиш ва уни ишлаб 
чиқаришга қўйиш босқичида янги маҳсулотларнинг юқори сифатли 
турларини яратиш ва ўзлаштиришни тезлаштиришга, ишлаб 
чиқарувчи, тайёрловчи ва истеъмолчи ўртасидаги муносабатларни 
яхшилашга йўналтирилган. 

Download 2,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish