LTE Advanced (LTE-A) ва WiMAX 2 (WMAN-Advanced, IEEE 802.16m) технологиялари ХЭАИ томонидан 4G симсиз стандартлари сифатидан расман тан олинган.
4G технологиясининг тавсифи
Ишлатиладиган протоколлар
4G алоқа тизимлари маълумотларни пакетли узатиш протоколларига асосланган. Маълумотларни узатиш учун IP протокол ишлатилади, IPv4 протоколни қўллаш режалаштирилмоқда.
Техник нуқтаи назардан 4G тизимларининг 3G тизимларидан асосий фарқи шундан иборатки, 4G технология тўлиқ пакетлар коммутацияланишига асосланган. Бунда овозни узатиш учун VoLTE (ингл. Voice over LTE) технологияси кўзда тутилган.
4G тизимларида ортогонал частота бўйича зичлаштириш - OFDM технологиясидан фойдаланилади.
LTE технологиясини иишлаб чиқишда асосий мақсад - маълумотларни узатиш нархини пасайтириш, маълумотларни узатиш тезлигини ошириш, паст нархларда кенг хизматлар спектрини кўрсатиш имконияти, тармоқнинг тез мослашувчанлигини ошириш ва мавжуд мобил алоқа тизимларидан фойдаланиш, шунингдек ўтказиш полосаси ва алоқа масофасини яхшилаш ва сигналнинг ўтишини кечикишини камайтириш бўлди.
MIMO (Multiple Input Multiple Output – кўп томонлама кириш – кўп томонлама чиқиш) кўп сонли малумотларни бир вақтда узатиш учун бир неча узаткичлар ва қабуллагичлардан фойдаланиш кўзда тутиладиган технология ҳисобланади. MIMO технологияси узатиладиган сигналлар кўплаб объектлар ва тўсиқлардан қайтганда ва қабул қилувчи антенна сигналларни турли бурчаклар остида ва турли вақтларда қабул қиладиган кўп нурли тарқалиш дейиладиган радиотўлқинларни тарқатиш самарасидан фойдаланади. MIMO технологиясининг қўлланилиши билан алоқа каналларининг ҳалақитбардошлигини ошириш, хатолик билан қабул қилинган битларни сонини камайтириш мумкин бўлади.