3.2. Стандартлаштиришнинг мақсадлари ва вазифалари
Стандартлаштириш – мавжуд ёки бўлажак масалаларга
нисбатан умумий ва кўп марта татбиқ этиладиган талабларни
белгилаш орқали маълум соҳада энг маъқул даражада
тартиблаштиришга йўналтирилган илмий техникавий фаолиятдир.
Бу фаолият стандартларни ва техникавий талабларни ишлаб
чиқишда, нашр этишда ва татбиқ этишда намоён бўлади.
Стандартлаштиришнинг муҳим натижалари, одатда, маҳсулот,
жараён ва хизматларнинг белгиланган вазифага мос келиши,
11
Quality systems and standards for a competitive edge. J. Luis Guasch, Jean-Louis Racine, Isabel
Sánchez, Makhtar Diop. 2007. NW Washington, DC 20433. ISBN-13: 978-0-8213-6894.
31
савдодаги тўсиқларни бартараф қилиш ҳамда илмий-техникавий
ҳамкорликка
кўмаклашишда
намоён
бўлади.
Одатда,
стандартлаштириш объекти сифатида стандартлаштириладиган
нарса (маҳсулот, жараён, хизмат) тушунилади.
Стандартлаштириш тизими янги буюмга ўз вақтида юқори
сифатли лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлар бериш, корхонанинг
янги маҳсулотини берилган сифат кўрсаткичларига асосан
тайёрлашни ва зарур бўлса, маҳсулотни ишлаб чиқаришдан олиб
ташлашни белгилаб беради.
Стандартлаштириш бўйича халқаро, минтақавий, миллий
стандартлаштириш идоралари фаолият олиб боришади.
Халқаро
стандартлаштириш
фаолиятида
барча
мамлакатларнинг тегишли идоралари эркин ҳолда иштирок
этишлари мумкин.
Минтақавий стандартлаштириш деганда дунё миқёсида
биргина географик ёки иқтисодий минтақасига қарашли
мамлакатларнинг тегишли идоралари учун эркин ҳолда иштирок
этишлари мумкин бўлган стандартлаштириш тушунилади.
Миллий стандартлаштириш – бу муайян бир мамлакат
доирасида ўтказиладиган стандартлаштириш фаолиятидир.
Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш буйича
ишларни ташкил этиш.
“Стандартлаштириш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси
қонунига мувофиқ "Ўзстандарт" агентлиги стандартлаштириш
ишларини ўтказишнинг умумий қоидаларини, манфаатдор
томонларнинг давлат бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари
билан олиб борадиган ҳамкорликдаги ишининг шакл ва усулларини
белгилайди.
"Ўзстандарт" агентлиги", "Давархитектқурилиш" қўмитаси,
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва республика
Соғлиқни
сақлаш
вазирлиги
ўз
ваколатлари
доирасида
стандартлаштириш ишларини бажаришни бошқа ташкилотларга
топширишга ҳақлидирлар.
Стандартларни тасдиқлаган органлар стандартларга доир
тармоқ ахборот жамгармаларини ҳосил қиладилар ва юритадилар
ҳамда манфаатдор истеъмолчиларни халқаро (давлатлараро,
минтақавий) стандартлар, Ўзбекистон Республикаси стандартлари,
хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларига доир ахборотлар
билан, шунингдек стандартлаштириш соҳасидаги халқаро
32
шартномалар, техник-иқтисодий ҳамда ижтимоий ахборот давлат
классификаторлари, стандартлаштириш қоидалари, нормалари ва
тавсияларига оид ахборотлар билан таъминлайдилар.
Стандартларни нашр қилиш ва қайта нашр этишни уларни
тасдиқлаган органлар амалга оширадилар.
Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини
ўтказишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга
солиб турувчи давлат стандартлаштириш тизими фаолият
кўрсатади.
Республикада стандартлаштириш ишларини ташкил этиш,
мувофиқлаштириш ва таъминлашни:
- халқ хўжалиги тармоқларида – Ўзбекистон стандартлаш-
тириш,
метрология
ва
сертификатлаштириш
агентлиги
("Ўзстандарт" агентлиги);
- қурилиш, қурилиш индустрияси соҳасида, шу жумладан,
лойиҳалаш ва конструкциялашда – Ўзбекистон Республикаси
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Давархитектқурилиш"
қўмитаси);
- табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда
атроф-муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан
муҳофаза қилиш соҳасида – Ўзбекистон Республикаси Экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси (Экология ва атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси);
- тиббий мақсадлардаги маҳсулотлар, тиббий техника
ашёлари, дори-дармонлар соҳасида ҳамда республика саноати
ишлаб чиқараётган, шунингдек, импорт бўйича республикага
етказиб берилаётган маҳсулотларда инсон учун зарарли моддалар
миқдорини аниқлаш масалаларида – Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади.
Ушбу қонунга мувофиқ, давлат бошқарув органлари ўз
ваколатлари доирасида стандартлар ва техник шартларни (бундан
буён матнда "стандартлар" деб юритилади), шунингдек, ушбу
қонунни қўллашга доир йўриқномалар ва изоҳларни ишлаб
чиқадилар, тасдиқлайдилар, нашр этадилар.
Хўжалик фаолияти субъектлари стандартларнинг мажбурий
талабларига, стандартлаштиришга тааллуқли бошқа қонун
ҳужжатларига
риоя
этиши
устидан
давлат
назоратини
"Ўздавстандарт" агентлиги", "Давархитектқурилиш" қўмитаси,
“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш” қўмитаси, Соғлиқни
33
сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, шунингдек,
бошқа махсус вакил қилинган давлат бошқарув органлари ўз
ваколатлари доирасида амалга оширадилар.
Идоравий бўйсунуви ва мулк шаклидан қатъи назар, хўжалик
фаолияти субектларининг, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг маҳсулоти, шу
жумладан, сертификатлаштирилган маҳсулот (ишлаб чиқиш,
тайёрлаш, сақлаш, ташиш, фойдаланиш, таъмирлаш ва чиқиндини
фойдали суратда ишлатиш босқичларида) давлат назорати обекти
ҳисобланади.
Хўжалик фаолияти субектлари давлат назоратини амалга
ошириш учун барча зарур шароитни яратишлари шарт.
Стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши
устидан давлат назоратини қуйидаги органлар амалга оширадилар:
- стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда
ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича
Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори;
- стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда
ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош
давлат инспекторлари;
- стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда
ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича давлат
инспекторлари.
Ўзбекистон Республикасида халқаро стандарт талаблари
асосида
сифатли
маҳсулотлар
ишлаб
чиқаришда
стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология агентлиги
амалга оширади. Республикада стандартлаштириш тартиби бир хил
турдаги маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайд этиладиган
стандартлаштириш қоидаларига мувофиқ келувчи тартибда амалга
оширилади.
Стандартлаштириш
таърифи
–
ҳақиқатда
амалга
оширилаётган ёки потенциал масалаларга нисбатан кўплаб марта
фойдаланиш учун маълум шартларни ўрнатиш орқали оптимал
даражада тартибга солишга эришишдир
12
.
12
Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида” ги қонуни. 28.12.1993 йил.
34
Стандартлаштириш ва сифат самарадорлиги иқтисодий
самарадорликка олиб келади. Стандартлар кўплаб вазифаларни
бажаради. Иқтисодиёт масштабининг турли-туманлиги айнан
сифатнинг кафолати ва хавфсизлиги, маҳсулот ва уни ишлаб
чиқариш жараёнидаги ахборотларнинг тўғри берилаётганлигига
боғлиқ
13
.
Стандартлар
фан,
техника
ва
тажрибаларнинг
умумлаштирилган натижаларига асосланган ҳамда жамият учун
юқори даражадаги фойдага эришишга йўналтирилган бўлиши
керак. Стандартлар даражасига қараб халқаро, минтақавий,
давлатлараро, миллий ва корхона миқёсида фаолият юритади.
Стандартлар маҳсулотни ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришга
қўйиш босқичида янги маҳсулотларнинг юқори сифатдаги
турларини яратиш ва уларни ўзлаштиришни тезлатишга, ишлаб
чиқарувчи, тайёрловчи ва истеъмолчи ораларидаги муносабатларни
яхшилашга йўналтирилган.
Стандартлаштириш тизими янги буюмга ўз вақтида юқори
сифатли
лойиҳа-конструкторлик
ҳужжатларини
бериш,
корхонанинг янги маҳсулотини берилган сифат кўрсаткичларига
асосан тайёрлашни ва керак бўлса маҳсулотни ишлаб чиқаришдан
олиб ташлашни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |