Xvii асрда москва давлатининг халқаро мавқЕИ


Москва давлатининг дипломатик муассасалари



Download 108,3 Kb.
bet3/6
Sana27.06.2022
Hajmi108,3 Kb.
#707904
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
узб 2 5215360035705591316

Москва давлатининг дипломатик муассасалари


Иван III давридан бери Москва давлати олдида ташқи сиёсат соҳасидаги мураккаб вазифалар, дипломатик муносабатларни бошқариш учун махсус муассасани тузишни талаб қиларди. Иван III даврида бундай муассаса ҳали мавжуд эмас эди. Ташқи сиёсат масалалари Буюк Княз томонидан Боярлар Думаси билан биргаликда муҳокама қилиниб ва ҳал этиларди. Элчиларни қабул қилишнинг ташкилий томонлари, ўша пайтда молия вазирлари вазифасини бажарадиган Буюк князлик ғазначиларига топширилган эди. Дастлаб элчилик вазифасини, Буюк Княз хизматида бўлган греклар ва итальянлар бажаришган. Булар грек- Юрий Траханиот, Дмитрий Ралов, ва итальян- Вольпе, Джисларди эдилар. Асл москваликлардан кўра маданиятлироқ, эпчил, топқир, Европа тартибини ва Ғарбдаги сиёсий вазиятни яхши биладиган ушбу элчилар, дипломат сифатида тенги йўқдек туюларди. Бироқ улар орасида одатий авантюристлар ҳам бор эди, улар учун Москва ҳукуматига хизмат қилиш фақат ўзи учун маблағ тўплаш воситаси эди. Шундай нобакорлардан бири пул устаси, христиан динига кирган Антонио Вольпе бўлиб, у бир вақтнинг ўзида Иван III, Венециан республикаси, Рим салтанати, Олтин Ўрдага хизмат қилар, ва уларнинг барчасини алдар эди. Бироқ, тез орада дипломатик хизматда чет эллик мутахассислар билан бирга руслар ҳам пайдо бўлади. Василий III князлиги даврида хорижий манбалар Римга, Тахт ворисига, Данияга, Пруссияга бир неча бор дипломатик миссиялар билан борган буюк княз амалдори Дмитрий Герасимов ҳақида ҳурмат билан гапиришади. У етарлича билимга эга, лотин ва немис тилларини билган, машҳур юнон олими монах Максим Грекнинг муқаддас китобларни рус тилига таржима қилиш ишларида қатнашган, диний илоҳиёт масалалари билан қизиққан, итальян мусиқасини қадрлаган ва чет элда қадимий ёдгорликлар билан танишган.
Халқаро муносабатларни бошқариш учун маъсул махсус муассасанинг ташкил этилиши XVI-асрга тўғри келади. Аста-секин, нуфузли буюк княз амалдорлари орасидан, хорижий элчилар билан музокаралар олиб боришга ихтисослашганлари ажралиб чиқади. 1549 йилда "элчихона иши" котиб Иван Михайлович Висковатийга "буюрилган" (ўша пайтда у "ҳали ҳам амалдор котиби эди "). Ушбу тайинланиш Элчихона маҳкамасига махсус муассаса сифатида асос солди. 1561 йилда Висковатий "матбаачи", яъни канцлер унвонини олди.
Аслзода бўлмаган одамнинг бундай масъулиятли лавозимга тайинланиши, афтидан, Шоҳ ташқи сиёсатни бошқариш маъсулиятини сақлаб қолганлиги ва у билан боғлиқ масалаларни Боярлар Думаси билан биргаликда ҳал қилишда давом этгани, "матбаачи" эса фақат тегишли ёзишмаларни идора қилганлиги билан изоҳланади. “Агар ўзингга юкланган ишларингни англаган бўлсанг, рўйхатларни тарқатиб юборма!”- деган эди митрополит Висковатийга. Бироқ, тез орада элчихона идорасининг камтарона раҳбари барча жорий дипломатик ишларни ўз қўлига олди ва: ҳукуматнинг барча ташқи сиёсий фаолиятида жуда муҳим бўғинга айланди. “Ўша пайтда Москвада ўхшаши бўлмаган энг яхши одам” Висковатий истъдодлардан маҳрум эмас эди: “унинг ақли ва санъати, ҳеч нарсага ўқимаган москвалик учун” – ўша замондаги ажнабийларнинг сўзлари бўйича- ажнабий элчиларни ҳайратга солар эди. Висковатий, 1569-1570 йилларда, Москва давлатининг Туркия ва Қрим Ливония урушига кирганида учраган катта дипломатик мағлубиятининг қурбони бўлди.Туркий йўналишга яқинлиги ва Султон ҳукумати билан мустақил алоқада айбланиб, у 1570 йил декабрда қатл этилди.
Висковатий ўрнини, Элчихона Маҳкамасида ака-ука Шелкаловлар, Андрей ва Василий эгалладилар. Дума амалдори "ғайриоддий айёр, ақлли ва ёвуз одам" Андрей Шелкалов, чорак аср давомида Элчихона Маҳкамасинини бошқарган ва ҳукумат ҳаётининг барча жабҳаларида катта нуфузга эга бўлишга эришган.
Янги шаклланаётган бюрократизмнинг типик вакили, “кеча-кундуз тиним билмай, соқов хачирдек ишлаган, иши камлигидан норози, бундан ҳам кўпроқ ишлашни истарди”(Исаак Масса). Унинг ўрнини эгаллаган укаси, Дума котиби ва матбаачи Василий Шелкалов "ўз истъдодлари бўйича Андрейдан анча пастроқ эди".
Муассаса сифатида Элчихона маҳкамаси XVII-асрнинг бошларида унча катта эмас эди; унда 1594 - 1601 йилларда, “элчи дума амалдори” ва унинг шеригидан (у ҳам амалдор) ташқари, таржимонлар ва қуйи табақали хизматчиларни ҳисобга олмаганда, атиги 15-17 ёрдамчи котиблар бор эди. XVII-асрда Элчихона маҳкамаси сезиларли даражада кенгайди.Ташқи сиёсатни бошқаришдан ташқари, у хорижий савдогарлар ва барча ташриф буюрган чет элликларнинг (ҳарбийлардан ташқари) ишлари билан шуғулланар эди.
Маҳкама янги қўшиб олинган ҳудудларни босиб олингандан кейинги даврда бошқарарди, (масалан, Сибир, Смоленск вилояти, Украина ва бошқалар) ва маҳбусларни қайтариб сотиб олиш учун пул ("асирлар пулларини") йиғиш билан шуғулланар эди.
Яна, Элчихона маҳкамасига баъзи кичик маҳкамалар (чорак Новгород, Галицкий, Устюг ва Владимирский ва Босмахона) бўйсунарди. Вазифаларнинг аралашлиги, Элчихона маҳкамасидаги ишларнинг тўғри йўналишда олиб боришни жуда қийинлаштирарди. Бу унинг энг ақлли бошлиқларидан бири (Ордин-Нашокин)нинг "буюк давлат ишларини" "кружка ишлари" билан, яъни кружкахоналардан (қовоқхоналардан) даромад йиғиш билан аралаштирмаслик кераклигини ғазаб билан айтишига сабаб бўлди. XVII-асрдаги Элчихона маҳкамасининг вазифаларини хилма-хиллиги ва кўплиги, унинг ходимлар рўйҳатини сезиларли даражада кенгайтиришни талаб қилди. 1689 йилда Элчихона маҳкамасида 53 та амалдор котиби, 22 та таржимон ва 17 тилмоч бор эди.
Москва давлати ҳаётида, халқаро муносабатларнинг жуда аҳамиятлилиги шундан иборатки, 1667 йилдан бошлаб Элчихона маҳкамаси бошқарувида амалдорлар эмас, балки боярлар, баъзан эса "қироллик буюк муҳрлари, давлат ва буюк ишларни сақловчи " унвонига эга бўлганлар, яъни канцлерлар турарди. Ўз вақтида маҳкаманинг ўзига “Элчихона матбуотининг давлат маҳкамаси” номи ҳам берилган эди.Буларнинг барчаси ҳукуматнинг ташқи сиёсий фаолияти аҳамиятининг ортиб бораётганидан далолат берарди. Шундай қилиб, XVII -аср давомида Элчихона маҳкамаси тўлиқ муассаса сифатида шаклланди. Аммо Шоҳ ўз дипломатларининг фаолияти устидан ҳушёр назоратни сақлаб қолди. Шоҳ Алексей даврида унинг тўғридан-тўғри назорати остида бўлган махсус Махфий ишлар маҳкамаси ташкил этилган бўлиб, у ерга "боярлар ва дума одамлари кирмайди ва ҳеч қандай иш билан шуғулланмайди, подшоҳнинг ўзидан бошқа". Бу маҳкамадан, хусусан, котиблар “бошқариш учун” элчиларга ва элчихона йиғилишларига “элчихоналардаги элчилар ўз шаҳаншоҳини ҳурмат қилмай, саёҳат ва суҳбатларида кўп ишларни қилганликлари учун” юбориларди, ва ўша котиблар “элчилар кузатиб туришади ва келиб шаҳаншоҳга келиб айтишади, дейишарди. Бироқ, бу назорат самарасиз эди, чунки элчилар “ўз ишларида хатоликларини билиб ва шаҳаншоҳ ғазабидан қўрқиб”, ушбу котибларни “шаҳаншоҳ олдида бўлганларида элчиларни кўкларга кўтариши, ёмон гап билан урушмаслиги учун” сотиб олишарди.

Download 108,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish