Xvii асрда москва давлатининг халқаро мавқЕИ


XVII асрда Москва давлати ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари



Download 108,3 Kb.
bet2/6
Sana27.06.2022
Hajmi108,3 Kb.
#707904
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
узб 2 5215360035705591316

XVII асрда Москва давлати ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари.


Шведлар ва полякларнинг ҳарбий аралашуви оқибатларидан қутулиб, биринчи Романовлар давридаги Москва давлати, аста-секин кучли мутлақ монархия ҳислатларига борган сари эга бўла бошлайди. XVII - аср ўрталарига келиб, Россия Шарқий Европанинг сиёсий ҳаётида шу қадар катта ролга эга бўлади-ки, бу ерда бирорта ҳам халқаро муаммо Москва иштирокисиз ҳал қилинмайди. Шундай қилиб, асрнинг иккинчи ярмига келиб, Москва давлатининг Европанинг кучли буюк давлатларидан бири сифатида аҳамияти шакллана бошлади.
XVII – асрда Россия олдида учта асосий ҳалқаро муаммо мавжуд эди. Речь Посполитая (Польша) ҳукмронлиги остида бўлган Украина ва Белоруссия ерларини бирлаштириш масаласи ҳал этилмаган эди. Болтиқбўйи давлатлари томонига ҳарактланиш масаласи ҳам долзарб эди. Аср охирига келиб, учинчи вазифа - Туркия ва унинг вассали Қримга қарши курашиш зарурати, аниқ белгиланди. Учала муаммо ҳам бир-бири билан чамбарчас боғлиқ эди, бу эса уларнинг ҳар бирини алоҳида ҳал қилинишини қийинлаштирар эди. Польшага қарши курашда Москванинг табиий иттифоқчилари бу Швеция, Туркия ва Қрим эди. Аммо худди шу давлатлар Литва-Польша мероси бўйича Москванинг рақиблари эди: Швеция - Польшага тегишли Болтиқбўйи ва Литвага, Туркия ва Қрим -Украинага эгаликни даъво қилишарди. Бошқа томондан эса, Швеция билан Болтиқбўйи учун кураш Москвани Речь Посполитая билан иттифоқликка ундар ва мусулмонларга тегишли бўлган жануб билан дўстона муносабатлар ўрнатишни талаб қиларди. Худди шундай, Туркияга қарши фақат Польша билан иттифоқчиликда, яъни Украинадан воз кечиш орқали ҳаракат қилиш мумкин эди. XVII – аср иккинчи яримида Москва фаолият кўрсатиши зарур бўлган, мураккаб халқаро муҳит худди шундай эди. XVII аср ўрталарида Речь Посполитая бошдан кечирган инқироз Москва учун кенг истиқболларни очиб берди. Богдан Хмельницкий бошчилигидаги, Украина халқининг, Белоруссия ерларига ҳам ёйилган, Полша панларининг зулмига қарши қўзғолони ҳужумга ўтиш учун жуда қулай вақт эди. 1654 йил январ ойида Переяслав Радасининг, Украинани Россия давлатига қўшиб олиш илтимоси билан Москва ҳукуматига мурожаати, Москва учун жуда муваффақиятли ривожланган ҳарбий ҳаракатлар бошланишига ташқи сабаб бўлди. Аммо Россия муваффақиятларининг энг авжига чиққан вақтида Швеция кутилмаганда урушга аралашди. Швециянинг Польша ҳарбий ҳаракатлар театрида алоҳида чиқиши, сира ҳам Москва манфаатларига мос келмас эди, бинобарин “ҳарбий халқдан қироллик улуғворлигини, ёлланган ҳарбий халқ ўзлаштириб олди”. Москва ўша пайтда тузилган, Империя, Дания ва Бранденбургни ўз ичига олган Швецияга қарши коалицияга қўшилди. Ушбу коалиция, Швециянинг ҳаддан ташқари кучайишини тўхтатишни мақсад қилган эди. Рус қўшинлари Ливонияда муваффақиятли юришни бошладилар, Курландия расман Россия ҳомийлигига ўтди. Бироқ Швеция бу вазиятдан чиқиб кета олди. 1658 йилда Москва билан уч йиллик Валиесар сулҳига эришган Швеция ўша йили Дания билан, кейинги йили эса Речь Посполитая (Оливада) билан тинчлик сиёсатини ўрнатди. Речь Посполитая, Оливадаги тинчлик сулҳидан фойдаланиб, Москва давлати билан урушни қайта давом эттирди. Россия учун икки жабҳада уруш олиб бориш имконсиз эди. Украинани сақлаб қолиш учун Москва Ливониядан воз кечишга қарор қилди. 1661 йилдаги Кардис битимига мувофиқ. Болтиқбўйидаги барча забт этилган ерлар Швецияга қайтарилди.
Шу билан бирга, Речь Посполитая билан уруш, гоҳ бир тараф, гоҳида бошқа тарафнинг устунлиги билан узоқ давом этарди. Дипломатик йўллар билан уни тўхтатишга бир неча бор уринишлар қилинганди. 1654 йилдаёқ Москва уруш бошланиши ҳақида Францияни хабардор қила туриб, ундан воситачилик қилишни сўраган эди. 1655 йилда қирол Ян Казимирнинг расмий илтимосига биноан император Фердинанд III воситачиликни ўз зиммасига олди. Унинг вакиллари иштирокида Вильнода сулҳ тузилди. 1661 йилда Фердинанд III нинг вориси Леопольд II, яна Москвага барон Мейерберг бошчилигидаги элчихонани юборади. Воситачилик бу сафар ҳам сезиларли аниқ натижаларга олиб келмади. Бироқ, Империянинг бу уринишларининг ўзи шуни кўрсатиб турибдики, ўша пайтдаги рус-польша можароси ўзининг маҳаллий хусусиятини йўқотиб, умумевропа аҳамиятига эга бўлган эди. Бир неча марта ўзаро курашаётган иккала давлат ҳам Шоҳ Алексейнинг ўзини ёки унинг ўғлини Польша тахтига сайлаш орқали тинчликка эришишга ҳаракат қилишди. Бироқ, Москва, Речь Посполитая билан иттифоқни фақат Украина масаласида катта воз кечишлар эвазига олиши мумкинлигини тушунарди. Бошқа томондан, Туркияга қарши урушда руслар ёрдамига муҳтож бўлиб турган Польша, Россиянинг кучайишидан қўрқарди. Шундай қилиб, ушбу музокаралардан ҳеч нарса чиқмади.
Туркия томонидан кучайиб бораётган таҳдид, ниҳоят урушаётган давлатларнинг яқинлашишига олиб келди.
1667 йилда, уч йиллик музокаралардан сўнг, Андрусовода сулҳ тузилди, унга кўра Украина барча чап қирғоғи ва икки йилга Киев Россияга ўтадиган бўлди. Бу Москва учун энг катта дипломатик ютуқ эди. Шартномага умумевропа аҳамиятига лойиқ ҳужжат деб тавсиф берилди. "Абадий тинчлик" бўйича кейинги музокаралар муваффақиятсизликка учраган тақдирда, "христиан шоҳларини воситачиликка чақириш" мўлжалланганди. Яна бир муҳим томони, Речь Посполитаянинг Москва давлати иштирокисиз Туркия билан шартнома тузмаслик мажбурияти эди.
Речь Посполитая билан урушнинг тўхташи, Москвага яна иккита шошилинч ташқи сиёсий вазифаларни ҳал қилиш учун имконият яратиб берарди. Шу муносабат билан у Ғарбий Европани иккита лагерга бўлган иккита сиёсий комбинациядан бирини танлаши керак эди. Швециянинг кучайиб бораётгани, унинг яқин қўшнилари орасида хавотирга сабаб бўлган эди. Дания, Бранденбург ва Империя, Швецияга қарши иттифоққа Москва давлатини жалб қилиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилишарди. Швециянинг ортида, XVII -аср Европасининг энг кучли давлати бўлган – Франция турарди; Швецияга қарши блокка Франциядан хавсираган Голландия штатлари қўшилишган эди ва улар ҳам Швецияга қарши Москва билан иттифоқ тузишга интилишарди. Швеция билан муносабатларнинг бузилиши, жануби-ғарбий ва Украинада фаол сиёсатни давом эттиришдан воз кечишни англатарди - на Шоҳ Алексей Михайлович, ва на унинг Беларус ва Украинанинг кучли таъсири остида улғайган ўғли Фёдор Алексеевич бу ҳақда қарор қабул қилишга ботинолмасдилар. Шунга қарамай, 1676 йилда Москва ҳукумати Швеция чегарасига йирик ҳарбий кучларни йўналтирди. Голландияликларнинг тан олишларига кўра, "бу ҳолат, эҳтимол, ҳаммадан кўп ... иттифоқчиларнинг муваффақиятига ҳисса қўшган". Дания Дипломатлари Москвага, Швецияга қарши қатъийроқ чоралар кўриш зарурлиги ғоясини сингдиришга ҳар томонлама уринган пайтда, Шведлар ҳукумати, ўз навбатида, Туркияга қарши Москвага ёрдамни ваъда қилиб, "аллиянс" (иттифоқ) тузишга ҳаракат қилишарди. Бунга жавобан, москвалик Дипломатлари, Речь Посполитая билан урушда, швед ҳаракатлари натижасида русларга етказилган зарар учун «сатисфакция» тариқасида Ингерманландия и Карелияни топширишларини талаб қилишди. Шундай қилиб, XVIII-асрда амалга оширилган Швецияга қарши "шимолий иттифоқ" тузиш ғояси XVII-асрдаёқ юзага келишни бошлаган эди.
Речь Посполитая билан сулҳ тузилганидан бери, Москванинг эътибори кўпроқ турк-татар муаммосига қаратилган эди. Андрусово сулҳидан сўнг, Андрей Виниус элчи сифатида Москвадан Англия қироли Чарлз II олдига, Польшага Туркияга қарши урушда ёрдам беришини сўраб юборилганди.
1672 йилда Туркия билан урушда Речь Посполитаянинг батамом мағлубияти, Москва томонидан бир қатор тезкор дипломатик юришлар қилишига олиб келди. Генерал Менезий Бранденбург курфюрстига, Венага, Венецияга, ҳамда Папа ёнига, Андрей Виниус – Франция ва Испанияга, Емельян Украинцев - Швеция и Голландияга, уларни Польшага ёрдам беришга ундаш учун юборилди. Москванинг ушбу мурожаатига фақат Бранденбург курфюрсти рози бўлди. Москва ҳукуматининг ўзи ҳар қандай мажбуриятларни зиммасига олишдан бош тортди. Бироқ, Туркия билан уруш ўнг қирғоқдаги Украина туфайли барибир бошланиб кетди. У 1676 йилдан 1681 йилгача давом этди. Бу 1679-1680 йилларда Чаадаевни Франция ва Англияга, Кривого-Бутурлинни Вена ва Берлинга юборилишига олиб келди. Ва ниҳоят,1686 йилда, Москва ўжарлик билан урингани, Портага қарши кураш учун барча Европа кучларининг бирлашиши содир бўлди: Империя, Франция, Венеция, Бранденбург, Речь Посполитая ва Москва умумий иттифоқ тузишди. Россиянинг қисматига Қрим билан уруш тушган эди. Антитурк коалициясининг тузилишидан олдин, Москва ва Речь Посполитая ўртасидаги Андрусово сулҳига асосан "абадий тинчлик" тўғрисидаги битим имзоланган эди. Нафақат ўнг қирғоқдаги Украина, балки олдин икки йилга берилган Киев ҳам, Москванинг тасарруфида қолди.
Табиийки, Москва давлатининг ташқи сиёсати жанубга йўналтирилганлиги сабабли Болтиқбўйи масаласи узоқ вақт давомида эътибордан четга чиқарилди. 1683 йилда Кардис тинчлик сулҳи "танлаб олинган провинцияларнинг ҳали авф этилмаганлиги" билан тасдиқланди.
Москва ҳукуматининг дипломатик фаолияти шарқий йўналишда ҳам кенг тарқалди. Туркияга нисбатан адоватли муносабат, унинг тарихий душмани бўлган – Форс давлати билан дўстлик ўрнатишига ёрдам берди; бунга Москвани савдо манфаатлари ҳам ундади, чунки Форс ипаклари Ғарбий Европага Москва давлати орқали ўтказиларди. 1654 йилдан бошлаб Хитой билан дипломатик ва савдо алоқаларини ўрнатишга ҳаракат қилинди. Узоқ вақт давомида бу уринишлар натижа бермай келарди. Россия казаклари ва саноатчиларининг Амурда пайдо бўлиши ва Амур олди вилоятларида рус қалъаларининг қурилиши, Хитой императори Кан Си ҳукуматини чегара низоларини ҳал қилиш учун музокаралар олиб боришга мажбур қилди. Хитой тарихида биринчи марта Пекиндан “буюк элчилар”, хорижий элчилар билан учрашиш учун йўлга чиқишди. Музокаралар олиб борилган ўша шароитда, ҳар қандай вақтда Пекин ҳукуматининг талабларини қурол билан қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган Хитой армияси олдида 1689 йилдаги Нерчинск шартномаси, моҳиятан, Москва дипломатияси учун жуда катта муваффақият эди. У Амурнинг юқори ҳавзасида Россиянинг қўним топишини таъминлади ва русларга Хитой билан савдо қилиш учун кенг имкониятларни очиб берди. Россия-Хитой муносабатлари IX-аср ўрталарига қадар Нерчинск шартномаси асосида амалга оширилди.
Шундай қилиб, XVII-аср охирига келиб Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам Москванинг халқаро мавқеи мустаҳкамланди. Россия салтанатининг XVIII- асрда олиб борган ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ўша вақтдан белгилаб берилди.

Download 108,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish