Xvii асрда москва давлатининг халқаро мавқЕИ



Download 108,3 Kb.
bet1/6
Sana27.06.2022
Hajmi108,3 Kb.
#707904
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
узб 2 5215360035705591316

XVII АСРДА МОСКВА ДАВЛАТИНИНГ ХАЛҚАРО МАВҚЕИ.

XVII аср бошида Москва давлатининг халқаро муносабатларда тутган ўрни ва фаолияти.


XVII - аср бошларида деҳқонлар урушининг бошланиши, ҳамда Речь Посполитая ва Швециянинг интервенцияси Россиянинг, жуда заифлашиб қолган халқаро мавқеига таъсир қилмай қолмади. Ўз қалтис ишларини Польша қироли, Католик черков папаси ва панлар томонидан қўллаб-қувватланиши таъминлаш учун Сохта Дмитрий I бир қатор махфий битимлар тузди. Агар улар ҳаётга тадбиқ этилса, Моска давлатининг парчаланиши ва хонавайрон бўлишига олиб келар эди. Фирибгарнинг ўлимидан сўнг ушбу битимлар нашр этилди ва полякларга нисбатан қаттиқ ғазабга сабабчи бўлди. Аммо аҳолининг қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлган Василий Шуйский ҳукумати, Швеция билан шармандали келишувга рози бўлишга мажбур бўлди, бу билан у Финляндия кўрфази қирғоғининг русларга тегишли қисми бўлган Карелиядан воз кечиш эвазига ажнабийлар ёрдамини сотиб олди.
Шуйский ҳукуматининг қудрати заифлашгани сари, рус боярларининг алоҳида гуруҳлари босқинчилар билан шартнома тузишни бошладилар. 1610 йил 4 февралда Тушино "қироли" га хизмат қиладиган Москва зодагонларининг вакиллари Сигизмунд билан, унинг ўғли Владиславни Москва тахтига таклиф қилишга келишиб олишди. Ҳукумат қўшинлари мағлубиятга учраганидан ва Шуйский тахтдан ағдарилганидан сўнг, муваққат боярлар ҳукумати 1610 йил августда худди шундай битимни гетман Жолкиевский билан ҳам тузди. Москванинг Речь Посполитая билан иттифоқи, Польша билан адоватда бўлган Швеция учун, ўз талабларини даъво қилиш учун баҳона бўлди. Новгород маъмурияти маҳаллий аҳолининг олий табақаси билан биргаликда швед қўмондони Яков Делагарди билан шартнома имзолади, унга кўра Новгород Швеция қиролининг укасини қирол деб тан олган эди. Мамлакатни ажнабийлар қўлига бериб қўйаётган бу шартномаларни барчасининг замирида ҳукмрон гуруҳларнинг ягона истаги – ҳокимиятни ўз қўлида ушлаб туриш ва халқ қўзғолони хавфини бартараф этиш ётар эди. Фақат оммани қамраб олган кенг ватанпарварлик руҳи княз Пожарский ва Мининнинг қўшинига, Москвани унда жойлашган поляклардан озод қилишга имкон берди.
Москва давлати “Катта хонавайронлик”дан жуда заифлашган ҳолатда чиқди. Смоленск ва Шимолий-Чернигово ерларини ишғол қилишга улгурган Сигизмунд, Москвага таҳдид солишда давом этарди. Унинг ўғли Владислав рус тахтига бўлган сохта ҳуқуқларидан воз кечмаган эди. Новгород шведлар томонидан босиб олинган, шведлик номзод эса Москва тахтига даъво қилишда давом этар эди. Шундай қилиб, янги шоҳ Михаил ҳукумати ўз фаолиятини жуда кескин халқаро вазиятда бошлашига тўғри келди. Михаил Федорович тахтга ўтиргандан сўнг, дарҳол Европанинг барча кучли давлатларига ўзининг сайланганлиги тўғрисида "эълон" қилди, ҳамда қарз ва Польша ва Швецияга қарши иттифоқ сўраб мурожаат билан чиқди. Янги ҳукуматнинг кучига ишонч йўқлиги бу музокаралар натижаларида ўз аксини топди. Империя янги шаҳаншоҳни фақат 1616 йилда тан олди.
Ҳаммадан узоқ вақт давомида Речь Посполитая "руслар энди ўзларининг буюк шаҳаншоҳи деб атайдиган, уларининг ҳозирги шоҳи [Михаил Федоровични]”, шоҳ деб тан олишдан бош тортди. Фақат 1634 йилдаги Полянский шартномаси бўйича Владислав ўз даъволаридан воз кечиб, Михаилни шоҳлик унвон эгаси деб тан олди. Россия билан барқарор савдони тиклашдан манфаатдор бўлган Голландия ва Англиянинг воситачилиги туфайли, Швеция билан ҳам тинчлик ўрнатилди. Тан олиш ҳисобига Англия ҳам, Голландия ҳам, ҳатто Франция ҳам Москва давлати орқали Форсга транзитни таъминлашни талаб қилдилар, аммо Москва ҳукумати ушбу масалада катта қатъиятни намоён қилди.




Download 108,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish