XVII -асрнинг Рус дипломатлари.
XVII -аср, Элчихона маҳкамаси бошқарувида бир нечта йирик сиёсий арбобларни кўрди. Уларнинг орасида энг биринчи ўринда Афанасий Лаврентьевич Ордин-Нашокин туради. У Европа даражасидаги давлат арбоби, бир чет эллик кишининг сўзларига кўра, “Европаликларнинг ҳеч бирига бўйсунмайдиган доно министр” эди.
Камтарона Псков помешчигининг ўғли, у биринчи марта, ўзининг ажойиб дипломатик истеъдодини, Псков уездини Швеция билан чегаралаш бўйича маъсул сифатида намоён қилиш имкониятига эга бўлганда танилди. Ордин-Нашокин, айниқса, Валиесар сулҳини (1658), унга кўра Швеция Ливонияда улар томонидан босиб олинган шаҳарларни русларга берди ва Польша билан Андрусово сулҳи (1667), унга кўра Москва чап қирғоқдаги Украина ва Киев қўлга киритганди, тузишда кўзга ташланди. Ордин-Нашокин баъзи бир назарий тайёргарликка ҳам эга эди: у "териб" ёзишни, математика, лотин ва немис тилларини билар, чет эл тартибларидан хабардор эди - у ҳақида "немис ишини билади ва немис одатларини ҳам биладику" дейишарди. Четдан ҳамма нарсани ўзлаштириб олишнинг тарафдори бўлмаган ҳолда, у "яхши одамнинг ташқаридан, ҳатто душманларидан ҳам ўрганиши уят эмас", деб ҳисобларди. Ордин-Нашокин биринчи даражали дипломат - унинг санъатидан азият чеккан чет элликлар таъбири билан айтганда "энг айёр тулки" эди. "У ўзига хос ва кутилмаган сиёсий тузилмаларнинг устаси эди", деди проф. Ключевский. У билан баҳслашиш қийин эди. Сермулоҳаза ва топқир, баъзан ўзи музокаралар олиб борган чет эл дипломатларини жаҳлини чиқарарди, ва уларнинг ўзлари у билан муомала қилиш қийинлигида уни айблардилар: у заррача хатони, дипломатик диалектикадаги номувофиқликни ўтказиб юбормас, шу заҳоти у эҳтиётсизлик қилган ёки узоқни кўра билмайдиган душманни сўзидан тутиб, мушкул аҳволга соларди. Ордин-Нашокин ўзининг барча топқирлигига қарамай, рақибларида бўлмаган битта дипломатик хусусиятга - ҳалолликка эга эди. У шартнома тузишгача узоқ вақт айёрлик қилар, лекин шартномани тузгач, уни бузишни гуноҳ деб ҳисобларди ва қиролнинг тегишли кўрсатмаларини бажаришдан қатъиян бош тортарди. 1667 йилда, бояр даражасини олган, Ордин-Нашокин Элчихона Маҳкамаси бошлиғи этиб тайинланди. У дипломатик хизматни жуда юқори баҳолар – “ҳунармандлик” деб биларди. Унинг назарида, Элчихона Маҳкамаси давлат маҳкамаларининг ичида энг олий даражадагиси ҳисобланарди. Бу – “Буюк Россиянинг кўзи” эди. Элчихона Маҳкамасининг вазифаси - “ҳамма давлат чегараларнинг кенгайиши... бу ҳамма ерларда ҳам шараф, ҳам пастликдир; ва бошқа маҳкамалар Элчихона Маҳкамасига тадбиқ этилмайди”. Элчихона Маҳкамаси зарур, шунинг учун, “худди кўз қорчиғидай асраш лозим”. Ордин-Нашокин дипломатик ходимлар таркибини юқори сифатини ёқларди, чунки "давлат ишларига ҳалол ва сайланган одамларнинг ақлли кўзларини йўналтириш керак". Ордин-Нашокиннинг катта қатъият ва изчиллик билан амалга ошираётган ўз аниқ дастури бор эди, бу борада у кўпинча шаҳаншоҳ Алексейнинг ўзи билан тўқнаш келарди. Сиёсатда узоқни кўра билиш соҳасидаги юксак қобилияти билан у, Москва давлатининг барча саъй-ҳаракатларини Балтикадаги "денгиз кўрфазларини" сотиб олишга йўналтириш зарур деб ҳисобларди. Ушбу мақсадга эришиш учун у Швецияга қарши коалиция тузишга ва ундан Ливонияни тортиб олишга ҳаракат қилди. Шунинг учун у Туркия ва Қрим билан сулҳ тузиш ҳақида қайғурар, "Полша билан меъёрни билиб ярашишни" талаб қилар (мақбул шартларда), у ҳатто Украинани қурбон қилишга тайёр эди: " черкаслар учун туришга арзийдими, агар улар мунофиқ бўлса?" Ордин-Нашокин ҳатто Речь Посполитая билан иттифоқ тузишни, "агар уларнинг барчаси Россия ва Польша бошчилигида бирлашса, славян халқларини чулғаб оладиган шон-шуҳрат" ҳақида орзу қиларди. Ордин-Нашокиннинг иқтисодий сиёсатга ҳам ўзига хос қарашлари мавжуд эди. "Рус Ришельеси", шведлар уни шундай аташарди, у манфаатпарастлик тамойилларини изчил ҳаётга тадбиқ этарди. Ордин-Нашокиннинг ташқи сиёсат дастури (Украинадан воз кечиш, Польша билан бирлашиш ва Ливонияни Швециядан тортиб олиш), ўз министрига катта ишончи ва мойиллик кўрсатишига қарамай, Шоҳда ҳайрихохлик уйғотмасди. 1671 йилда Польшага ўз эътиқодига мос келмайдиган шартлар асосида тинчлик ўрнатиш учун ваколатли элчи этиб тайинланган Ордин-Нашокин истеъфога чиқди ва монастирга кетди. Ўлимидан олдин у 1679 йилда Андрусово сулҳини узайтириш бўйича музокараларда ҳам муваффақият билан иштирок этди.
Ордин-Нашокиннинг ўрнига Швеция билан яқинлашиш тарафдори ва украиналикларнинг катта ҳомийси А.С. Матвеевнинг тайинланиши, Ордин-Нашокиннинг кетишига ташқи сиёсатнинг асосий масалалари бўйича юқори ҳокимият билан келишмовчиликлар натижасида юзага келган министрлик инқирози характерини беради.
Элчихона Маҳкамасининг бошқа раҳбарлари ичида, Малика Софиянинг маҳбуби, княз Василий Василевич Голицин ўз дипломатик қобилиятларини намойиш этди. Россия, Андрусово сулҳи шартлари асосида Речь Посполитая билан абадий тинчлик ўрнатиш бўйича, унинг санъатига тан берган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |