XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
8/2020
80
раҳбарлари, жаҳоннинг етакчи ишбилармонлари билан музокаралар ўтказилиб,
мамлакатимизга бир неча ўн миллиардлаб доллар инвестиция жалб этиш бўйича 700 га яқин
инвестиция битимлари имзоланди. Бундай чора
-
тадбирлар натижаси ўсиш суръатларида
кўзга ташланмоқда. Хусусан, 2018 йилда асосий капиталга инвестициялар ҳажми 18
%
дан
зиёд ўсган. Бу, ўз навбатида, саноат ишлаб чиқаришининг 14,4
%
га кўпайишини
таъминлаган [4].
Хорижий инвестициялар
иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш орқали аҳоли
фаровонлигини ошириш ва улар бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Ўз
навбатида, хорижий инвесторларнинг мамлакатимизда фаолият юритишлари учун зарур
ёрдам кўрсатилиб, ҳуқуқий асослар мустаҳкамланмоқда. Хусусан сўнги уч йилда хорижий
сармоядорлар ҳуқуқини таъминлаш бўйича қабул қилинган ҳуқуқий
-
меъёрий ҳужжатлар
улар манфаатларини тўла ҳимоя қилишни таъминлаш баробарида, юртимизда инвестиция
муҳитининг янада яхшиланишига хизмат қилаётир. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва
Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу соҳадаги саъй
-
ҳаракатларини бугун халқаро жамоатчилик,
хусусан ишбилармон доира вакиллари эътироф этмоқда.
Жумладан, хитойлик сармоядорлар Ўзбекистонда хорижий сармоядорларга
қаратилаётган эътибор
ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоқадор ҳуқуқий
базанинг мустаҳкамланишини юқори баҳолайди. Масалан, 2014 йил фаолиятини бошлаган
"Yushen Plastic" корхонаси полиэтилен қувурлар ва томчилатиб суғориш тизимлари ишлаб
чиқариш бўйича Ўзбекистондаги пешқадам корхоналардан бири ҳисобланади. Компания
маҳсулотлари халқаро андозалар талабига тўлиқ жавоб беради. Корхона фақатгина
пластмасса маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан чекланиб қолмасдан, томчилатиб суғориш
тизимлари лойиҳаларини жорий этишнинг барча босқичларини ташкил қилиб, томчилатиб
суғориш тизимлари учун таркибий қисмлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш билан ҳам
шуғулланади. 2018 йил Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаган “LD Corporation”
корпорацияси қарийб 20 йилдан буён янги энергетика лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни
молиялаштириш билан шуғулланиб келади. Ўзбекистон билан шамол энергетикаси ва
қишлоқ хўжалиги лойиҳалари бўйича битимлар имзолаган. Шамол энергетикаси соҳасидаги
инвестициянинг умумий ҳажми 720 миллион, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳалар
бўйича эса 350 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бу каби мисолларни кўплаб
келтириш мумкин. Бир сўз билан айтганда, ушбу ҳамкорлар томонидан сўнгги йилларда
Ўзбекистон сармоявий ва ишбилармонлик муҳитини рағбатлантириш йўлида улкан ишларни
амалга ошираётганлиги, мамлакатимизнинг сармоявий муҳити хорижлик инвесторлар учун
янада жозибали бўлиб бораётганлиги юқори баҳоланмоқда [5].
Шунингдек, БМТнинг Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (ЮНКТАД)
“Пандемиядан кейинги халқаро ишлаб чиқариш” сарлавҳаси остидаги глобал инвестициялар
тўғрисидаги ҳисоботида Ўзбекистон иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришлар ҳам акс этди.
Хусусан, қайд этилишича, Ўзбекистонга 2019 йилда жалб қилинган тўғридан
-
тўғри хорижий
сармоялар ҳажми уч баравар ортиб, 266
%
ни (2,3 миллиард
доллар) ташкил қилди.
Компанияларнинг капитал қўйилмалари ҳажми даромадларни қайта инвестициялаш билан
бирга 231
%
га ўсиб, 2,1 миллиард долларга етди. ЮНКТАД фикрига кўра, тўғридан
-
тўғри
хорижий сармоялар оқимининг бир қисми амалга оширилаётган кенг кўламли нефть ва газ
лойиҳалари билан боғлиқ. Бундан ташқари, хорижий компаниялар иштирокида саноатнинг
турли соҳаларида, жумладан, кимё, тўқимачилик ва электр энергетикасида қатор муҳим
инвестиция лойиҳалари амалга оширилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг
“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингани, маълум талаблар
бажарилганда меҳмонхоналар қураётган инвесторларга субсидиялар бериш дастури ишга
туширилгани ва 64 давлат корхоналари, шу жумладан энергетика соҳасида
хусусийлаштириш дастури қабул қилинганлиги қайд этилган. Ҳисоботда, 2020 йил
якунларига кўра, пандемия туфайли тўғридан
-
тўғри чет эл инвестициялари оқими ҳажми
дунёда 40
%
га, 2021 йилда эса яна 5
-10%
га камайиши таъкидланган. Иқтисодий ўтиш даври
мамлакатларида тўғридан
-
тўғри
хорижий инвестициялар ҳажми 59
%
га ўсиб, 55 миллиард
долларга етган. Бу Россия
ва
Украинада инвестицияларнинг ўсиши ва Ўзбекистонда
иқтисодиётни эркинлаштириш бўйича кўрилаётган кенг кўламли чоралар билан изоҳланган
[6].
Do'stlaringiz bilan baham: |