Мавзунинг ўрганилганлик даражаси
.
Иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиш
борасида турли хил қарашлар ва фикрларни билиб олиш мумкин. Масалан, иқтисодиёт
бўйича Нобель мукофоти лауреати бўлган У.Ф.
Шарпнинг фикрича, “Инвестициялар
келгусида (эҳтимол номуайян) қийматга эга бўлиш мақсадида айни вақтда муайян қийматдан
воз кечишдир”. “Инвестациялаш”ни келажакда фойда олиш учун бугун пулдан
ажралишдир”, “ё реал ёки молиявий активларга инвестициялаш мумкин”лиги эътироф
этилади.
Фикримизча, мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни фаол жалб қилиш ҳамда
инновацион фаолликни ошириш борасида олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар билан бирга
баъзи камчиликларни ўрганиш ва таҳлил қилиш лозим.
Тадқиқотнинг мақсади
.
Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётга инвестициялар
миқдорини кенг жалб қилиш, жалб қилинган инвестицияларни таҳлил қилиш ва бу борада
аниқ тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий моҳияти
.
Тадқиқотнинг илмий моҳияти мамлакат
иқтисодиётини янада ривожлантиришда инвестицияларнинг роли, инвестицияларни жалб
қилиш кўрсаткичлари, иқтисодиёт суръатлари ошишининг таъсир этиш хусусиятларига доир
маълумотларнинг аҳамиятли эканлиги билан изоҳланади. Инвестицияларни жалб қилиш
билан боғлиқ кўрсаткичларнинг расмий манбалардан олингани ва тизимлаштирилган ҳолда
таҳлил қилингани ҳамда берилган таклифларнинг аниқ ҳисоб
-
китоблар асосида аниқланган
муаммоларнинг ечимига қаратилгани тадқиқотнинг илмий аҳамиятини белгилаб беради.
Тадқиқот методлари
.
Тадқиқотни амалга оширишда анализ ва синтез,
таққослаш,
тизимлаштириш ва статистик таҳлил усулларидан фойдаланилган. Таҳлил қилинган
маълумотлар ва инвестициялар билан боғлиқ кўрсаткичлар расмий манбалардан олинган.
Таҳлил ва натижалар
.
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа
хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик
ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги каби халқаро тузилмалар ва бошқа нуфузли
халқаро ташкилотлар билан шериклик муносабатларида ҳамда Россия ва бошқа МДҲ
мамлакатлари, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия, Европа ва Осиёдаги бир қатор
давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан янги босқичга
кўтарилганлиги мамлакалар иқтисодиёти учун хизмат қилади. Тошкент шаҳрида Европа
тикланиш ва тараққиёт банки офисининг қайта иш бошлаши, Халқаро валюта жамғармаси,
Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Осиё инфраструктура
инвестициялари банки билан мутлақо янгича асосдаги ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши
халқаро молия институтларининг мамлакатимизга бўлган муносабатида тубдан
янгиланишлар даври бошланганлигидан далолат беради. Шунингдек, Ўзбекистонинг Жаҳон
савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни қайтадан бошлаш иштиёқи
мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолиятни янада такомиллаштириш заруратини келтириб
чиқаради.
Республикада сўнги йилларда хорижий давлатлар ва халқаро молия ташкилотлари
Do'stlaringiz bilan baham: |