XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
8/2020
82
даражада ижтимоий ҳаётга ҳам салбий таъсир кўрсатган. Бугунги инқироз
эса ижтимоий
-
иқтисодий жиҳатдан баб
-
баравар баҳоланмоқда. Жаҳонда содир бўлаётган бундай вазият
Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини ўтказиб турибди. 2020 йилнинг иккинчи чорагида иқтисодий
ўсиш суръати 4,1
%
ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичига (5,7
%)
нисбатан 1,6
%
камайиши кузатилган
[9].
Пандемия натижасида Ўзбекистон ҳам иқтисодий қийинчиликларга дуч келди. Жорий
йилнинг март ойининг иккинчи ярмидан бошлаб мамлакатда иқтисодий фаоллик,
ички ва
ташқи талабнинг пасайиши кузатилмоқда. Иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайишида
асосий омил инвестициялар ва истеъмол фаоллиги тушиши бўлди. Марказий банкнинг
дастлабки ҳисоб
-
китобларига кўра, ЯИМ ўсиш суръати 1,5
-2,5%
гача пасаяди.
Олтин
нархининг кўтарилиши ва мева
-
сабзавот экспортининг ошиши Давлат бюджети ва хўжалик
юритувчи субъектларга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Жаҳон банки башоратига
кўра, пандемия таъсирида Европа ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари иқтисодиёти
4,7%
га қуйилашиши мумкин. Жаҳон банкининг ушбу башорати йилнинг иккинчи ярми
бошида Европа ва Марказий Осиё ҳукуматлари томонидан
жорий этилган чеклов
чораларини босқичма
-
босқич бекор қилиш чора
-
тадбирларидан кутилаётган натижаларга
асосланган. Пандемия таъсирини босқичма
-
босқич юмшатиш ҳамда савдо ва
инвестицияларни тиклашни ўз ичига олган сценарийда 2021 йилда Европа ва Марказий Осиё
иқтисодиётлари жонланиб, 3,6
%
ўсиши кутилмоқда. Ўзбекистондаги ислоҳотлар
натижаси
Жаҳон банки эътиборидан четда қолмади. Унинг ҳисоботида келтирилган 24 та Европа ва
Марказий Осиё давлатларидан фақат Ўзбекистонда 2020 йил натижалари бўйича ЯИМнинг
ўсиши прогноз қилиниб, қолган давлатларда –
ёки “ноль” ҳолат, ёки пасайиш, айрим
давлатларда эса –
ЯИМнинг кескин пасайиши прогноз қилинмоқда.
Шунингдек, мазкур
ҳисоботда келтирилган давлатлардан фақат иккитасида 2021 йилда кескин иқтисодий ўсиш
кўрсаткичи таъкидланиб (Ўзбекистон ва Албания), мамлакатимизда ЯИМни келгуси йилда
6,6%
га ўсиши башорат қилинмоқда. Малакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва
кўрилаётган чора
-
тадбирлар фақатгина пандемия шароитида иқтисодиётни сақлаб қолишга
қаратилиб
қолмасдан, энг катта бойлигимиз –
аҳолини хавф
-
хатарлардан ҳимоя қилиш,
уларнинг муносиб турмушини таъминлаш ва узоқ истиқболда ривожланишга қаратилгани
билан ҳам аҳамиятлидир
[10].
Do'stlaringiz bilan baham: