XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
79
ва амалга ошириш борасидаги бой, илғор тажрибаларни ўрганиш илмий
-
амалий аҳамиятга
эга. Шу нуқтаи назардан иқтисодиётни модернизациялашда инвестиция сиёсатидан самарали
фойдаланаётган давлатларнинг илғор, кўп қиррали тажрибасини чуқур таҳлил қилиш
мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, Ўзбекистонда иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва
диверсификация
қилишни чуқурлаштириш, аҳоли даромади ва турмуш сифатини оширишнинг муҳим омил ва
йўналишларидан бири иқтисодиёт тармоқларининг инвестицион жозибадорлигини
оширишдир.
Жумладан, 2018 йилда Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки,
Ислом ва
Осиё тараққиёт банклари, бошқа халқаро молия институтлари билан ҳамкорликдаги
инвестициялар ҳажми 8,5 миллиард долларни ташкил этди. 2019 йил якунига кўра эса
иқтисодиётга инвестициялар ҳажми 128,6 фоизга ўсиб, қарийб 21
миллиард долларни
ташкил этди [1].
Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, “...инвестиция ва экспортдан мақсад –
ишчи
жой, қўшимча даромад” [2]. Чунки, инвестицион ва инновацион фаолият иқтисодий инқироз
даврларида
долзарб ва муҳим ҳисобланган [3].
Do'stlaringiz bilan baham: