Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/389
Sana26.03.2022
Hajmi4,01 Mb.
#510812
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   389
Bog'liq
xoразм

XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

8/2020 
86
Бунгало 

бу айвон билан ўралган бир қаватли турар жой, енгил метал ёки бошқа 
материаллардан қурилган уйдир. У иқлими иссиқ мамлакатларда кенг қўлланилади. Бизнинг 
шароитимизда ёз кунларида табиатнинг гўзал жойлари ва бошқа объектларга қисқа ва узоқ 
муддатли дам олувчи сайёҳларга мўлжаллаб ташкил этиш имкониятлари мавжуд.
Ратель

бу кўчма меҳмонхона бўлиб, у барча қулайликларга эга вагон уйдир. Бундай 
вагонларни мавсумий
ва қисқа муддатли сайёҳатга чиқувчиларга таклиф қилиш мумкин. 
Кўчма уйларни Норин дарёси соҳиллари, Оққум чўлига ва бошқа табиати гўзал масканларга 
баҳор ойларида жойлаштириш мақсадга мувофиқдир. 
Вилоят аҳолисининг кўпчилик қисми қишлоқ ҳўжалиги ва саноат ишлаб чиқаришида 
банд. Аммо меҳнат ресурсларининг иш ўринларига нисбатан тез ўсиб бориши аҳоли 
бандлиги ва бошқа ижтимоий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шундан келиб чиққан 
ҳолда вилоят аҳолисининг бир қисмини туризм, хизмат кўрсатиш ва бошқа тармоқларга 
жалб қилиш лозим. Бунинг учун минтақада туризм инфратузилма ва индустриясини 
юксалтириш, хизмат турларни кенгайтириш ва ривожлантириш масалаларини ечиш талаб 
этилади. Шу ўринда маҳаллий ва халқаро автомобил йўллари кесиб ўтган (Поп, Чуст, 
Наманган, Мингбулоқ) туманларда туристик хизмат кўрсатишни
кенгайтириш ҳар 
томонлама аҳамиятлидир
.
Минтақа туризми олдида турган энг муҳим муаммолардан яна бири қисқа муддатли 
сайёҳликни ташкил этиш масаласидир. Кишилар жисмоний ва ақлий меҳнат қилиши 
натижасида толиқади ва дам олишга эҳтиёж сезади. Бинобарин, аҳолининг меҳнат 
қобилиятини ошириш, руҳан тетиклаштириш аввало туристик саёҳатлар ва айни пайтда 
сайёҳлик хизматининг қай даражада ташкил этиш билан боғлиқдир.
Саёҳатлар узоқ (меҳнат таътили) ва қисқа (хафтанинг дам олиш кунлари ва ишдан бўш 
вақтлари) муддатли бўлади. Демак, узоқ муддатли саёҳатлар пайтида инсон ўз 
саломатлигини тиклаши, ҳордиқ чиқариши, гўзал ва такрорланмас жойларни томоша қилиши 
бевосита аниқ маршрутлар ва йўлланмалар асосида ташкил этилади. Қисқа муддатли 
саёҳатлар эса дам олиш кунлари ёки маълум иш юзасидан бирор жойда, ўлкада, мамлакатда 
бўлиши пайтида билвосита саёҳатнинг ушбу турида иштирок этишидир. Бу хусусда ҳозирги 
пайтда Франция, Испания, Германия, Швейцария каби туризм соҳаси ва ундан
келадиган 
даромад бўйича етакчи мамлакатларда туризмнинг барча турлари, шу жумладан қисқа 
муддатли сайёҳликни ташкил этиш яхши йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш 
лозимдир.
Фарғона водийси шаҳарларида мавжуд меҳмонхоналардан фойдаланиш даражаси ҳали 
белгиланган имкониятдан пастдир. Хақиқатдан ҳам бу ҳудудларга туристларни жалб қилиш 
учун ҳали жуда катта ишларни амалга ошириш зарурдир. Агар алоҳида олинган шаҳарлар 
бўйича меҳмонхоналардаги бандлик даражасига эътибор қаратадиган бўлсак у
холда фақат 
Наманган шаҳрида бандлик даражаси 0,5 коэффицентдан юқори бўлиб, бу ерга иш юзасидан, 
шахсий ташаббус билан келувчилар кўпчиликни ташкил этади ва кўп ҳолларда бошқа 
шахарларга борилмасдан шу ердан яна юртига қайтиб кетадилар. Меҳмонхоналардаги 
мавжуд жойларни банд қилиш даражаси жуда ҳам паст. Бу шундан далолат берадики, айрим 
меҳмонхоналардаги жойлар кўп вақт туристлар билан банд бўлмай бўш ётади. 
Хозирги кунда Наманган вилоятининг Косонсой, Чуст, Поп, Янгиқўрғон туманларида 
туристларга хизмат кўрсатувчи дам олиш уйлари ва панисионатлар фаолият кўрсатмокда. 
Туристлар учун яратилаётган шароитлар асосан Наманган шаҳридаги «Фитнес», «Истиқлол», 
«Наманган
-
С», «Дўстлик», «Туркистон», «Сайдана» каби сифатли хизмат кўрсатувчи 
замонавий услубдаги туристик мажмуалар ҳисобига ортиб бормокда. Бирок сўнги расмий 
маълумотларга кўра келаётган туристлар оқими Фарғона, Андижон кейин Наманган 
вилоятига қаратилган. 
Наманган вилоятида туристлар учун яратилаётган қулай шароитларга қарамай Фарғона 
вилоятига келаётган туристлар
сони водийдаги ҳар иккала вилоятга нисбатан юқори. 
Албатта, буни ўзига хос сабаблари бор, биринчидан вилоятда тарихий –
меъморий ҳамда 
рекреация ресурсларининг кўпчилиги, қолаверса, ҳар иккала вилоятга ҳам саёҳат уюштириш 
учун қулай жой, марказда жойлашгани каби бир қанча омиллар вилоятга сайёҳларни кўпроқ 
келишини таъминлайди. Шу билан бирга вилоят марказида фаолият олиб бораётган уч 



Download 4,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   389




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish