Xalqaro moliya-kredit



Download 233,5 Kb.
bet1/6
Sana13.07.2022
Hajmi233,5 Kb.
#791670
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
21-ВАРИАТ)Xalqaro valyuta-kredit munosabatlari





O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O‘RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI


TOSHKENT MOLIYA INSTITUTI


SIRTQI FAKULTET

XALQARO MOLIYA-KREDIT” KAFEDRASI


XALQARO VALYUTA-KREDIT MUNOSABATLARI” FANIDAN





TOPSHIRIG‘I
MAVZU: Xalqaro kredit reytinglari


Bajardi: BI 58-2 guruh talabasi
Kambarov Jamshid Baxramovich.


Qabul qildi: Baymuratova G.
TOSHKENT – 2022


Аннотация. Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингидаги ўрнини мустаҳкамлаш, бу орқали эса мамлакатимизнинг халқаро имижини оширган ҳолда мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб этиш, бюджет тақчиллигини хорижий манбалар ҳисобидан молиялаштириш каби давлат молиясининг бугунги кундаги долзарб масалалари тадқиқ этилган.
Калит сўзлар: суверен кредит рейтинги, бюджет тақчиллиги, ташқи қарз, хорижий инвестициялар, халқаро рейтинг агентликлари.
Abstract. The article deals with today's most actual issues of government finance, such as strengthening the sovereign credit rating of Uzbekistan, thereby increasing the international image of our country, attracting foreign investment, financing the budget deficit from foreign sources.
Keywords: sovereign credit rating, budget deficit, external debt, foreign investment, international rating agencies.


Кириш


ХХ асрнинг 2 ярмидан то ҳозирги кунга қадар дунё иқтисодиёти глобал даражада шиддат билан ривожланиб келмоқда. Фан-техника ва инновацион технологиялар тараққиёти бу жараённи янада жадаллаштирди. Маълум ҳудудда жойлашган давлатлар фаол интеграцион жараёнларда қатнашиб бир неча давлатнинг қўшилишидан иқтисодий иттифоқлар ташкил этилди (ЕИ, НАФТА, БРИКС). Ҳаво, темирйўл, қуруқлик ва сув транспорт тармоқларининг жадал ривожланиши натижасида давлатлар ўртасида халқаро савдо ва капиталнинг халқаро миграцияси жараёнларини кучайтирди, бу эса халқаро молиявий муносабатлар янада тезроқ ривожланишига олиб келди.
Жадал иқтисодий ўсишга эришиш учун барча давлат халқаро молиявий муносабатларга янада фаолроқ кириша бошлади. Ҳеч бир давлат ўзининг ички иқтисодий потенциалидан келиб чиқиб алоҳида глобал иқтисодиётдан ажралган ҳолда ривожлана олмайди. Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш катта маблағ ва узоқ вақт талаб этадиган жараён бўлиб, ташқи қарз маблағлари ва йирик миқдорда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб қилишни талаб этади. Ташқи қарз маблағлари бюджет дефицитини молиялаштириш, иқтисодиётнинг давлат ва нодавлат сектор корхоналарини ривожлантириш учун сарфланса, “инвестициялар иқтисодиётни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашда, унинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш ва диверсификация қилишда, юқори барқарор ва мутаносиб иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим аҳамият”га [1] эга.
Мамлакатга ташқи қарз маблағлари ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш жуда муракаб жараён бўлиб, аввало, қарз берувчи томонни берган қарзларини фоизлари билан қайтишига, инвесторларни эса киритган инвестициясидан олинган фойдасини олишларига ишонтириш зарур. Бунда кредиторлар, энг аввало, қарз олувчи томоннинг молиявий барқарор эканлигига ишонч ҳосил қилиши зарур. Аммо, барча кредиторлик ва инвестицион ташкилотлар ҳам ўзларининг ҳар бир мижозини молиявий ҳолатини индивидуал тарзда баҳолай олмайди. Чунки, бу жараён катта маблағ ва узоқ вақт талаб этиши мумкин. Кредиторлик ва инвестицион ташкилотларнинг бу вазифасини уларнинг ўрнига Халқаро суверен кредит рейтинг ташкилотлари бажаради. Халқаро суверен кредит рейтинг агентликлари қарз олувчи томоннинг иқтисодий ва молиявий имкониятларини баҳолаб, уларга рейтинг беради. Бу рейтинг баҳоларига қараб кредиторлар қарз сўраётган томонга қарз бериш, берамаслигини қарор қиладилар.
Standart&Poory’s, Moody’s ва Fitch агентликлар дунёдаги энг йирик рейтинг агентликлари бўлиб, дунёдаги деярли барча давлатлар, йирик трансмиллий корпоратсиялар, банклар, суғурта ва инвестицион ташкилотлар, турли фондлар ва молиявий фаолият билан шуғулланмайдиган ташкилотларнинг молиявий ҳолатини ўрганиб, уларнинг рейтинг даражасини баҳолайди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ҳам суверен кредит рейтинги дунёнинг нуфузли рейтинг агентликлари томонидан баҳоланиб келинмоқда.
2018 йилда дунёдаги нуфузли “Fitch Ratins” ва Standart&Poory’s” рейтинг агентликлари биринчи марта мамлакатимизнинг халқаро суверен кредит рейтингини белгилади. Ана шу рейтинг баҳолари “Барқарор” прогнозига эга бўлиб, бу яқин 12-18 ой давомида ушбу кўрсаткичнинг пасайиш эҳтимоли камлигини билдиради.
Ўзбекистон эришаётган бундай рейтинг баҳолари кўпгина ривожланаётган давлатларга нисбатан юқори эканини қайд этиш лозим Ушбу рейтинг агентликлари Ўзбекистонда валюта, савдо ва нарх сиёсати эркинлашгани, давлат бошқарувидаги институционал ўзгаришлар, мамлакат олтин-валюта ва бюджет захираси етарли экани, давлат қарзининг камлиги сингари омилларга алоҳида эътибор қаратмоқда [2].

Download 233,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish