Жаҳон молия бозорларидан мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун йирик миқдордаги ва паст фоизлар билан молиявий капитал жалб қилишни ҳоҳлаган давлат учун юқори суверен кредит рейтингини олиш имконияти пайдо бўлади.
Халқаро кредит рейтингларида шунчаки мамлакатнинг халқаро нуфузи сунъий равишда ошириш учун эмас, балки мамлакатнинг иқтисодий тараққиётини янада жадаллаштириш учун ўрин олиш зарур. Бунда, энг аввалло:
иқтисодиёти Ўзбекистон иқтисодиётига ўхшаш бўлган жадал суратларда ривожланиб бораётган давлатларнинг тараққиёт йўлини ўрганган ҳолда давлат ўз олдига миллий тараққиёт модели ва узоқ муддатли иқтисодий стратегиясини белгилаб олиш зарур;
ҳумумат иқтисодий ҳамкор давлатлар, халқаро ташкилотлар, банклар ва турли инвесторлар олдида шартномавий мажбуриятларни ўз вақтида ва тўла бажариши зарур, чунки давлат бундай шартномавий мажбуриятларини бажармаса, халқаро майдонда мамлакатимиз ҳукуматига бўлган ишончни пасайишига сабаб бўлиши мумкин;
мамлакатга жалб қилинаётган ташқи қарз ва хорижий инвестиция маблағлари сарфланиши устидан назоратни кучайтириб юқори қўшимча қиймат яратадиган соҳаларга жалб қилиш орқали ЯИМ ҳажмини ошириш, экспорт салоҳиятини ошириб тўлов балансини яхшилаш, кўплаб иш ўринлари яратиб аҳолини иш билан таъминлаш ва буларни амалга ошириш орқали энг муҳими аҳолини яшаш фаровонлигини ошира олсак, фикримизча, Ўзбекистон дунёнинг турли рейтингда ўзининг муносиб ўрнини эгаллай олади.
Фойдаланилган адабиётлар
Абдулқосимов Ҳ., Абдулқосимов М., Муродхўжаева Ф. Ўзбекистонда фаол инвестиция сиёсати ва унинг муҳим йўналишлари // Иқтисод ва молия, 2013 й.
Ўзбекистан Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевниниг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожатномаси.
Periklis Boumparis, Costas Milas, Theodore Panagiotidis. Economic policy uncertainty and sovereign credit rating decisions: Panel quantile evidence for the Eurozone // Journal of International Money and Finance, 79 (2017) 39–71, United Kingdom, 2017.
Fatih Bahadir Haspolat. Analysis of Moody's Sovereign Credit Ratings: Criticisms Towards Rating Agencies Are Still Valid? // Procedia Economics and Finance 30 (2015). –с.283- 293.
Moody’s Investors Service. Procedures and Methodologies Used to Determine Credit Ratings. August, 2018.
S&P Global ratings. Sovereign Rating Methodology. December 2017.
João C.A. Teixeira, Francisco J.F. Silva, Manuel B.S. Ferreira, José A.C. Vieira. Sovereign credit rating determinants under financial crises // Global Finance Journal, 2018.
Cecilia Téllez Valle, José Luis Martín Marín. Sovereign Credit Ratings and Their Determination by the Rating Agencies // Investment Management and Financial Innovations January, 2005.
http://ahbor-reyting.uz/ru/
https://tradingeconomics.com/country-list/rating.
https://kapital.kz/amp/finance/82042/kazakhstan-rassmatrivayet-vozmozhnost- novogo-vypuska-yevrobondov.html.
https://strategy2050.kz/en/news/kazakh-finance-ministry-issues-eurobond-worth-1- 150-million-euros-/
http://dmo.mf.uz/wp-content/uploads/2019/07/Uzbekistan-Eurobond coverage- book-by-APCO_2019.pdf.
Do'stlaringiz bilan baham: |