Xalqaro moliya-kredit


Мавзуга оид адабиётлар таҳлили



Download 233,5 Kb.
bet2/6
Sana13.07.2022
Hajmi233,5 Kb.
#791670
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
21-ВАРИАТ)Xalqaro valyuta-kredit munosabatlari

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили


Халқаро иқтисодий муносатларнинг қандай даражада ўрнатилганлиги давлатнинг иқтисодий юксалишидаги ўрнини кўрсатиб бериши мумкин. Халқаро қарз муносабатлари, халқаро капитални инвестициялар кўринишида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтиши минтақа иқтисодиётини ривожланишидаги ўрнини ва унга халқаро суверен рейтинг агентликларини суверен рейтинг баҳолари таъсирини ўрганиш мақсадида бир неча ўн йилликлар давомида халқаро даражада фаолият олиб борадиган ташкилотлар (Халқаро Валюта Фонди, БМТ, Жаҳон банки, ЕТТБ, ОТТБ ва бошқалар), иқтисодчи олимлар, нафузли илмий нашр ва сайтлар турли тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
Европалик иқтисодчи олимлар Periklis Boumparis, Costas Milas, Theodore Panagiotidisлар ўзларининг илмий тадқиқотлари натижасида суверен кредит рейтингининг баҳолашда макроиқтисодий кўрсаткичлардан 6 тасини рейтингни белгиловчи энг асосий омил сифатида қарашади. Булар: аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ, ЯИМни йиллик ўсиши, жорий тўлов баланси, инфляция даражаси, ишсизлик даражаси ва охиргиси эса бир нечта индивидуал ўзгарувчиларнинг комбинацияси (инвестиция ва молиявий эркинлик, бизнес юритиш муҳити, молиявий институтларнинг шаффофлиги, давлат секторининг чет эллик ҳамкорлар учун очиқлиги, янги бизнес турларини яратиш учун қулай муҳим шаклланганлиги) ҳисобланади [3].
Туркиялик иқтисодчи олим Fatih Bahadir Haspolat Moody’s рейтинг агентлигининг методологиясини чуқур таҳлиллар асосида тадқиқ қилган ҳолда суверен кредит рейтингини аниқлашда асосий омиллар сифатида қуйидагиларни келтиради: аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ, ҳукумат бошқарув сиёсати, жорий операциялар баланси, макроиқтисодий ўсиш кўрсаткичлари ва прогнозлари, олтин-валюта захираси ва мамлакатнинг саноатлашганлик даражаси суверен кредит рейтингни белгиловчи ижобий омиллар ҳисобланса, валюта курсларининг ўзгарувчанлиги, фоизлар бўйича тўловлар, юқори ташқи қарз дефолтга олиб келувчи салбий омиллар ҳисобланади [4].
Moody’s рейтинг агентлиги 2018 йилдаги кредит рейтингни баҳолаш методологиясида рейтингни баҳолашда асосий омил сифасида қуйидагиларни қайт этади: Иқтисодий базани акс эттирувчи омиллар (иқтисодиётнинг таркибий тузилиши, инвестиция даражаси, иқтисодиётнинг очиқлиги, ЯИМ ҳажми, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ, реал ЯИМнинг ўсиши, инфляция даражаси, аҳолининг жамғармалар даражаси, шахсий ва миллий дарамадларнинг ўсиш тенденцияси, солиқ базасини кенгайиши, иш билан таъминланганлик ва ишсизлик даражаси, иқтисодиётнинг диверсификациялаш-ганлиги); молиявий операциялар (дарамадлар таркиби, дарамадларнинг ўсиши, бюджет харажатлар таркиби, шу жумладан давлат бюджет профицит ёки дефицити тенденциялари, олтин-валюта захираларининг ҳажми ва ликвидлиги); давлат қарзининг барқарорлигини баҳолайдиган омиллар (жами давлат қарзи, давлатнинг келажакдаги мажбуриятлар ҳажми, масалан, пенсия ва соғлиқни сақлаш харажатлари, банк секторининг мажбуриятлар ҳажми, давлат қарзининг валюта таркиби, қарзларини ўртача фоиз ставкаси, давлат қарзларини тўлаш учун йўналтирилган активлар ҳажмини давлат харажатлари ва солиқ базасига нисбати).[5]
S&P рейтинг агентлиги 2017 йилги суверен кредит рейтинг методологиясида рейтингни баҳолашда таъсири юқори бўлган омилларни 3 гуруҳга ажратади. Булар:
Иқтисодий ва асосий монитар кўрсаткичлар: аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ, аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал ЯИМнинг ўзгариши (%), истеъмол нархлари индекси ўзгариши (%), фоиз ставкалари, мамлакатдаги пул массаси.
Ташқи баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари: жорий ҳисоб-китоблар бўйича тушумлари (экспортидан тушадиган даромадлар ва резидентлар томонидан норезидентлардан олинган турли даромадлар ҳамда резидентларга норезидентлардан расмий ва хусусий ўтказмалар), жорий ҳисоб-китоблар бўйича тўловлар (импорти учун тўловлар, резидентлар норезидентларга берадиган турли даромадлар ва резидентлардан норезидентларга расмий ва хусусий ўтказмалар), мамлакатнинг расмий захиралар, ташқи молиявий ресурсларга ялпи эҳтиёжлар, савдо баланси (экспорт/импорт), тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ЯИМга нисбати,%да, Соф ташқи мажбуриятларнинг жорий ҳисобварақлар бўйича тушумларга нисбати.
Асосий фискал кўрсаткичлари: мамлакатнинг фискал сиёсати, умумий ташқи қарзни ЯИМга нисбатан ўзгариши, ташқи қарз/ЯИМ, давлатнинг умумий ликвидли молиявий активлари.[6]
Американинг Аризона университети иқтисодчи олимлари João C.A.Teixeira, Francisco J.F. Silva, Manuel B.S. Ferreira, José A.C. Vieiraларнинг 2018 йил “Global Finance Journal”да эълон қилган “Sovereign credit rating determinants under financial crises” номли мақоласида суверен кредит рейтингни баҳоланишида таъсир қилувчи асосий омилларни 3 гуруҳга бўлган. Макроиқтисодий омиллар: аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ, ЯИМни ўсиши, ишсизлик даражаси, инфляция ва инвестиция даражаси. Ташқи омиллар: ташқи қарз, бюджет дефицити ва ликвидлилик рисклар. Ҳукумат молиявий сиёсат омили: давлат қарзи даражаси. [7]
Юқоридаги адабиётлар таҳлилларидан кўринадики, мамлакатларнинг суверен кредит рейтингини баҳолашнинг ягона методологияси мавжуд эмас. Суверен кредит рейтингини баҳолашга оид тадқиқотларда мамлакатларнинг турли макро ва микродаражадаги кўрсаткичлардан фойдаланилган. Фикримизча, суверен кредит рейтингини баҳолашда мамлакатларнинг ривожланиш хусусиятларини инобатга олиш мақсадга мувофиқ. Хусусан, ЯИМ, ЯИМнинг ўсиши, ЯИМнинг аҳоли жон бошига тўғри келиши, ишсизлик даражаси, инфляция ва шу каби макромолиявий кўрсаткичлар билан бир қаторда, молия бозори ва молия институтларининг ривожланиш даражаси, аҳоли реал даромадлари, ЯИМдаги улуши юқори бўлган иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа кўрсаткичларни ҳам ҳисобга олиш мамлакатларнинг суверен кредит рейтингини баҳолаш аниқлигини оширишга хизмат қилади.

Download 233,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish