Вазифалар
Талаба билиши керак:
1. Бир ѐшдан катта болаларни ҳазм аъзоларини ѐшига боғлиқ анатомо- физиологик
ҳусусиятлари.
2. Болаларни асосий овқатнинг таркибий қисмларига эҳтиѐжи.
3. Бола организмидаги керакли овқат маҳсулотларига тўлик жавоб беришда алоҳида овқат маҳсулотларини аҳамияти.
4. Турли ѐшдаги гуруҳларни ҳар бирини овқатланишига бериладиган порциялар. 5. Ҳар бир ѐшдаги гуруҳлар учун овқатланиш тартиби. 6. Мактаб ўқувчиларини овқатланишидаги муаммолар. 7. Болалар овқатидаги профилактик ҳусусиятлар.
Талаба қила олиши керак:
1.1ѐшдан катта болани овқатланиш ҳолатини баҳолаш.
2.Турли ѐшдаги болалар овқатланиши учун таомнома тузиш.
3.Кунлик асосий овқат таркибий қисмларига бўлган эҳтиѐжни таъминлаш учун ҳисоблашлар ўтказиш.
4.Мактабгача ѐшдаги болалар учун 3 кунлик таомнома тузиш.
5.Ҳафталик ѐки бир неча кунлик таомнома тузишда овқат маҳсулотларини ҳар ҳиллигига аҳамият бериш.
4. Мавзуни асослаш
Модда алмашинувида иштирок этувчи ҳазм ва фермент тизимини етилиши, нерв
тизимини бошқарув фаолиятини тикланиши, 1 ѐшдан кейин болаларни доимий овқатлантиришга ўтказишга имкон беради.
Кейинги йилларда болаларни овқатлантиришда маҳсулотлар ҳилма-ҳиллиги кенгайиб бормоқда, уларда ярим фабрикат ва консервалар нисбати ортиб бормоқда. Шунинг учун шифокор педиатр фаолиятида 1 ѐшдан катта болаларни овқатлантириш тартибларини билиш муҳим аҳамиятга эга.
5. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик
Шу мавзуни ўқитиш талабаларнинг анатомия, гистология, нормал ва патологик
физиология бўйича билимларига асосланади. Дарс давомида олинган билимлар педиатрия, неонатоогия ва бошқа клиник йўналишларда болаларни овқатлантиришни ўрганилганда керак бўлади.
.
6. Машғулот мазмуни:
6.1 Назарий қисми
Овқатлантиришни тузишда жисмоний, жинсий, психик ривожланишни тезлашиши,
яъни акселерацияни ҳисобга олиш керак. Кейинги йилларда аниқланишича, болаларда энергия сарфи кескин ошиб бормоқда, бунда бир ҳил меҳнат фаолиятида ўғил болалар қизларга нисбатан, айниқса ўсмирлик даврида, кўп энергия сарф қиладилар. Бундан ташқари, боланинг тарбияси ва ўқишидаги ўзгаришлар (жисмоний машқларни эрта бошлаш, жисмоний меҳнатга ўргатиш, билиши керак бўлган ахборотларни ортиши) болаларга, айниқса маҳсус мактаб ўқувчилари учун, мослашган овқатлантириш тузишни талаб қилади.
Болаларга индивидуал ва коллектив тарбияси шароитида овқатлантириш тузишда уни мослашган бўлишига эътибор бериш лозим. Маҳсус коллектив тарбиясида овқат
59
маҳсулотларига боланинг талаби уй шароити тарбиясидаги болалар талабидан юқори
туради. 1,5 ѐшдаги болаларни 5 марта, 1,5 ѐшдан катта болаларни 4 марта овқатлантириш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |