Овқатланиш тезлигига кўра маҳсулот энергетик қийматининг (фоизларда)
тақсимланиши.
Овқатланиш вақти
1 - нонушта 2 - нонушта
Тушлик
Ярим тушлик
Кечки овқат
5 - марта
20
10-15 30-35 10-15
20
Овқатланиш сони
4 - марта
25
-
35-40 10-15
25
Болалар овқатига юқори талаб қўйилади. У болани ѐшига қараб калория
миқдорини таъминлаши керак. Овқатни ташқи кўриниши иштаҳани қўзғатиши керак. Бир ѐшдан катта болаларда таъм билиш қобилияти такомиллашган бўлади. 3 ѐшдан кейин эса болаларда ѐқтирмайдиган ва ѐқтирадиган таомлар пайдо бўлади. Чайнов аппарати ривожланиши муносабати билан овқат таркибига қаттиқ овқатларни киритиш талаб қилинади.
Овқатни яхшилаб чайналиши овқат луқмасини ҳосил бўлишига, сўлак ѐрдамида ҳўлланишга олиб келади, бу безларни ферментативлигини оширади. Овқатни миқдори
болани меъда хажмига тўғри келиши керак. Суткалик овқат рациони:
Ёши
1-1½ 1½-3 3-5 5-7
7 - 11
11 - 14
Рацион хажми
1000 - 1100 1200 - 1300 1400 - 1500 1600 - 1800 2000 - 2200 2300 - 2500
Болаларга таомнома тузишда қуйидаги асосий элементларга риоя қилиш керак:
1) овқат ингридиентларига (яъни оқсил, ѐғ, углевод ва калорияга)
2) турли овқат-моддаларини таркибига
3) овқатланишни режалаштиришга
4) сифатига
Болаларни овқат ингридиентига бўлган талаби.
ѐши оқсил ѐғ углевод энергия
Ҳар бир кг га грамм ҳисобида
1½-3 3,5-4,0 3,5-4,0 15-16 460 кдж 110 ккал/л
4-6 3,0-3,5 3,0-3,5 12-14 377-398 90-95
7-11 2,5-3,0 2,5-3,0 10-12 293-335 70-8
12-15 2,0-2,5 2,0-2,5 7-8 230-272 55-65
1-3 ѐшгача болалар рационида ҳайвон оқсиллари - 75%
4-6 ѐшгача болалар рационида ҳайвон оқсиллари - 65 %
7 ва ундан катталар болалар рационида ҳайвон оқсиллари - 50 % ташкил қилади.
Оқсил, ѐғ ва углеводларни нисбати 1:1:4. Лекин бу кўрсаткичлар боланинг
индивидуал ҳусусиятлари ва унинг соғлигига қараб ўзгаради.
Организмни ривожланиши учун оқсилнинг миқдори эмас, балки унинг сифати ҳам
60
аҳамиятлидир. Унинг биологик қиймати аминокислоталар комплекси билан аниқланади.
Энг муҳим аминокислоталар (мг/кг ҳисобида) гистидин - 32, изолейцин - 90, лейцин - 150, лизин - 150, метионин - 65-85, фенилаланин - 90, тиронин - 60, валин - 93, триптофан-22. Боланинг овқат рационида аминокислоталар абсолют миқдори билан бирга айрим аминокислоталарнинг нисбати ҳам аҳамиятлидир. Аниқланишича, қабул қилинган аминокислоталарнинг 40% алмаштирилмайдиган аминокислота ҳисобида қондирилиши керак. Ҳаѐт учун керак бўлган аминокислоталар - триптофан, лизин, метионин ва цистин. Уларнинг нисбати ўсиш босқичида 1:3:3 бўлади. Гўшт, балиқ, юмшоқ пишлоқда оқсил миқдори 20%, қаттиқ пишлоқда эса 25-30%. Казеинда 85-95%, қуруқ ѐғсизлантирилган сутда 30 %, сузмада 10%.
Бола рационида ѐғ миқдори катта аҳамиятга эга. Шу пайтгача болалар рационида айниқса, кичик ѐшдаги болалар учун 70% ҳайвон ѐғи бўлиш керак деб қараларди. Лекин охирги йилларда асосий диққат тўйинмаган кислоталарга қаратилган. Асосан тўйинмаган ѐғ кислоталари тутувчи ѐғлар оқсилларни тежаш вазифасини бажаради. Ўсимлик ѐғи болалар овқатида умумий ѐғ миқдорини 10-15% ни ташкил этиши керак. Оқсил ва ѐғларни умумий миқдори ўртача 1:1 га тенг. Рацион тузишда асосий диққат организмнинг суткалик энергетик талаби 60%, углеводлар ҳисобига қондирилади. Ундан ташқари минерал моддаларга бўлган эҳтиѐжини ҳам қондириши керак. Овқат инградиентларининг турли таркиби болаларни суткалик рационида ҳисобга олинади. Айрим маҳсулотлар (нон, ѐғ, сут, гўшт, сабзавот, шакар) ҳар кунги рационга киритилади. Бошқа маҳсулотлар (қаймоқ, сузма, балиқ) ҳар куни берилмайди.
Овқатлантиришда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:
1. Секин аста турли овқатларни киритиш ва маълум миқдорда қўшиб бориш керак. 2. Ҳар бир янги овқат она томонидан берилади. 3. Ҳар куни янги бир таомни берилади.
4. Болани бир ҳил идишда овқатлантириш керак.
5. Янги овқатлар фақат соғлом бўлганда берилиши керак. 6. Янги овқатлар асосан бола жуда оч пайтида берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |