5. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик
Шу мавзуни ўқитиш талабаларнинг анатомия, гистология, нормал ва патологик
физиология бўйича билимларига асосланади. Дарс давомида олинган билимлар педиатрия, неонатоогия ва бошқа клиник йўналишларда болаларни овқатлантириш ўрганилганда керак бўлади.
6. Машғулот мазмуни:
6.1 Назарий қисми
Болалар овқатини таркибий қисмлари ва тайѐрлаш технологиялари.
Шакар шарбати - 1 кг шакарга 300 мл сув солиб қайнатилади. Қайнаб чиққач, 1 литрга
етгунча қайнаган сув қўшилади ва фильтрланади. 1 мл шарбат таркибида 1 г шакар бор.
Оддий шиллиқ қайнатмалар - сули ва гречка ѐрмалари қайнатмалари. Ёрмани танлаб ювилади. (100 г) 1 л сув солиб, секин қайнатилади. Қайнаш вақтида бошланғич миқдорига қайтгунча сув қўшиб борилади. Ёрма пишгунча сув бошланғич миқдорига етгунгача қўшиб қайнатилади, қайнатма тайѐр бўлгач туз солинади. Қайнатмани дока билан қопланган элакдан ўтказиб, бошланғич миқдорига қайтгунча иссиқ сув солинади ва қайнагунга қадар аралаштирилади ва совутилади.
Буғдой, сули ва гуруч унларидан қайнатмалар тайѐрлаш - 900мл (4-5ст) сувни қайнатилади. Қайнаѐтган сувга узлуксиз аралаштирилиб 40 г ун (100 мл иссиқ сувда аралаштирилган) солинади. 3 дақиқадан сўнг туз солинади. Қайнатмани яна қайнатилиб кейин совутилади.
Қатиқ тайѐрлаш 85-900С пастеризацияланган ва 30-320С гача совутилган сутга томизғи
қўшилади ва0 аралаштирилиб бутилкаларга солинади. Сут ивиб, кислоталилиги Тернер
бўйича 60-70 бўлса, бутилкаларни 8-90С хонага қўйилади. Қатиқ 1 кунлик, 2 кунлик, 3
кунлик ва ѐрмали қайнатмалар билан аралаштирилган (1:1, 2:1) ҳолда болаларга берилади Гуручли бўтқа- 1 ош қошиқда гуручни совуқ сувда ювилади. 1,5 стакан (300мл) қайнаган сувга солинади, плитага қўйиб 45-50 дақиқа қайнатилади, буғланган сувни тўлидириб борилади. Иссиқ гуручни элакдан ўтказилади бир чимдим туз, чой қошиқда (5 гр) шакар солинади ва бўтқани қайнатилади. Пишган тайѐр бўтқага 5-6 г сариѐғ солиб аралаштирилади. Буғдой ва сулидан тайѐрланадиган бўтқалар ҳам шундай технологияда тайѐрланади.
Сузма (ширин). Сутни (қайнатилмаган) кальций тузлари ѐки ивитувчи фермент ѐрдамида ивитилади ва керакли ҳароратга етгунча совутилади. Ивиган сутни докага солиб, совуқ жойга осиб қўйилади. Суюқ қисми оқиб чиққач, қуюқ қисмини 3-4 марта майда элакдан ўтказилади.
Қаймоқ. 10% қаймоқка 3 л сут, 20% қаймоқка 6 л сут керак бўлади. Янги соғилган сутни 400С гача иситилади ва сепарация қилинади. Агар сепаратор бўлмаса, янги соғилган сутни кенг ва унча чуқур бўлмаган идишда совуқ хонада 2-4 соат қўйилади. Белгиланган соат ўтгач, сутни устидаги қопламни кенг қошиқ ѐрдамида олинади. Бундай усул билан тайѐрланган қаймоқ таркибида 8-10г ѐғ, қолдиқ сутда эса 1-1,5% ѐғ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |