харажатлари : маҳсулот ҳажми +иш хақидан ажратмалар : маҳсулот ҳажми +
амортизация харажатлари : маҳсулот ҳажми +бошқа харажатлар : маҳсулот ҳажми.
Корхонада меҳнат ҳақи харажатларини таҳлил этишда меҳнат ҳақи фондининг
режа ва ўтган йилларга нисбатан ўзгариши ва ўзгариш сабабларига, бир ходимга тўғри
келадиган ўртача меҳнат ҳақи фонди ҳамда унинг ўзгаришига баҳо берилади. Меҳнат ҳақи
фондининг шаклланиши ва унинг берилиши давлат ташкилотлари томонидан тартибга солиб
турилади ва назорат қилинади. Бу бевосита кредит ташкилотлари ҳисобланган банк тизими
ва унинг бўлимлари бўлиши мумкин.
Материал харажатлари сарф меъёри ва баҳо ўзгаришининг таъсири
таҳлили.
Ишлаб чиқариш харажатларининг таркибида асосий улушни бевосита материал
харажатлар ташкил этади. Уларнинг салмоғи айрим саноат тармоқларида салкам 60-80% ни
ташкил этади. Шу жиҳатдан материал харажатларининг ўзгариши ва ўзгариш сабабларини
ўрганишдаги муҳим вазифа, уларни (маҳсулот ҳажмининг камайишига йўл қўймаган ҳолда)
иқтисод қилиш ва улардан самарали фойдаланишдир.
Ишлаб чиқариш харажатлари таркибига қуйидаги материал харажатлар киради:
хом-ашё;
электр қуввати;
ёқилғи;
эҳтиёт қисмлар;
мойлаш материаллари ва ҳ.з.
Материал харажатлар маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига таъсир қилувчи ўзгарувчан
харажатлар ҳисобланади. Шу сабабли уларнинг ўзгаришини ўрганишда, албатта, ўзаро
алоқадорлик даражасига ҳам аҳамият бериш талаб этилади. Бунда ҳар бир сўмлик маҳсулот
ҳажмига тўғри келадиган ёки ишлаб чиқариш харажатларининг материал сиғими
кўрсаткичларига муҳим эътибор берилиши лозим. Маҳсулот ҳажмининг ўсиши билан бирга
ўзгарувчан харажатлар билан бир қаторда, доимий харажатлар улуши ҳам ўзгариб боради.
Материал харажатлар ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг бир неча жиҳатини
келтириш мумкин. Лекин ҳисоб-китоб қилинадиган икки омилни фарқлаш лозим. Булар,
материал харажатлар сарф меъёри ҳамда материал харажатлар баҳосининг ўзгаришидир.
Барча омиллар таъсирини шу икки омил воситасида ҳисоблаш мумкин. Бу ерда меъёр
ўзгаришини миқдорий бирлик, баҳо таъсирини эса сифат бирлиги, деб қаралиш ҳам мумкин.
Материал харажатларни ҳисобдан чиқариш усулининг ўзгариши (фифо, лифо, ўртача
таннарх ва ҳ.з.), ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларидаги ўзгаришлар таъсири,
материалларнинг ўриндош қийматлари билан алмаштирилиши ва ҳокозо омиллар таъсири
ҳам, албатта, ушбу икки омил таъсирида ҳисоб-китоб қилинади. Омиллар таъсирини
аниқлашда иқтисодий таҳлилнинг боғланиш ва алоқадорлик учун мос бўлган усуллари
қўлланилади.
Таҳлил учун керакли маълумотлар маҳсулот калькуляциясидан олинади. Бундай
ҳисобот шаклида маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган материал турлари,
уларнинг миқдори, материал баҳоси келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |