Хоразм вилояти шароитида экологик омилларнинг қовоқ ҳосилдорлигига таъсири



Download 16,26 Kb.
Sana31.05.2022
Hajmi16,26 Kb.
#621466
TuriДиссертация
Bog'liq
022 Тақриз


Жуманиязова Навбаҳор Бахтияровнанинг “Хоразм вилояти шароитида экологик омилларнинг қовоқ ҳосилдорлигига таъсири” мавзусидаги 03.00.10 – Экология (биология фанлари) ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ва автореферат ишига
ТАҚРИЗИ
Жаҳон миқёсида глобал иқлим ўзгаришларига боғлиқ озиқ-овқат хавфсизлиги энг долзарб масалалардан ҳисобланиб, кунлик озуқа меъёрлари ичида сабзавот ва полиз маҳсулотларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Табиатни муҳофаза қилиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда агроиқлим ўзгаришларини прогнозлаш, озуқабоп ўсимликларнинг хилма-хиллигини бойитиш ва экологик тоза маҳсулот яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муайян агроиқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалигида сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштиришнинг янги агротехнологияларини ишлаб чиқиш муҳим ўрин эгалламоқда. Шунингдек, турли тупроқ ва иқлим шароитларига мос келувчи агроценозлар маҳсулдорлигини экологик жихатдан баҳолаш ва мақбул агротехник усулларни ишлаб чиқиш алоҳида долзарблик касб этмоқда.
Шу нуқтаи назардан, тадқиқотчи Н.Б.Жуманиязова “Хоразм вилояти шароитида экологик омилларнинг қовоқ ҳосилдорлигига таъсири” мавзусида амалга оширган илмий изланишлари долзарб муаммонинг ечимига қаратилгандир.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат: Агроценозларнинг ўрта шўрланган тупроқларида қовоқ навларининг адаптив потенциали ва табиий намлик шароитида фитомелиорация қилиш имкониятлари аниқланган, илк бор Хоразм воҳасининг ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида “Испанская-73”, “Ширинтой” ва “Butternut” қовоқ навларининг биологик ҳосилдорлиги иқлим кўрсаткичларига боғлиқлиги аниқланган, қовоқ навларининг ҳосил сифати, экологик хавфсизлиги ва иқтисодий самарадорлиги ўғит меъёрлари (N-150, P-120, K-90 ва N-200, P-140, K-100) асосида аниқланган, ҳудуд агроиқлим шароитига мувофиқ қовоқ етиштириш агроэкологик омиллар таъсирида экиш муддати (10-20-30 апрель) ва кўчат қалинлиги ( 70, 70, 70) аниқланиб, оптималлаштирилган.
Тадқиқот Хоразм воҳасининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари, 2017-2019 йиллар давомида олиб борилган. Қовоқ навларининг фенологик жараёнлари таҳлил қилиниб, агроиқлим кўрсаткичларига мувофиқ ниҳолларнинг униб чиқиш суръати, ўсиш-ривожланиши, минимал ва максимал ҳосилдорлик кўрсаткичлари аниқланган. Экиш муддатига кўра қовоқ навларининг вегетация даврида ривожланишининг турли фазаларида ўсиши ва ҳосилдорлик кўрсаткичларини белгиловчи омиллардан барг сони, барг сатҳи, барг вазни, поя вазни бўйича маълумотларнинг корелятив боғлиқлиги таҳлил қилинган. Муддатига кўра мавсум давомида фойдали ҳарорат йиғиндиси юқори бўлганда ҳосилдорлик кўрсаткичлари юқори бўлганлиги аниқланган.
Олиб борилган тадқиқотнинг илмий аҳамияти шундан иборатки, Хоразм воҳасининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида қовоқнинг “Испанская-73”, “Ширинтой” ва “Butternut” навларининг мақбул ўғит меъёри, оптимал экиш муддати, муайян кўчат қалинликларида экиш ҳамда уларнинг иқтисодий самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланганлиги билан изоҳланади.
Диссертация ишининг автореферата ҳажми ва таркиби қўйилган талаблар
доирасида бажарилган. Тадқиқот иши қўйилган вазифалар доирасида мақсадли якунланган ва амалий хулосаланган.
Хулоса қилиб айтганда, тайёрлаган диссертация иши фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ўзининг ҳажми, долзарблиги, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти жиҳатидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан белгиланган талабларига тўла жавоб беради. Тадқиқотчи, Жуманиязова Навбаҳор Бахтияровнанинг “Хоразм вилояти шароитида экологик омилларнинг қовоқ ҳосилдорлигига таъсири” мавзусида 03.00.10 - Экология (биология фанлари) ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблайман.
Download 16,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish