ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
382
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
қайд этиш мумкин ва моҳиятига кўра таълим муҳитида ўзаро муносабатларнинг айнан
психологик натижаси ҳисобланади).
Одатда билимларнинг уч блокини ажратадилар.
Биринчи блок – бу фактологик: болаларнинг жинси, ёши ва индивидуал
хусусиятларига кўра мулоқот хусусиятларини билиш; мулоқот механизмларини тушуниш;
мулоқот тўсиқларини билиш; ролга доир талабларни билиш; этикетни билиш ва бошқалар.
Процессуал-технологик билимлар иккинчи блокни ташкил этади. уларга қуйидагилар
тааллуқли: идрок механизмларини, тинглаш қоидаларини, рационал ва эмоционал ўзаро
муносабат усулларини, мунозара қоидаларини, диққатни ушлаб туриш усулларини, ўз-ўзини
бошқариш усулларини ва ҳоказоларни билиш.
Учинчи блокка концептуал билимлар киритилади: инсонпарварликнинг моҳияти,
етакчи педагогик ғоялар, ўзаро муносабатлар тузилмаси, низолар сабаблари, мулоқотнинг
умумий назарияси ва бошқалар.
Педагог албатта мавжуд вазият учун коммуникатив билимлардан фойдаланишни
билиши, стереотипларни енгиши, мулоқот кодини оқилона тушуниши, шеригининг уни
қабул қилиши ва баҳолашини, мулоқотнинг турлари, кўринишлари, даражаларини (вербал –
новербал, ролли шахсий, диалогик – монологик, манипулятив – мослашувчан) фарқлай
олиши, ўзини коммуникатор сифатида таҳлил қилиши, ўзининг коммуникатив
имкониятларини ташҳис қилиши керак.
Аммо ўқитувчининг коммуникатив компетентлиги муаммосини ва унинг
коммуникатив саводхонлик ва малакалар сингари таркибий компонентларининг аҳамиятини
кўриб чиқиб, педагоглар билимларининг чуқурлиги ва кўп қирралилиги доим ҳам уларнинг
фаолиятларининг самарадорлиги билан мос тушмаслигини таъкидлаш зарур.
Бу коммуникатив билимлар ва малакалар ривожланиш даражалари ўқувчилар билан
юзага келган шахслараро муносабатлар билан номувофиқлигида юз беради. Педагогнинг
тажрибалилиги коммуникатив компетентликнинг юқори даражаси учун хос бўлган
педагогик фаолиятда ўз-ўзидан тузилмавий ўзгаришларга олиб келмайди.
Коммуникатив
компетентликнинг
асоси
шахснинг
коммуникатив
ядроси
ҳисобланади. У ўз ичига инсонлар ва жамоалар тўғрисидаги билимларнинг барча
шаклларини (идрок образлари, хотира тасаввурлари, тушунчалар, тасаввур образлари);
бошқа инсонлар ёки жамоалар билан алоқаларда намоён бўладиган, кўпроқ
умумлаштирилган ва хусусий кечинмалар; вербал ва новербал хулқнинг барча кўринишлари
ва ихтиёрий инсонга хос бўлган коммуникатив асосни киритади.
Буни инобатга олиб, бўлажак ўқитувчи коммуникатив компетентлигининг самарали
ривожланишининг шартларидан бири, бизнинг фикримизча, шахснинг коммуникатив асоси
ривожланишини рағбатлантириш зарурати ҳисобланади. Аммо мазкур асоснинг
йўналганлиги турлича бўлиши мумкин. Кўпгина тадқиқотчилар (А. А.Бодалев, Г.А.Ковалев,
C.В.Кондратьева, А.В.Мудрик, Н.Н.Обозов, В.Н.Панферов, А.С.Спиваковская) бошқа
инсонлар ва жамоаларни билиш, улар билан муносабатлар кўпгина инсонлар учун шахсни
шакллантирувчи асос эканлигини исботлаганлар, шунинг учун у коммуникатив ядронинг
асосий элементларининг устунлик қилувчи хусусиятини белгилайди.
Коммуникатив ядронинг характерига А.А.Бодалевнинг фикрига кўра, шунингдек,
инсон учун ҳақиқатнинг унинг коммуникатив соҳаси актуаллашиши керак бўлган томони
заифроқ ёки аксинча ўз катталигига кўра кучлироқ, ижобий ёки салбий субъектив
аҳамиятлилиги сезиларли таъсир кўрсатади.
Педагог учун – бу унинг бевосита касбий фаолияти (болалар билан, уларнинг ота-
оналари, ҳамкасблар билан мулоқот). Айнан инсонлар билан мулоқотда педагог шахснинг
маълум йўналганлигини намоён этади. Шахснинг умумпсихологик назарияларида
йўналганлик унинг психологик тузилишини белгиловчи сифат тарзида ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |